Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,099,890
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,202,944
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,571,285
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,376,380
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Шымкента
от UZS 7,741,557
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Тур в Баку «Welcome to Azerbaijan»
от UZS 3,577,355
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Эксклюзивные лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,476,270
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Райские пляжи Пхукета
от UZS 6,929,618
ПОДРОБНЕЕ

31-10-2017 17:00

Тушликка илон, кечки овқатга кўршапалак, шунингдек, ўзига хос савдо-сотиқ ва меҳмондўст вьетнамликлар

532

0

Сўнгги вақтларда тобора кўп танишларим Вьетнамга дам олишга борганликлари ҳақида сўзлаб беришмоқда. «У ерда саёҳат қилиш жуда ажойиб!», «Нархларнинг қанчалик арзон эканлигини тасаввур ҳам қилолмайсан!», «Бозорларнинг кўплигини айтмайсанми?!» – дугоналарим менга Вьетнам ҳақида тахминан шундай дейишар эди. Мен буларнинг барчасини батафсил текшириб кўришни хоҳладим ва Вьетнам ҳақида Сизларга мақола ёзишга қарор қилдим. Шундай қилиб, Нячанг провинциясига йўл олдим. Негадир ушбу жойни сайёҳлар айниқса ёқтиришади.

 

Нячангдаги ажабтовур шаклдаги дарахтларни учратиш мумкин – кесик пирамида, конус, куб ва параллелепипед дарахтлар.

 

Худди Таиланддагидек, бу ерда ҳам симлар тартибсиз жойлашган. Афтидан, бу Шарқий Осиё давлатларига хос жиҳат бўлса керак.

 

Энг кенг тарқалган ҳаракатланиш воситаси – мотобайклар.

 

Мотобайкдан исталган киши бемалол фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ҳеч қандай махсус рухсатнома керак эмас. Бироқ бир нечта шартлари бор: эҳтиёткор бўлиш, доим бошингизга шлем кийиш (акс ҳолда жаримага тортиласиз), тезликка риоя қилиш ва автомобилларни ўтказиб юбориш лозим. Тирбандликка дуч келиб қолмаслик учун яхшиси кечки тўққиздан кейин ва кундуз куни, ўн иккидан сўнг ҳаракатланган маъқул. Соат бешга яқин эса автотранспорт воситасидан асло фойдалана кўрманг: тирбандликка йўлиқишингиз аниқ!

 

Машиналар кам, кўчаларда асосан таксиларни учратасиз. Гап шундаки, Вьетнамда автомобилга солиқ бор. У автомобиль нархининг нақд 100 % (!!!)ини ташкил этади ва автомобиль сотиб олинган пайтда тўланади. Кейин эса ҳар йили яна 20 % тўлаб бориш керак бўлади!

 

Вьетнамликлар мотобайкларни шунчалик ёқтиришадики, ҳатто баъзи пиёда йўлаклари ҳам уларга «берилган». Одамлар эса камтаргина бўлиб йўл четида юришади.

 

Кўпчилик сайёҳлар сув ва майда егуликларни яхшиси дўкончалардан сотиб олган маъқул деб ўйлашади. Савдо марказларида қимматроқ деган хаёлга бориш ҳам мумкин. Бироқ Нячангда бундай эмас. Агар Сиз вьетнамлик танишингиз билан бундай дўкончага борсангиз, Сизга чегирма қилиб беришлари мумкин. Сайёҳлар эса нархдан аниқ ютқазадилар! Нархни кўрсатувчи ёзувлар йўқ, шунинг учун сотувчи Сиздан қанча хоҳласа, шунча талаб қилиши мумкин.

 

Марваридлар борасида эса, айтишларича, Нячангда алдамайдилар. Бу ерда марваридлар нисбатан арзон ва унга тегишли ҳужжат берилади. 

 

 Бордию Нячанг кўчаларида маҳаллий аҳолининг шашка ва хитойча шахмат ўйнаётганини кўрсангиз, асло ажабланманг. Бу ўйинларни Вьетнамда деярли ҳамма ўйнайди ва бу улар учун ўзига хос одат.

Исталган ресторанда Сизга турли-туман денгиз маҳсулотларини таклиф қилишади. Сиққанича енг!

 

Нячангда дайвинг – фойдали машғулот, унинг устига у ерда дайвингни ўрганиш Таиланд ёки Филиппиндагидан кўра анча арзон. Шунинг учун имкониятдан фойдаланинг! Бу ерда снорклинг ҳам яхши ривожланган.

 

Нячангда Вьетнамдаги энг яхши аттракцион ва сув боғи жойлашган – бу кўнгилочар Винперл (Vinperl) оролидир.

 

Вьетнамда турли экзотик мевалар ўсади ва уларни албатта татиб кўришингиз керак. Маслаҳатимиз – бозорга бориб савдолашинг. Ва барчасини албатта татиб кўринг!

 

Маҳаллий Нячанг аҳолиси меҳрибон ва сайёҳларга доим яхши муносабатда бўлади. Албатта, уларнинг мамлакатида меҳмон бўлаётганингиз қанча фойда келтираётганини мияларида ҳисоблаб юрган бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас, бироқ шундай бўлса-да улар жуда меҳмондўст. Агар уларга кулиб қўйсангиз, улар ҳам жавобан Сизга кулиб қўл силкитиб қўйишади. Ёқимли, шундай эмасми?..

 

Шунингдек, Нячангда денгизнинг мавжланиши томоша қилиш завқли, майсазорда ўтириб дам олса ҳам бўлади.

 

Нячангда илонларга «ўз қадрдонидек» муносабатда бўлиш одатий ҳол. Маҳаллий халқ уларни кучли дори воситаси сифатида кўп истеъмол қилади.

 

Қизлар, ўзингиз билан юз учун крем олишни унутманг, чунки Нячангдаги дўконларда фақат оқартирувчи кремларнигина учратиш мумкин. Гап шундаки, бу ерда оқ танли бўлиш нуфузли ҳисобланади. Шундай экан, бордию оппоққина бўлсангиз, Вьетнамда Сизга гўзал маъбудалардек муносабатда бўлишади. Маҳаллий аҳолининг қуёшдан тинмай яширинишининг сабаби ҳам шундан.

 

Қизиғи, вьетнамликлар ниҳоятда ирим-сиримларга ишонувчан халқ. Мисол учун, кўча-кўйда эрталабдан аёл кишини учратиб қолиш кунингизнинг омадсиз ўтишига сабаб бўлса, май биржада харидлар қилиш учун номақбул ой ҳисобланар экан.

 

Бугун Сиз азизларга Нячанг ва Вьетнам ҳақида мана шундай қизиқарли маълумотларни тўпладим. Агар Сиз у ерга сафар қилган ва юқорида айтилганларга қўшимча қилиш ниятида бўлсангиз, бизга ёзинг! Биз бундан фақат хурсанд бўламиз!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top