Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,284,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 5,157,600
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 7,484,400
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,113,200
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 5,989,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 7,837,200
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 5,266,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,350,400
ПОДРОБНЕЕ

07-12-2017 12:10

Янги йилга Дубайда 90 % гача чегирмалар, ёруғлик шоуси ва ажойиб томошалар

1050

1

Дубай ушбу амирликда Янги йил таътилини ўтказишни режалаштирганларга унутилмас совғалар ҳозирламоқда! Яъни 2017 йилнинг 31 декабридан 2018 йилнинг 1 январига ўтар кечаси унутилмас шоу ташкил этилади!

 

Дубайнинг машҳур иморат солувчи компанияси Emaar ҳали бундайси БААда бўлмаган деб хабар бермоқда! Burj Khalifa атрофидаги Downtown Dubai туманида бўлиб ўтувчи Light Up 2018 ёруғлик шоуси Дубай фавворалари ва шаҳарнинг эътиборли иморатлари иштирокидаги унутилмас байрамга айланади.

 

Бу жой байрамдан ташқари кунлари ҳам чиройлидир! Янги йил куни эса нима бўлишини тасаввур қилаверинг!

 

Кузатиш майдончалари Burj Park ва Дубай марказида ташкил этилади. Энг яхши ва қулай жойларни эгаллаш учун эртароқ, соат 18:00 ларга бораверинг. Шоу шунингдек, Downtown Dubai туманида ўрнатилган катта экранлар орқали ҳам намойиш этилади.

 

Агар Янги йил кечаси Дубайга бора олмасангиз ҳам, ушбу супер-шоуни www.mydubainewyear.com сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

 

Энди эса Дубайда Янги йилни қандай қарши олишлари ҳақида. Демак, бу вақтда Дубайдаги об-ҳаво анча илиқ. Чунки ёзда Дубайда ҳаддан ташқари иссиқ бўлади. Қишда эса ҳаво ҳам анча қулай.

 

Янги йил кечаси Дубай клублари, ресторанлари, меҳмонхоналарида кўплаб қизиқарли дастурлар уюштирилади. Байрамона безатилган дастурхонлар, машҳур артистлар иштирокидаги шоу-дастурлар ва бошқалар – буларнинг барчаси меҳмонларни Дубайда кутмоқда.

 

Ва албатта, бутун дунёга машҳур фейерверклар, ёруғлик шоуларини тилга олмасдан илож йўқ. Мисол учун, 2009 ва 2014 йилларда Дубай салютлари Гиннесснинг рекордлар китобига кирган! Кўрасиз, бу йили ҳам улар шу натижани такрорлай олишармикан?!

 

Ёрқин фейерверклардан олинган ажойиб кайфиятдан сўнг бирон-бир ресторанга бориб дам олиш ва тамадди қилиш мумкин! Жойни, яхшиси, олдиндан буюртма қилинг.

 

Шунингдек, байрам кунлари Форс кўрфази бўйлаб денгиз саёҳати ҳам Сизни кутмоқда. Одатда, БААга келган меҳмонлар гуруҳ бўлиб сайр қилаётганларга қўшилишади, бироқ ёлғиз қолишни истаганлар яхтани ижарага олиб ёруғлик шоусидан баҳраманд бўлишлари ҳам мумкин.

 

Ва албатта чегирмалар! Бу Амирликлар томонидан Янги йил байрамида ўз меҳмонларига қилинувчи энг асосий совға. Бу Дубай савдо фестивалидир! Бу сафар ушбу фестивал 26 декабрдан бошлаб бутун ой мобацнида бўлиб ўтади. У ерда ҳаттоки 90 % лик чегирмалар ҳам бор!

 

Мен ҳам Дубайга турни буюртма қилиб, чипталарни харид қилиш учун шошиляпман! Ким мен билан бормоқчи?!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

дилшод

мен хам бормокчиман путевкани каттан олса булади

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top