Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,093,173
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,576,384
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,216,790
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,529,797
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,923,063
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,440,037
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,579,612
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,553,966
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,122,140
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,520,111
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 4,679,059
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 17,969,833
ПОДРОБНЕЕ

03-01-2018 19:00

Ўзбекистонлик ҳар бир сайёҳ билиши лозим бўлган 10 та қоида

670

0

Ҳа дўстлар, мана 2018 йил ҳам кириб келди. Биз бу йил Сиз учун ёрқин ва унутилмас, ижобий таассуротларга ва сафарларга бой бўлишини истаймиз! Шу сабабли январдаги илк мақоламизни кўп, қизиқарли, қулай, ёрқин, қувноқ ва асосийси, тежамли саёҳат қилишни истаганлар учун бағишладик. Демак, муваффақиятли саёҳат учун зарур бўлган 10 та қоида!

1-қоида. Эрта бронлаштириш
Эҳтимол, аввалдан бронлаштириш ҳақидаги мақоламизни ўқиган бўлсангиз керак. Агар ўқимаган бўлсангиз, ўқинг! Боиси ўша мақолада унинг барча ижобий томонлари ёзилган. Энг асосий ижобий жиҳати эса – чипталар ва меҳмонхонада истиқомат қилиш учун жуда катта чегирмалардир! Яна бир плюс – айнан Сиз истаган меҳмонхонанинг айнан Сиз истаган хонасида яшашингиз мумкин! Самолёт чипталарини эса саёҳат учун ўзингиз танлаган санага муаммосиз харид қила оласиз.

2-қоида. Асосий божхона қоидалари билан танишиш
Ишонинг, улар ноқулай вазиятга тушиб қолишингиздан асрайди. Уларни ўрганиб олгач, Сиз катта жарималарни четлаб ўтасиз ва борган мамлакатингизда ҳеч бир қийинчиликсиз ҳаракатлана оласиз. Мисол учун, Таиландга борганимда мен, афтидан, у ернинг гўзаллигига маҳлиё бўлиб маҳаллий тартиб-қоидалар ҳақида бош қотирмаган эканман. Ва фақат Пхукетдагина ушбу мамлакатдан баландлиги 13 сантиметрдан ортиқ Будда ҳайкалчалари ва ўсимликларни олиб чиқиб кетиш ман этилишини билдим. Буларни мен россиялик қизни қонун-қоидалар билан таништиришаётган пайтда билиб олган эдим: у ўзи билан уйга шунчаки ноёб гуллардан бирини олиб кетаётган эди. Яхшиямки, таваккал қилмадим!

3-қоида. Енгил юк
Бу айниқса қўшма саёҳатларни танловчиларга тегишли. Мисол учун, Сиз Бали ва Сингапурга саёҳатни бирлаштирмоқчи бўлсангиз, яъни қуёшда тобланиш ва замонавий инфратузилмани томоша қилмоқчи бўлсангиз, бу Сизда қизиқиш уйғотиши табиий. Ўзингиз билан енгил ва зарур буюмларни олганингиздан сўнггина парвоз ва сафарлар мароқли ўтишини унутманг. Чунки саёҳатда Сизнинг қандай кўйлак кийганингиз эмас, қайси манзара фонида суратга тушганингиз муҳимроқ!

4-қоида. Аэропортда пул алмаштирманг
Сабаби у ерда курс энг паст бўлади. Масалан, Малайзияга борганингизда, бордию Сизга пуллар жуда зарур бўлса, аэропортда катта бўлмаган миқдордаги пулни алмаштиринг. Яхшиси, Сизни меҳмонхонага элтиб қўювчи кузатувчиларни кутинг ва йўлда ҳайдовчидан шаҳардаги энг яхши пул алмаштириш шохобчаси қаерда эканлигини сўраб олинг.

5-қоида. Шаҳарни айланаётган вақтингизда ўзингиз билан ҳужжатларни олиб юрманг
Менинг онам доим ҳужжатлар ва пулларга эҳтиёт бўлишимни уқтирадилар. Дарҳақиқат, қаерга бораётганингиздан қатъи назар ҳар бир давлатда эҳтиёт чораларини кўриш ва ҳушёр бўлиш зарур. Ҳар бир меҳмонхонада сейфлар мавжуд, у ерга ҳужжатларингизни қўйиб кодни белгиланг ва бу кодни ҳеч кимга айтманг. Ўзингиз билан эса ҳужжатларнинг нусхасини олишингиз ёки телефонда суратга туширишингиз мумкин.

6-қоида. Фақат йўлкўрсаткичларгагина ишонманг
Агар шаҳарда мустақил сайр қилишни хоҳласангиз, фақатгина йўлкўрсаткичда белгиланган жойларнигина томоша қилишга шошилманг. TripAdvisor ни кўз югуртириб чиқинг ёки маҳаллий аҳолидан сўранг. Улар баъзан энг қизиқарли ва ностандарт жойларни маслаҳат беришлари мумкин.

7-қоида. Маҳаллий аҳоли овқатланаётган жойда таом харид қилинг
Биз блогларимизда турли шаҳарларнинг машҳур овқатланиш жойлари ҳақида бекорга кўп гапирмаймиз. Боиси Марио тайёрлаган балиқ-экмакларни истанбулликларнинг ўзи ҳам севиб ейди. Бу жой нафақат сайёҳлик манзили, балки ҳақиқий миллий турк жойи ва таоми.

8-қоида. Ортиқча вақтингиз бўлсин
Сингапурга борганимда шаҳарда асосан метрода ҳаракатланганман. Чунки бу арзон ва қулай. Бироқ нотаниш шаҳар бўйлаб жамоат транспортида ҳаракатланаётганда захира вақти қолдиринг. Ҳа, ҳозирги кунда Интернет туфайли бундай муаммоларга учрамаслигим аниқ деб ўйларсиз. Бироқ доим ёдда тутинг: бу шаҳар Сиз учун бегона ва биринчи кунлари йўл ва йўлкўрсаткичларда кўп адашасиз.

9-қоида. Маҳаллий урф-одатларни ҳурмат қилинг
Саёҳатда доим меҳмон эканлигингизни асло эсдан чиқарманг. Оддий қоидаларга амал қилиб Сиз у ерликларни ҳам ҳурмат қилаётганингизни намойиш этасиз. Мисол учун Балида нотаниш одамнинг бошига тегиш мумкин эмас. Чунки бош у ерда тананинг муқаддас қисми ҳисобланади.

10-қоида. Табассум қилинг!
Яхши кайфият ва ижобий ёндашув доим инсонларни жалб этади. Табассумнинг иш беришини кўп бор кўрганман. Қўшимчасига ўша юрт тилидаги бир-иккита янги сўзни ўрганиб олсангиз, маҳаллий халқнинг Сизга нисбатан ҳурмати ошади ва кўплаб қизиқарли нарсаларни айтиб беришади!

Саёҳат қилинг, ўзингиз учун янги оламни кашф этинг ва саёҳат пайтида ҳаётдан завқланинг! Юқоридаги кичкинагина мақоламни эса қайдномангизга белгилаб қўйинг. Умид қиламизки, маслаҳатларимиз Сизга асқотади!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top