Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

04-10-2018 17:45

Ўзбекистонликлар учун Дубайда дам олиш қанчага тушади?

474

0

Биринчи марта саёҳат қилаётган ёки бўлмаса анчадан бери чет элга чиқмаган сайёҳлар бирламчи харажатлар учун ўзлари билан қанча пул олишлари кераклиги ҳақида ўйланиб қолишади. Шу сабабли Tatil.uz «Нархи қанча?» номли рубрикани эълон қилади. Унда биз турли давлат ва шаҳарлардаги яшаш нархлари ҳақида маълумот бериб борамиз. Дастлаб Дубай ҳақида сўз юритишга қарор қилдик!

 

Даставвал пулларни аниқлаштириб оламиз. Бирлашган Араб Амирликларининг пул бирлиги – дирҳам (AED). 1 AED = 0,27 USD. Яъни 100 АҚШ доллари ёки тахминан 800 000 сўмга биз 367,30 AED сотиб оламиз. Энди уларни қанчалик тез сарфлашимиз қизиқ!

 

Меҳмонхоналар

Бугун Амирликларнинг сайёҳлик инфратузилмаси бу ерга ташриф буюрувчи исталган сайёҳ учун мақбул вариантни топишга имкон беради. Бунда барчаси инобатга олинади: меҳмонхона юлдузлари сони, жойлашган тумани, овқатланиш тизими, мавсум, деразадан кўринувчи манзара ва ҳаттоки денгизга яқинлиги. Мисол учун, хостелда бир ўрин тахминан 19-30 АҚШ долларига тушади (150 000 – 240 000 сўм). Бир тун учун 40 АҚШ долларига (320 000 сўм) меҳмонхона топиш мумкин.

 

Бироқ нархга солиқ, хизмат кўрсатиш ва сайёҳлик йиғими киритилмаслигини эътиборга олиш лозим. Шу боис бу нарх ҳам бироз ошиши тайин.

Борди-ю танлаган меҳмонхонангиз донғи кетган, люкс бўлишини истасангиз, кўпроқ сарфлашингизга тўғри келади. Мисол учун, Kempinski Hotel Mall of the Emirates икки ўринли делюкс хонасида эрта бронлаштиришда 900 AED (1 960 000 сўм)дан бошлаб жойлашишингизни таклиф қилади!

 

Транспорт

Дубай аҳолисининг аксарият қисми ўз шахсий автомобилларига эга. Аммо, шунга қарамай, жамоат транспорти тизими бу ерда яхши ривожланган ва автобус, трамвай, метролардан ташкил топган.

 Дубай метроси ёш бўлиб, 2009 йилда очилган, бироқ шу қисқа вақт ичида катта шуҳрат қозонган, айниқса сайёҳлар орасида. Айни вақтда бу ерда иккита метро йўналиши ва 47 та станция мавжуд (уларнинг баъзилари ҳали қуриб битказилмаган). 9 та станция ер остида жойлашган. Вагонлар тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, поездларда машинистлар йўқ. Бу ерда қонун-қоидага жиддий аҳамият берилади: ичиш, ейиш, сақич чайнаш, чекиш, ухлаш, ҳайвонларни олиб юриш мумкин эмас, жарималар ҳам катта. Бу ерда вагонлар уч тоифага ажратилган: олтин ёки VIP, кумуш ва фақатгина аёллар ҳамда 5 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган вагонлар.

 

Чипталар ўрнига Дубайда махсус Nol-карталардан фойдаланилади. Одатда сайёҳлар қизил карталарни сотиб олишади. Бундай карта 2 дирҳам туради. Сўнг унга йўл кира пулини алоҳида ташлаб туриш керак. Айтганча, карталар бошқа жамоат транспорти учун ҳам ишлатилаверади. Агар сафарингиз 3 километрдан ортиқ бўлмаса, йўл кира ҳақи 1 доллар бўлади. Автобус ва трамвайда ҳам йўл кирангизни Nol-карта орқали тўлайсиз.

 

 Таксидан фойдаланиш – ажойиб вариант! Унинг устига, бу ерда нархлар анча мақбул. Мисол учун, ҳар бир километр учун 3-6 AED (0,82-1,63 доллар) ва ўтириш учун минимал нарх – 6 AED (13 минг сўм) тўлаш керак бўлади.

 

Дубайда такси хизматини RTA давлат компанияси, шунингдек, UBER ва Careem кўрсатади.

 

Егулик

Дубайда кафе ва ресторанлар турли вариантларни тақдим этади. Бунга, биринчи навбатда, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомларни мисол қилиш мумкин. Бу ерда гўштли таомлар, шунингдек, турли газаклар ниҳоятда мазали тайёрланади!

 

Кафеда бир киши учун энг арзон тушлик 40 дирҳам (87 минг сўм) ва ресторанда – 100 дирҳам (216 минг сўм) туради. Энг қиммати ҳақида айтиб ўтириш шарт эмас, сабаби унинг чеки-чегараси йўқ!

Агар Subway лардан бирида тамадди қилишни хоҳласангиз, бир сендвич сизга 28 AED га тушади. Қирғоқ бўйида жойлашган кафелардан бирига кирсангиз, камида 100 АҚШ доллари тўлаб чиқиб кетасиз.

 Бу ерда фаст-фудлар катта муваффақиятга эга. Бундай жойлар Dubai Mall ёки Mall of Emirates каби йирик савдо марказларида жойлашган. KFC ёки McDonalds да гамбургер 2-3 доллар атрофида туради.

 

Кўнгилочар машғулотлар

Дубайда кўнгилочар машғулотлар талайгина! Қуйида шулардан баъзиларининг нархларини келтириб ўтамиз.

Дубайнинг энг машҳур диққатга сазовор объекти – дунёдаги энг баланд бино Бурж-халифа (баландлиги 828 метр ва 163 қават) саналади. Меҳмонлар 124, 125 қаватларда жойлашган At the Top ва At the Top Sky кузатиш майдончаларига кўтарилишни яхши кўришади. Биринчисига чипта 135, иккинчисига эса – 370 AED (тегишли равишда 37 ва 100 АҚШ доллари) туради.

 

Дубай аквариуми дунёдаги энг йирик аквариум сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган. Бу Бурж-халифадан кейинги яна бир эътиборга молик жой. Сув ости ҳайвонот боғи ва аквариумни 120 AED га томоша қилиш мумкин.

 

Агар сиз Дубайга болаларингиз билан кетаётган бўлсангиз, албатта Dubai Parks & Resorts тематик паркига кириб ўтинг. Агар сиз Legoland га йўл олишни ният қилган бўлсангиз, Дубай фуқароси бўлмаган ҳар бир киши 245 AED (67 доллар) тўлайди.

 

Биз, албатта, бир мақоланинг ўзида Дубайдаги барча нархлар ҳақида сўзлаб бера олмаймиз. Бироқ сизга оз бўлса-да ёрдамимиз тегди деб ўйлаймиз. Агар сиз Дубайга боришни ва батафсил маълумотга эга бўлишни истасангиз, сайтимизга киринг. Бизда БААга иккита тур бор – Олма-ота ва Тошкент орқали. Саволларингиз бўлса, Facebook га ёзинг ёки +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг!

P.S. Нархлар тахминий кўрсатилган бўлиб, валюта курсига боғлиқ ҳолда ўзгариб туриши мумкин.

 

 

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top