Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

21-02-2018 16:30

Ўзбекистонлик сайёҳлар учун янги йўналишлар

787

0

Истанбулда бўлган пайтимда мен ҳамкоримиз – Leisure Business Travel компаниясининг офисига ташриф буюрдим. Компания раҳбари Илимдар Ризо келажак режалари билан ўртоқлашди ва хусусан, юртдошларимиз учун қизиқарли бўлиши мумкин бўлган янги йўналиш ҳақида сўзлаб берди. Демак, ушбу интервьюни Сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ҳозир февраль ойи, шу сабабли ўтган йил Сиз учун муваффақиятли келдими?


- Шубҳасиз, ортда қолган йил воқеаларга бой бўлди. Ўтган йил сайёҳларимиз, яъни МДҲ мамлакатлари фуқаролари машҳур йўналишлар билан бир қаторда ўзлари учун янги давлатларни ҳам кашф қилишаётгани қувонарли ҳол. Мисол учун, МДҲликлар 2017 йилда Каппадокияга бориш бўйича етакчилик қилишди. Сайёҳларимиз Туркияда дам олишни фақатгина Анталия билан боғлашмаётгани ҳам кишини қувонтиради. Улар ўзгача, ностандарт, қизиқарли ва ўзига хос йўналишларни қидиришмоқда. Бундай жойлар Туркияда ниҳоятда кўп!

- Айтганча, Tatil.uz сайёҳлари ҳам Каппадокияга қизиқишмоқда. Бу ерга келишимдан олдин Facebook даги постда айнан шу йўналиш ҳақида савол берилган эди. Бу ҳақда ҳам маълумот берсангиз.


- Албатта! Анталиядан Каппадокияга бир ва икки кунлик экскурсиялар мавжуд. Бироқ биз ушбу ҳудудга алоҳида, индивидуал ташриф буюришни ва у ерда камида уч кунга қолишни маслаҳат берамиз. Чунки бу жой ноёб бўлиб, бунга ўхшаш жойларни дунёнинг бошқа бурчагида учратмайсиз!

Бугунги кунда ҳаво шарларида экскурсия ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Сиз тонгингизни ҳаво шарида худди шундай минглаб ҳаво шарлари билан бирга кутиб олиш қандайлигини тасаввур қиляпсизми?! Буни асло таърифлаб бўлмайди.

Бу ер тарихий нуқтаи назардан ҳам қизиқарли. Каппадокияда ўзга сайёрага тушиб қолгандек бўласиз.

У ерда махсус концепцияли кўплаб меҳмонхоналар бор, мисол учун қоя ёки ғорда.

Каппадокияга борган биронта киши ҳам саёҳатидан норози бўлмади.


- Демак, суҳбатимизнинг энг асосий нуқтаси... Ўзбекистонликларга қайси янги йўналишни тақдим этиш режалаштирилмоқда?


- Бу Қатар.

- Дарҳақиқат, янги ва қизиқарли йўналиш. Бироқ... нега айнан Қатар?


- Сайёҳларимиз учун янгиликлар қилгимиз келади. Биринчи навбатда, парвоз қулайлиги, виза масалалари, дам олишнинг ўзига хос жиҳатлари, хавфсизлик каби омилларни инобатга оламиз. Буларнинг бари сайёҳларимиз учун жуда муҳим. Ҳозирча, албатта, ўзбекистонликларга Қатарга бориш учун виза зарур. Бироқ виза олиш жараёни бугунги кунда анча енгиллашган ва бунга бор-йўғи икки кун вақт сарфланади.
Қатар Форс кўрфазида жойлашган. Бу ўз имкониятларини тобора ривожлантириб бораётган дунёнинг энг бой мамлакатларидан бири!
Форс кўрфази соҳилида жаҳонга машҳур янги Four Seasons, Fitz Karlton, Sheraton Grand меҳмонхоналари билан танишасиз. Меҳмонхоналар янги, шинам, юқори сифатли. Кўпчилик меҳмонхоналар ўнг қирғоқда жойлашган бўлиб, барча шароитларга эга болалар учун мўлжалланган клублар ҳам бор.

2022 йилда Қатарда футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Шу сабабли бу ерда янги спорт иншоотлари барпо этилмоқда, дам олиш инфратузилмаси яхшиланмоқда.
Бу ерда ажойиб ресторанлар, жумладан жаҳон ошхонаси таомларидан намуналар мавжуд.

