Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,078,955
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,670,034
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,198,668
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,510,588
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,902,487
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,396,823
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,549,809
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,517,304
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,093,925
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,511,356
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 4,662,805
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 17,907,410
ПОДРОБНЕЕ

05-05-2017 12:30

ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ ЖЕНИСБЕК ПИЯЗОВ: «САЁҲАТЛАР ИЖОД ҚИЛИШГА УНДАЙДИ!»

384

0

Дўстлар, диққат қилинг, бизнинг блогимизда янги саҳифа – интервью! Бу саҳифага қизиқарли меҳмонлар – санъат, шоу-бизнес, эстрада, кино саноати вакиллари, спортчилар, тадбиркорлар ва бошқа машҳур шахсларни таклиф этамиз. Улар Tatil.uz ўқувчилари билан сафарлардан олган таассуротлари ва унутилмас хотиралари билан ўртоқлашишади.

Бизнинг илк меҳмонимиз Женисбек Пиязов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Ниҳол» мукофоти ва турли халқаро кўрик-танловлар совриндори.

Артист кўплаб республика ва халқаро танловлардаги ғолибликлари билан барчани хурсанд қилишда, мураккаб мусиқа композицияларини ажойиб тарзда ижро этиб мухлислар кўнглидан жой олишда давом этмоқда. Шунингдек, у сафар қилишни ёқтирадиган инсон ва шу сабабдан биз билан қизиқарли таассуротларини ўртоқлашишга тайёр.

Ёш бўлишига қарамай, Женисбек нафақат юртимиз, балки дунёнинг турли бурчаклари санъат шинавандаларининг юрагини қозонишга улгурди. Франция, Малайзия, Испания ва Португалиядаги фольклор кўрик-танловларининг иштирокчиси бўлмиш қаҳрамонимиз бир қатор мукофотларга ҳам эга: Москвада Муслим Магомаев номли иккинчи халқаро конкурс Гран-приси, «Романсиада-2009» рус романси ёш ижрочиларининг XIII Москва халқаро конкурси лауреати дипломи, «Қозоқ романсиадаси» романс ижрочилари XII халқаро конкурсида биринчи ўрин, М.Бурҳоновнинг «Алишер Навоий» операсидаги Ҳусайн Бойқаро арияси учун Булбул номидаги халқаро вокалистлар конкурсида II мукофот, дипломант унвони ва Саратов (Россия)даги XXVII Собинов мусиқий фестивали доирасида вокалчилар конкурсида мухлислар мукофоти – Германияга, Берлин операсини томоша қилиш учун сафар... Ва бу ёш йигитнинг қўлга киритган барча ижодий муваффақиятлари эмас. Ҳозирда у ижодий фаолиятини Давлат консерваторияси ва телевидениедаги иш билан ҳамоҳангликда олиб бормоқда.

Женисбек, саёҳат қилишни ёқтирасизми?

Албатта, чунки бу руҳлантирувчи ижобий ҳис-туйғуларни тақдим этиб, янги чўққиларни забт этишга рағбатлантиради. Бу биз ижодкорлар учун айниқса муҳим.

Қайси шаҳар ва давлатларда бўлгансиз?

Турли фестиваллар, кўрик-танлов ва концертлар сабабли Евросиёнинг деярли барча ерида бўлганман... Германия, Испания, Франция, Португалия, Малайзия, МДҲнинг деярли ҳамма давлатларига борганман. Ҳозирда машҳур опера қўшиқчилари, бутун дунёга машҳур юлдузлар, дирижёрлар билан бўлган учрашувларни эслаш мумкин.

Ҳар бир бундай учрашув – бирор янги нарсани ўрганиш учун яна бир имконият. Мисол учун, Юрий Башмет Фестивали доирасидаги мастер-класс ёдимда қолди. Унда ушбу машҳур инсон билан танишиш имкониятига эга бўлдим.

Мазкур тадбир Белоруссияда бўлиб ўтди. У ернинг таомлари жуда ҳам мазали экан. Минскдаги Белорус давлат филармониясининг концерт зали ҳам ёқди.

Турли саёҳатларда у ёки бу давлат аҳолисининг тарихи, маданияти ва санъати ҳақида кўпроқ билишга ҳаракат қиламан. Ўз навбатида, турли давлатларнинг қатнашчиларига Ватанимиз, машҳур ёзувчиларимиз, шоирларимиз, бастакорларимиз, рассомларимиз, олим ва мутафаккирларимиз ҳақида сўзлаб бераман, қуёшли ўлкамизнинг ажойиботлари, халқимизнинг меҳмондўстлигини тилга оламан. Мисол учун, Франция ва Италиядаги фольклор фестиваллари доирасида биз нафақат залда, балки очиқ ҳавода ҳам чиқиш қилдик. Шу сабабли бизнинг маданиятимиз ҳақида кўплаб инсонлар билиб олишди!

Афсуски, Америкада бўлмаганман. Нью-Йоркни томоша қилишни жуда ҳам хоҳлайман.

Қайси мамлакат ёки шаҳар сизга кўпроқ ёқди?

Германия бўлса керак. Менда Мюнхен шаҳри айниқса илиқ таассурот қолдирди. Бунга эҳтимол у ерда дўстларим кўплиги ва ўзимни уйдагидай ҳис қилганлигим сабаб бўлгандир. Ёки ушбу шаҳарни қўрқмасдан «санъат шаҳри» деб атаса бўлганлиги учундир. Ахир бу ерда Мюнхен мусиқа ва театр олий мактаби, Макс Иосиф майдонидаги Мюнхен миллий театри жойлашган. Улар ҳақида бутун дунё билади!

