Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

09-11-2018 17:51

Тўйга хуш келибсиз ёки турли халқларнинг тўй маросимлари ҳақида

196

0

Куз – тўйлар мавсуми. Куз фасли ўз ниҳоясига етишига ҳали бироз вақт борлиги сабабли Tatil.uz дунёнинг турли бурчакларидаги тўй маросимлари қанчалик ранг-баранг ва бир-биридан нақадар эканлиги ҳақида мақола тайёрлади.

Нонли Англия


Қадимий инглиз нақлига кўра, тўй сентябрда қилинса, биргаликдаги ҳаёт мустаҳкам ва баракали бўлар экан. Ҳосил теримидан Рождествогача тўй қилиш анъанаси Англияда узоқ вақт сақланиб келган. Бунга сабаб тўкин-сочинликдир.


Урф-одатга биноан, келин черковга кириб келишидан олдин унинг устига буғдой сепишган. Замонавий қизлар келиннинг анъанавий гулдаста отишини интизорлик билан кутсалар, Англия шимолида илгари гуллар ўрнига келин... нон ташлаган. Инглизлар ким нонни тутиб олса, унга омад кулиб боқади дея ишонишган. Айнан Англиядан кириб келган «асал ойи» ибораси янги келин-куёвни асал билан меҳмон қилишгани сабабли пайдо бўлган.

Бугун албатта ҳеч ким келинни буғдойга кўмиб ташламайди, анъаналарнинг кўпчилиги ҳам йўқолиб кетган. Тўй маросими черковда бошланади. Одатда, меҳроб (черковнинг ибодат қилинадиган қисми)га келин гул баргларини сочиб келадиган қиз орқасидан юриб боради. Ушбу маросимдан сўнг келиннинг отаси қизи билан ва куёвнинг онаси ўғли билан рақсга тушадиган «тўй нонуштаси» ўтказилади. Тўйга жиддий тайёргарлик кўрадиган, бир неча кун давомида барчасини қайта такрорлайдиган инглизларнинг пухталигига тан бермай илож йўқ.

Анъанавий Франция


Францияда ҳам тўйга ниҳоятда жиддий ҳозирлик кўришади. Урф-одатга биноан ёшлар никоҳ аҳди ҳақида келиннинг уйида ўтказилувчи унаштирув маросимида айтишади. Ушбу маросим тўйдан ярим ёки бир йил олдин бўлиб ўтади.


Тўй куни меҳмонлар олдида чиройли кийимда ва белбоғ, фартук, боғич ҳамда туфлида пайдо бўлиши лозим бўлган келиннинг анъанавий либосни кийиш одати ҳам сақланиб қолган. Ушбу кийимларнинг барчаси маълум бир рамзга эга. Мисол учун, куёв совға қилиши лозим бўлган бир жуфт туфли келин-куёвнинг бирдамлигини ифодаласа, белбоғ бокиралик белгисидир. Яна бир аломатни эсдан чиқармаслик керак бўлади: кийимда мовий ранг бирор бир эски нарса (мисол учун, бувисидан мерос қолган бирор мато) ва қарзга олинган бирор янги буюм (бу дугонасининг зираги бўлиши мумкин) мавжуд бўлиши даркор. Замонавий француз қизлари юқоридаги урф-одатларни тўла-тўкис адо этишади. Бироқ тўйгача келинни кўрмаслик кераклигига ишонишади ва никоҳдан ўтиш маросимига алоҳида келишади.

Барқарор Япония


Энди эса бир зумга сирли Японияга саёҳат қиламиз. Бу ерда миллий япон ва европа анъаналари ажойиб тарзда уйғунлашганини кўришимиз мумкин.

Агар тўйингизни ушбу кунчиқар юртда ўтказишни ният қилган бўлсангиз, харажатлар катта бўлишини ва ҳар бир нарса икир-чикиригача ҳисоблаб чиқилишини назарда тутинг. Никоҳнинг ўзи совғалардан бошланади: куёв келинга қимматбаҳо узук беради ва тўй харажатларини қоплайди, келин ҳам, ўз навбатида, куёвга узук ҳадя қилади. Келин тўй куни либосини икки, уч ва ҳатто тўрт марталаб алмаштиради. Расмий маросимда меҳмонлар кўз ўнгида у махсус кимонода гавдаланади, шунингдек, рашк белгисини ифодаловчи баланд ясама сочли ва рўмол тагига бекилган шохчаларга эга соч турмаги муҳим саналади. Бундай 20 килоли либосни кийиб юриш осон иш эмас. Куёв анъанага кўра ёпқичли ва оқ боғичли қора кимоно кияди.

