Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

05-02-2019 16:15

Wome Deluxe: Аланьядаги «ЭНГ ЯХШИ ОИЛАВИЙ» белгили ҳалол меҳмонхона

579

0

Дўстлар, биз «Туркиянинг ҳалол меҳмонхоналари» саҳифамизни давом эттирамиз. Ўтган гал биз Мармарисдаги ҳашаматли люкс меҳмонхона – Angel’s Marmaris Hotel ҳақида гаплашган эдик. Анъанага кўра,  Алишер Мирахмедов исломнинг барча меъёрларига мувофиқ келувчи, мукаммал дам олиш учун барча зарур шароитлар яратилган яна бир меҳмонхона – Wome Deluxe ҳақида сўз юритади! 

Танишинг, Аланья!

Бугун биз Туркиянинг бошқа курорт ҳудуди – илиқ ва ранг-баранг Аланьяга ўтамиз. Ўртаер денгизида жойлашган ушбу курорт шаҳар шинам оилавий дам олишга ўрганганларга яхши таниш. Бу ердаги пляжлар тозалик белгиси – Мовий ранг байроқ билан қайд қилинган, кўпчилик районлар шовқиндан олисда жойлашган ва мукаммал хотиржам дам олиш учун барча шароитларга эга.

Ўзининг мусаффо ва манзарали пляжлари билан донғи кетган Авсаллар районларининг бирида Wome Deluxe меҳмонхонаси жойлашган. Шу боис агар сиз у ерда тўхташга қарор қилсангиз, қандай буюк табиат қўйнида, қандай гўзаллик бағрида яшашингиз мумкинлигини тасаввур қилиб кўринг.

«Бу эртакнамо»...

Мазали таомлар, ажойиб сервис ва хусусий пляжга эга беш юлдузли меҳмонхона – бундан ортиқ яна нима ҳақида орзу қилиш мумкин?! Шу сабабли TripAdvisor да Wome Deluxe ҳақида кўплаб ижобий фикрлар бор. «Бизга меҳмонхона ва таклиф этилаётган дам олиш тури жуда ёқди», «Худди эртакдагидек» дейди бу ерда ҳордиқ чиқарганлар.

Шунингдек, улар меҳмонхонанинг «ҳалол» сифат белгисига эга эканлиги ва бу ҳудудда масжид ва таомларнинг мавжудлиги, спиртли ичимликларнинг йўқлиги, дресс-код, алоҳида эркаклар ва аёллар ҳудудлари, нозиқ хилқат вакилалари учун пляжли ҳудудларга ажратилганлиги билан ўзгача қулайлик ва шароитлар таъминланишини алоҳида таъкидлашади.

 

Мана, мисол учун, Диана исмли фойдаланувчининг фикрига қулоқ тутсак: «Меҳмонхона тавсифида эркаклар ва аёллар учун алоҳида пляжлар, шунингдек, аёллар учун қуёшда тобланиш ҳудуди ҳақида айтилган эди. Сизга очиғини айтсам, у ерда нафақат пляж, балки бутун бошли аёллар зонаси бор! Телефонни киришда шкафчада қолдирасиз, сизни текширишади, бироқ бу шунга арзийди. Кирасан ва... бир катта дунёга йўлиқасан! Атроф тўсилган. Тренажёрлар, бассейнлар, мини-кафе, масжид, пляж ҳам тўсилган, денгиз... Мен бундай бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмагандим. Ҳимоя ва хавфсизлик юқори даражада. Таассуротлар бир олам... Эркаклар учун ҳам худди шундай». Яна фойдаланувчилар Wome Deluxe да  ажойиб SPA-марказ борлигини таъкидлашади: уқалаш, турк ҳаммоми, тузли хона ва бошқалар – буларнинг барчаси юқори савияда.

Қулайлик ва шинамлик уйдагидек.

Wome Deluxe да дам олиш – бу доим ёқимли. Меҳмонхона ўрмон ичида, 120 000 квадрат метр майдонда жойлашган. Бино мутлақ янги, замонавий услубда ва қизиқарли дизайнда барпо этилган. Дам олувчилар исталган вақтда китоб ёки журнал олиб, тўр беланчакка ётиб ўқишлари ва вақтларини қарағай остида ўтказишлари мумкин...

