Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Азербайджан

Лечение в Нафталане
от UZS 9,754,738
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 3,979,933
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 6,992,196
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,072,464
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,261,984
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,662,207
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,277,592
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Шымкента
от UZS 6,726,867
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Тур в Баку «Welcome to Azerbaijan»
от UZS 3,472,687
ПОДРОБНЕЕ

24-08-2017 12:30

«ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ» СТЮАРДЕССАСИ АНЖЕЛА БЕШИМОВА – ЕВРОПА ВА ОСИЁ БЎЙЛАБ ҚИЛГАН САЁҲАТИ ҲАҚИДА

514

0

Бугун блогимизнинг меҳмони – энг романтик ва гўзал касблардан бирининг эгаси стюардесса Анжела Бешимова. Мана уч йилдирки, у «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясида ишлаб келмоқда. Бу вақт ичида у қаерларга бормади ва қандай жойларни кўрмади дейсиз! Қандай қилиб бундай таассуротлар билан бўлишмаслик мумкин? Шу сабабли бугун у ўз материалида бу ҳақда биз билан ўртоқлашмоқчи.

Жаҳон тиллари университетини тамомлаганимдан сўнг мен «Grand Mir Hotel» меҳмонхонасида иш бошқарувчи бўлиб ишладим. Бироқ бу мен истаган касб эмас эди. Нафақат инсонлар билан ишлаш, балки доим «ҳаракатда» бўлиш, нималарнидир ўрганиш ва дунё кезишни хоҳлардим. Дугонам менга Миллий авиакомпанияда курсларда ўқиб, бортпроводник бўлишни маслаҳат берди. Мени ишга қабул қилишди ва мен ўз касбимни топганлигимни ҳис қилдим. Онам даставвал мен учун қайғурдилар, ҳар бир ғамхўр она каби парвозларга қўйиб юборишдан қўрқдилар. Ҳозирда эса онам ўрганиб қолдилар ва ишим менга бахт келтираётганлигини кўриб улар ҳам қувонмоқдалар.

Дастлабки вақтларда мен асосан Ўзбекистон бўйлаб маҳаллий рейсларда учганман. Ҳаттоки илк парвозимни ҳам эслайман, у пайтда мен ҳали тажриба ўтаётган эдим ва парвоз давомида йўловчилар ўриндиғида ўтиришим керак бўлган. Биз Термизга учаётган эдик ва бу менинг самолётдаги дастлабки парвозим эди. Мен ойна-иллюминаторни томоша қилар ва бундан бениҳоя бахтли эдим. Самолёт тезлик билан жойидан қўзғалмоқда, силлиқ парвоз. Қўниш... Ўша вақтдаги ҳис-туйғуларимни таърифлашга тил ожиз! Мен ҳудди ёш боладек хурсанд эдим.

Сўнгра таҳсил олиб халқаро рейсларда уча бошладим. Менинг илк халқаро сафарим Бакуга бўлган.

Чет элга учиш – мушкул иш. Бунда биз бортпроводниклардан йўловчилар билан ишлаш ва хизмат кўрсатишнинг бошқа тизимини билиш талаб қилинади. Маҳаллий парвозлардагидан кўра ҳаммасини тезроқ бажариш керак. Самолёт тури ҳам ўзгаради.

Кўпчилик йўловчиларимиз авиакомпаниямизни мақташидан, уни энг яхшиларидан бири дейишларидан хурсанд бўламан. Ишончлилик, хавфсизлик ва қулайлик – буларнинг барчасини бизни танлаганлар албатта инобатга олишади ва ҳис қилишади. Инсонлар бизнинг учувчиларимиз уларга қулай парвозни таъминлашларини, стюардессаларимиз эса – парвоз давомида ҳар бир йўловчига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлашади.

Шунингдек, йўловчилар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» кетринг хизмати томонидан берилувчи таомларни мақтаб ейишади.

Ўз касбим туфайли Бангкок, Париж, Франкфурт-Майнда, Куала-Лумпур, Москва ва дунёнинг бошқа давлатларида бўлиш бахтига муяссар бўлганимдан шодман. Ишинг саёҳат қилиш учун имкон бериши – бу ҳақиқий бахт.

 

Янги шаҳарга учиб келганимизда, одатда, ҳамкасблар билан йиғилиб, шаҳарни айланамиз ва харидлар қиламиз. Қисқа вақт ичида ҳаммасига улгуриш керак.