Ўшанда биринчи марта немис пунктуаллиги нима эканлигини билганман. Эсимда, соат тўртда автобусга чиқишим керак бўлган, у бизни ҳар куни репетицияга олиб кетар эди. Бироқ бор-йўғи уч дақиқага кечга қолганман. Автобус кетиб қолади деб сира ҳам ўйламагандим. Оқибатда яна ўн беш дақиқа кутиб, сўнг велосипедга миниб манзилга етиб борганман. Шундан сўнг бошқа кечикмаганман. Ҳа, айтганча, Мюнхенда ушбу икки ғилдиракли транспортда кетаётган кўплаб кишиларни учратишингиз мумкин!

Қайси шаҳарни ўзингиз учун энг «мусиқий» деб ҳисоблайсиз?

Эҳтимол, Зальцбургни. Австриянинг ушбу шаҳри у ерда буюк бастакор Моцарт таваллуд топганлиги билан машҳур. Бу ерда бастакорнинг уй-музейи ва ҳайкали жойлашган.

Умуман олганда, шаҳарда кўплаб диққатга сазовор жойлар бор бўлиб, аҳолиси ҳам меҳмондўст.

Қайси шаҳарларда сизни энг яхши қабул қилишган?

Европа давлатларида, деб ўйлайман. У ерда ҳақиқий санъатни баҳолай олишади ва жуда яхши кутиб олишади.

Олма-Отада қизиқ воқеа содир бўлган. Концерт пайти. Мухлисларнинг талабига биноан «O Sole Mio» қўшиғини ижро этаётган эдим. Ундаги «соль» жуда юқори пардада куйланади. Куйлаётган маҳалим кўзларимни юмиб олдим. Кўзларимни очгач, залдаги биронта ҳам томошабин қарсак чалмаётганини кўрдим. Ўзимни бироз ноқулай ҳис қилдим. Тепага қарасам, залдаги люстра енгил тебраняпти. «Нотани шунчалик кучли ва баланд олганлигимдан люстра ҳам қимирлаб кетди» – деб ўйладим. Ўзимда йўқ хурсанд ҳолда уйга қайтдим. Сўнгра дўстим қўнғироқ қилиб: «Қўрқиб кетмадингми? Сизларда ҳам ер қимирладими?» – деди. Шундагина нима учун люстра қимирлагани ва одамлар қотиб қолишганини англаб етдим. Юзимга беихтиёр кулги югурди. Аммо таассуротлар бир умрга ёдда қолди.

Айтганча, Олма-Ота ҳам чиройли ва замонавий шаҳар, у ерда томоша қилишга арзигулик жойлар талайгина. Бир марта бўлса ҳам бориб кўришингизни маслаҳат бераман.

Айтишларича, роллар артистнинг ҳаётига таъсир этади. Сиз бунга ишонасизми?

Иримларга унчалик ишонмайман. Албатта, ролга кириб кетган пайтлар ҳам бўлади ва кейинчалик маълум муддат кўнгилда фожиавий ҳолатни ҳис қилиб турасан. Лекин шундай бўлса-да мен табиатимга кўра оптимист ва қувноқ инсонман. Ҳозир, мисол учун, Генделнинг «Юлий Цезарь» операсида сценарий бўйича қаттиқ яраланувчи Акилла ролини ижро этаётганимни ёдга олайлик. Нима бўлдию, операдан бир кун олдин велосипед минаётган чоғимда қулаб тушдим. Ростдан ҳам бинт билан ўранган эдим ва шу зайлда роль ижро этдим. Иккинчи, менинг қаҳрамоним, яъни Акилла ўлган актда мени саҳнадан судраб кетаётган чоғда чиндан ҳам оғриқдан йиғлаб юборай дегандим. Юзимдаги азобни томошабинлар ҳам кўриб қолишидан қўрқдим. Лекин ҳаётда бунақасиям бўлиб туради, қийинчиликларни доим енга олиш ва қўйилган мақсад сари доим олға интилиш керак.

Саёҳат пайтида сиз учун энг қийини қайси бири – парвозлар, транзитлар, тил борасидаги тўсиқлар, меҳмонхоналарни излаш ёки...?

Бир сафар журналистлар мендан агар қўшиқчи бўлмаганимда қайси касбни танлашим ва қайси касбни умуман танламаслигим ҳақида сўрашган. Саволнинг биринчи қисмига дарҳол жавоб берганман. Ҳар доим йигит кишига қирқ ҳунар ҳам оз деган фикрда бўлганман. Бу ҳаётдаги барча нарсани билиш ва ўрганиш, уялмаслик ва ҳеч бир ишдан қўрқмаслик керак. Саволнинг иккинчи қисми эса ўйлашга мажбур қилди. Ҳар бир касб муҳим ва керакли, ҳар бир мутахассис маълум бир ишни бажаради. Бироқ, ўйлаб кўриб, темир йўлда проводник бўлишни асло хоҳламаслигимга қарор қилдим. Бу касбни ёмон деб ҳисоблаганим учун эмас, асло. Шунчаки уч кун давом этган поезддаги сафарларимдан бирини эсладим. Ўша пайтда проводникларга оиласидан шунча вақт давомида узоқда бўлиш қанчалик қийин эканлигини ўйладим! Мен учун энг мушкули – яқинларимдан узоқ муддатга ажралиш... Қаерга борсам ҳам доим уйимга катта қувонч билан қайтаман.

Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Ҳаётингизда янги ҳис-туйғу ва таассуротлар, қизиқарли учрашувлар кўпроқ бўлишини ва мусиқа доим юракларингизда яшашини тилайман!

 

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top