Ўтмишда «ёпиқ» бўлганига қарамай, бугунги кунда Қатарда ҳар бир инсон ўзини уйидагидек ҳис қилади: ҳеч қандай тақиқ, жумладан кийим борасида ҳам чеклашлар йўқ. Энг асосийси – хавфсизликнинг юқори даражаси таъминланади.
Об-ҳаво ҳам хурсанд қилади. Чўмилиш мавсуми сентябрда бошланади ва декабрь ўрталаригача давом этади, шунингдек, 15 февралдан апрель ўртасигача ҳам қайноқ мавсум.


- Шопинг ихлосмандлари учун нималар таклиф қилинади?


- Улар учун ҳам Қатарда янгиликлар бисёр. Қатар савдо марказларида деярли барча жаҳон брендлари тақдим этилган. Савдо-кўнгилочар марказларидан бирида худди Венециядагидек сув канали барпо этилган, шифти эса осмон каби безатилган.

- Болалар учун нималар мўлжалланган?


- Улар учун ҳам кўнгилочар машғулотлар топилади. Болаларингизни меҳмонхона қошидаги клубларда қолдиришингиз, улар билан чанғи учиш майдонига, боғларга, аквапаркларга боришингиз мумкин.


- Меҳмонхоналардаги овқатланиш концепцияси қандай?


- Асосан, меҳмонхоналар нонушталар ёки нонушта ва кечки овқат базаларида истиқомат қилишни таклиф этади. Бироқ у ерда умумий овқатланиш жойлари кўп бўлиб, ҳамёнбоп ва сифатли.

- Пляжлари ҳақида нима дея оласиз?


- Қатарда ҳам хусусий, ҳам жамоат пляжлари бор.

- Кечки маҳал қаерларда сайр қилиш мумкин?


- Доҳада Қатар маданий маркази фаолият юритади. У ерда турли фестиваллар, концертлар, тадбирлар уюштирилади.

Хорижий юлдузлар ҳам ташриф буюришади.


- Нархлар борасида-чи?


- Энг қизиғи, айни вақтда (келажакда қандай бўлиши, албатта, номаълум) Қатарда нархлар анча арзон. Улар, мисол учун, Дубайдагидан кўра ҳамёнбоп.


- Яна қандай янгиликлар бор? Мисол учун экстремал нарсалар.


- Сафари-турлар катта муваффақиятга эга.

Бундан ташқари, Қатарда туя пойгалари машҳур.

Шунингдек, теплоходда кечки овқат билан икки ва уч соатлик саёҳатлар таклиф этилади.
Қатарда Суқ Воқиф номли машҳур бозор бор. У ерда шарқона безак, такрорланмас муҳит, тор йўлаклар ва ажойиб сувенирларни кўриш мумкин.

Музейлар ҳам кўп. Менга, мисол учун Бухоро ва Самарқанддан келтирилган экспонатлар сақланувчи Ислом санъати музейи жуда ёқди.

Banana Island меҳмонхонаси ҳақида бироз сўзлаб бермоқчиман. Бу, аслини олганда, барчаси худди Мальдив оролларидагидек барпо этилган, меҳмонхонага айлантирилган табиий орол. Ҳаттоки қум ҳам ўша ердан келтирилган.

Шунингдек, Қатарда дунёда ягона Хор Ал-Юдайд номли ички денгиз бор. У ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Умуман олганда, Қатарга келган меҳмон олам-олам таассуротларга эга бўлади.

- Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.


- Биласизми, Сизга бир кавказча латифа айтиб бермоқчиман. Кавказликлар узоқ умр кўриши билан машҳур. Бир оқсоқолдан узоқ умр кўриш сабабини сўрашганида, у: «Биз 30 йил ўқиймиз, 30 йил саёҳат қиламиз, 30 йил – бу ҳақда сўзлаб берамиз. Ва буларнинг барини умримиз давомида қилишга улгуришимиз керак», деган экан.
Шу боисдан саёҳат қилинг, дунёни, маданият, урф-одатларни ўрганинг! Асосийси – янгиликлардан қўрқманг! Ҳозир бизни ўқиётганларга унутилмас саёҳатлар ва узоқ умр тилайман!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top