Келин-куёв шундай кийимда ибодатхонага йўл олади, у ердаги никоҳ маросимида фақатгина энг яқин қариндошлар қатнашади. Шундан сўнг европача кийиниб байрамни европача услубда давом этириш мумкин.


Қўрқинчли Шотландия


Агар сиз тўйингизни Шотландия қишлоқчаларидан бирида ўтказишга қарор қилсангиз, бу ерда келинга қийин бўлишини эътиборга олинг. Урфга кўра, қизнинг устига ювинди ва ахлат тўкилади. Ахлат қанчалик бадбўй ва ёқимсиз бўлса, шунча яхши. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Кейин бечора ва «ифлос» келинни ҳаммага кўз-кўз қилиш мақсадида шаҳарни айлантиришади! Барчаси янада аниқроқ бўлиши учун эса уни ресторанларга ҳам олиб киришади. Бундай даҳшатдан сўнг исталган оилавий муаммо ва жанжаллар, эрнинг номақбул қилиқлари ҳам арзимасдек кўринади!

Борнеонинг шафқатсиз урф-одатлари


Борнео оролининг Тидонг қабиласи келин-куёвлари тўй даврида жиддий синовларга дуч келишади. Мисол учун, тўйдан кейинги дастлабки уч кун келин-куёвга ҳожатхонага бориш тақиқланади, уларга овқат ва сув берилмайди. Буни қариндошлар жиддий назорат қилишади. Агар синовдан муваффақиятли ўтсанг бахтли бўласан, ўтолмасанг – сени бахтсизлик ва мусибат кутмоқда!

Ғамгин Хитой


Хитойда яшовчи туцзя халқи бахтли оилавий ҳаёт... йиғлаш маҳоратига боғлиқ эканлигига ишонишади. Қиз тўғри йиғлашни ўргандими – демак, оила қуришга тайёр! Бундай маҳоратни тўйга бир ой қолганда текширишади. Даставвал қиз ўзи йиғлайди, кейин унга онаси ва қариндошлари қўшилишади.

«Синовчи» Нигерия


Нигериялик қизга уйланмоқчимисиз – ҳам жисмонан, ҳам маънан тайёрланинг. Уни сизга шунчаки бериб қўйишмайди. Аввал бир қаторга тизилиб бўлажак куёвни таёқ билан урадиган «қариндошлар имтиҳонидан» ўтиш керак бўлади. Улар шунчалик қаттиқ уришадики, бутун умрга эслаб қоласиз! Чидадингми – оилавий ҳаётга тайёрсан!

«Тўйимли» Мавритания


Мавританияда эса келин бўлишни хоҳловчи қиз семириши зарур! Уни 5-9 ёшдан бошлаб «боқишади».

Қизларни мажбурлаб едиришга ихтисослашган, ўз назоратчиларига эга (ҳамма ҳам кунига икки кило буғдойли бўтқа ейишга ва йигирма литр туя сутини ичишга дош беролмайди!) махсус муассасалар ҳам бор. Ортиқча ҳаракатда ҳам чеклашади. «Дўмбоқ» келинларни мана шундай ўстиришади.

Ҳар бир халқнинг ўз урф-одат ва анъаналари бор. Уларнинг баъзилари тарихга айланган бўлса, бошқалари ҳозирги кунда ҳам амал қилиб келмоқда. Баъзилари гўзал кўринса, бошқалари даҳшат уйғотади... Дунёдаги барча тўйларни бирлаштириб турувчи асосий жиҳат – бу бахтли оилавий ҳаётнинг бошланишидир!

Оилангиздан тинчлик-тотувлик аримасин! Tatil.uz билан саёҳат қилинг ва дунё халқларининг ажойиб урф-одатларини бевосита томоша қилиш имкониятига эга бўлинг.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top