Wome Deluxe – оилавий меҳмонхона, шу сабабли маъмурият асосий жиҳат – Family Friendly шиорини таъкидлашади. Хоналарда болалар учун алоҳида жойлар бор. Меҳмонхона маъмурияти фақатгина Wome Deluxe да хоналар шунчалик кенг ва катта эканлигини айтишдан чарчамайди.

Ҳатто стандарт тоифадаги хоналар ҳам каравотчага эга алоҳида болалар хонаси ва мультфильм намойиш қилинувчи телевизор билан жиҳозланган!

Эрта тонгдан меҳмонлар хонасига чиқиб, бир пиёла чой дамлаб денгиз ва тоғларни томоша қилиш нақадар ёқимли...

Айтганча, 12 ёшгача бўлган болалар яна тўртта катта ёшли инсонлар жойлашиши мумкин бўлган оилавий хоналарда мутлақо бепул яшашлари мумкин!

«5+» баҳоли меню

Меҳмонхона «All inclusive» тизими бўйича ишлайди ва ўз меҳмонларига турк ҳамда дунё таомларининг энг сара намуналарини таклиф этади!

Асосий, A la carte тизими бўйича ишловчи учта (Яқин Шарқ ва Ўртаер денгизи таомлари, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомлар) ресторан, снек-бар, лобби-кафе ва қандолатчилик дўкони, анъанавий турк қаҳваси тайёрланувчи қаҳвахона меҳмонлар ихтиёрида.

Нималар билан машғул бўлиш мумкин?

Албатта, Туркияда дам олиш – бу доим денгиз, сув, пляжлар, қум ва қуёш дегани! Бундай ижобий энергия қувватини ҳар ким олиши керак! Wome Deluxe да бунинг учун барча керакли шароитлар мавжуд! Жумладан, меҳмонлар ихтиёрида очиқ, ёпиқ ва болалар, аёллар ва эркаклар бассейнини қўшиб ҳисоблаганда 10 та чўмилиш ҳавзаси фаолият юритади.

10 000 квадрат метрдан ортиқ ҳудуд аёллар учун ажратилган, у ерда иккита бассейн, хусусий пляж ва тобланиш учун қуёшли террасалар мавжуд!

Юқорида тилга олиб ўтганимиз SPA-марказда ёпиқ бассейн, фитнес-марказ, ҳаммом, турк ҳаммоми, буғланиш хонаси, уқалаш хоналаридан ташқари соғломлаштириш хизматлари таклиф қилинади. Айтганча, бу ердаги зоналар ҳам эркаклар ва аёлларникига ажратилган.

 Ихтиёрингизга қараб VIP оилавий ҳаммомни ижарага олишингиз мумкин.

Wome Deluxe да дам олган кўпчилик сайёҳларимиз меҳмонхонадаги спорт машғулотлари ҳақида яхши фикрдалар. Бунга фитнес, баскетбол, мини-гольф, волейбол, катта ва стол тенниси, боулингни мисол қилиб келтириш мумкин. Зерикишга умуман вақт бўлмайди!

Болаларга аквапаркда, шунингдек, болалар учун аниматорларга эга махсус болалар клубида вақтларини чоғ ўтказиш ёқади. Меҳмонхонада энага хизмати ҳам таклиф этилади. Кечқурун эса кинотеатрда кино томоша қилиш мумкин.

Ва, албатта, шу ернинг ўзида дўконлар, сураткашлар бор, машинани ижарага олиб мустақил атрофни айланиш ёки меҳмонхонада таклиф қилинувчи экскурсиялардан бирини танлаш мумкин.

Сўнгсўз ўрнида...

Ўтган йили уйланган ва Туркияга биринчи марта йўл олган сайёҳларимдан бири Wome Deluxe ни танлади. Даставвал улар ҳалол меҳмонхонада яшашни режалаштиришаётган эди, сабаби улар исломнинг барча арконларига риоя қилишади. Рафиқаси Антальяга илк марта сафар қилаётганлигига қарамай, унга жуда ёқди. Сафардан қайтишгач, сайёҳим меҳмонхона унинг рафиқасига жуда ёққанини айтди. Шунингдек, бундай меҳмонхонани танлаб турмуш ўртоғи уни нақадар қаттиқ севишини яна бир бор исботлаганини таъкидлади! Меҳмонларимиз дам олаётган жойларида эътибор ва ғамхўрликни ҳис қилишларини билиш биз туроператорлар учун энг асосийсидир! Демак, биз бекорга ишламаяпмиз!

Автор статьи: Алишер Мирахмедов

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top