Париж менга жуда ёқди. У ерда биринчи марта бўлганимда қизлар билан Эйфель минорасига боришга қарор қилдик. Ресепшнга бориб, у ерга метрода қандай қилиб етиб олиш мумкинлигини сўрадик, чунки Европада такси нархлари анча қиммат. Бошланишига эса Луврга кирдик.

Сўнгра Эйфель минорасига яёв юриб бордик. Кеч тушган ва минора чарақлаб турган эди. Тунда у жуда чиройли мавжланиб, ёниб турар экан. Бекорга Парижни романтика шаҳри деб аташмайди. Буни ҳаттоки у ердаги ҳавода ҳам сезиш мумкин.

Энди Европа шаҳарларидаги сайрларим давомида тўплаган тажрибам билан ўртоқлашмоқчиман. У ерларда асосан диққатга сазовор масканлар бир-бирига яқин жойлашган,шу сабабли қулай кийим ва пойабзал кийиб пиёда юринг! Бу, биринчидан, пулни тежашга ёрдам берса, иккинчидан, кўпроқ нарсаларни кўришингиз мумкин, боиси у ердаги ҳар бир жой эътиборга лойиқ! Шунингдек, албатта ўзингиз билан қалинроқ кийимни олишни унутманг, чунки қоронғи тушгач одатда ҳаво совий бошлайди.

Ҳаммасидан кўра менга Германия ёқди. У ерда мен ҳар сафар об-ҳаводан завқ оламан... Баъзан биз Франкфурт-Майнга дам олиш кунлари арафасида учиб борамиз. Шанба кунлари у ердаги дўконларнинг фақатгина бир қисми ишлайди, шунда ҳам куннинг ярмигача. Якшанба куни барча ерлар кўпинча ёпиқ бўлади. Шу боисдан уйғониб меҳмонхонадан чиққач, хилват кўчаларни айланиш ва янги кун тонгидан завқ олиш мумкин. Ҳамма ёқ тинч ва сокин.

Осиё эса бошқача. Европага умуман ўхшамайди. Йўлкира ҳақлари жуда арзон. Кўчада одамлар кўп. Шаҳарларнинг ўзида ҳам барчаси бир-бири билан аралашиб кетгандек: уйлар, дўконлар, боғлар... Яқиндагина Бангкокда бўлдим. У ерда биз бор-йўғи бир кунгина бўлдик. «Golden tulip» меҳмонхонасида истиқомат қилдик, у ердан 15 дақиқа ичида таксичи бизни «Tesco» савдо мажмуасига олиб борди. У ерда озиқ-овқатдан тортиб кийим-кечаккача деярли ҳамма нарсани топишингиз мумкин. Бангкокда сифатли буюмлар сотилади, ёш болалар учун ҳам кийимлар харид қилиш мумкин. Одатда, Бангкокда сотиб олган кийимларимизни биз анчагача кийиб юрамиз.

Худди шундай иссиқ ва нам иқлимни Куала-Лумпурда ҳам учратишингиз мумкин. Бизнинг минус 15–20 °С ли қишимиздан плюс 30 °С га тушиб қолиш, кўрфазда чўмилиш ва пляжда тобланиш яхши, албатта. Лекин бироз вақт ўтиб ўзимизнинг қишни қўмсай бошлайсан киши.

Шунингдек, Куала-Лумпурда ажойиб ҳайвонот боғи бор. У ерга кирсангиз, ҳайвонларнинг бевосита ёнингизда юрганини кўришингиз мумкин. У ерда зўр океанариум ҳам бор. Қўшимчасига, мисол учун, Twin towers нинг ёнида кечки пайт сайр қилишингиз мумкин.

Олис парвозлар албатта осон эмас. Бироқ дунёнинг янги мамлакатларини кўриш учун 6–7 соат ва ундан ҳам кўпроқ учишингиз бунга арзийди!

Шунингдек, уйга ўзингиз билан эсдалик совғаларни олиб келиш мумкин. Мисол учун, Германияда шоколад ва қаҳва, Осиёда эса экзотик меваларни сотиб оламан. Яқинларимни совғалар билан хурсанд қилишни хуш кўраман.

Шу сабабли Сизларга маслаҳатим: саёҳат қилинг, янги жойларни ўрганинг, чунки бу – улкан бахт!

Автор статьи: Анжела Бешимова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top