Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,160,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,213,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

11-04-2019 15:25

Турмуш ўртоғимдан совға: Истанбулга саёҳат

166

0

Бугунги блогимизни тошкентлик икки нафар фарзанднинг онаси, севимли рафиқа Кристина Шарипова тайёрлади. Сизни ҳам Кристина билан биргаликда Истанбул бўйлаб саёҳатга таклиф қиламиз!

 

Истанбул... Шу сўзнинг ўзидаёқ юрак шув этиб кетади. Эртакнамо шаҳар, буюк, азим, мафтункор, руҳлантирувчи... Исталганча давом эттириш мумкин!

 

Февралда Истанбулга сафар мен учун кутилмаган янгилик бўлди, бироқ суюкли ёримдан тўйимиз юбилейи учун айнан шундай совға олдим. Ва мана, ҳамма ишимизни ташлаб, икки фарзандимизни яқинларимизга қолдириб ва тўрт соатлик парвоздан сўнг биз Султон Аҳмад майдонида турибмиз.

 

Қўлимда турк тешиккулчаси – симит ва хушбўй турк чойи...

 

Сен мусаффо денгиз ҳавосидан ва шаҳарнинг турли бурчакларидан таралаётган сеҳрли азон товушидан баҳра оласан. Гўё вақт тўхтаб қолгандек...

 

Бу менинг Истанбулга бешинчи сафарим эди. Гўё сен бу шаҳарда ҳаммасини кўргансан, лекин ҳар сафар ўзинг учун янгилик кашф қиласан. Жумладан, мен биринчи марта Базилик Цистернасида бўлдим. Биз очилиш пайтига бордик ва сув томчилари ҳамда дарвишлар куйи остида сайёҳлардан холи бўлган ушбу жойнинг сеҳрини сезишга улгурдик.

 

Истанбул – бу севги ва романтика шаҳри эканлигига кўпчилик қўшилса керак. Бизнинг саёҳатимиз 14 февралга тўғри келди ва айнан шу куни биз шаҳарни қуш учар тепаликдан томоша қилиш мақсадида Галата минорасига кўтарилдик.

 

Бу ерда ҳақиқий байрамона муҳит ҳукм сурар эди: мусиқа, юзлаб севишган жуфтликлар – ёшлардан тортиб севгиси вақт билан синалганларгача.

 

Минора иллюминацияси мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Суратга тушиш, Instagram даги саҳифага жойлаштириш ва ўз суратингни минора деворларида кутиш мумкин эди.

 

Сўнг биз Истанбул кўчалари бўйлаб сайр қила бошладик ва йўл-йўлакай дўконлар, антиквар дўкончалар, ресторан ва устахоналарни кўздан кечирдик. Бу ерда асосийси мевали дўкончани ўтказиб юбормаслик ва муздай янги сиқилган анор ёки апельсин шарбатини татиб кўриш эди.

Истиқлол кўчаси – доим гавжум ва қувноқ, кўча актёрлари ва мусиқачилари, кўплаб сайёҳлар ва фаол харидорлар, асосийси эса – бу қадимий қизил трамвайча.

 

Унда йўл ҳақи бор-йўғи 1 лира туради. Вақт бўйлаб сафар қилиш ва ўзингизни ғам-ташвишдан холи ўсмир сифатида тасаввур қилишингиз учун айнан шунча тўлаш керак.

 

Ҳаётда ўзингизни малика, турмуш ўртоғингизни эса шаҳзода дея ҳис қилсангиз, тўла-тўкис бахт учун қаср етишмайди... Ва биз уни Сариер районидан топдик. Демак, Румели Ҳисори қасри.

 

Бу жойга келишни мен ҳаммага тавсия қилган бўлар эдим. Қаср ўлчами, баҳайбат тошлар ва ажойиб денгиз бўғози манзараси узоқ вақтга куч-қувват бағишлайди.

 

Мен Тўпқопи саройи, Айя-София, Мовий масжид, Дўлмабоғча ва бошқа тарихий меросни тасвирлашда чуқурлашиб ўтирмайман, шунчаки бу ерда бир эмас, бир неча марта бўлиш кераклигини айтиб ўтаман.

 

 

Биз тўхтаган жой ҳақида алоҳида айтиб ўтмоқчиман. Замонавий Каракёй районининг марказидаги Novotel Istambul Bosphorus Hotel меҳмонхонасининг террасаси – бу, фикримча, Босфор узра кун чиқишини томоша қилиш учун энг яхши жой. Шаҳарнинг тунда ёритилиши ўчиб, сув юзаси узра илк қуёш нурлари пайдо бўлиб, минора ва масжид гумбазларини, балиқ овловчи кемаларни, балиқчи қушларни ёрита бошлайди...

 

Сенинг қўлингда бир финжон қайноқ турк қаҳваси. Шаҳар мана шундай уйғонади...

 

Истанбул – бу вақт узра саёҳат. Гранд бозор ёки Миср бозорига бориб, маҳаллий аҳолининг ҳаёт тарзида кўп нарса ўзгармаганлигининг гувоҳи бўласан: уларнинг анъаналари, урф-одатлари, маданияти авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.

 

Бу айниқса миллий таомларда намоён бўлади. Ҳаммаёқда кабоб, балиқлар...

 

Паҳлава ва лукумлар, ширин шарбатлар, янги сиқилган ичимликлар, каштан ва маккажўхорилар – ҳамма қидирганини топади.

 

Менга балиқ-экмек ёқди. Галата кўпригига келасан, кўча ошпазларидан балиқ-экмек сотиб оласан (улар уни кўмирда, хушбўй зираворлар ва анор шарбатини қўшиб мазали қилиб тайёрлашади), қирғоқ бўйида ўтирасан ва бошинг узра учиб ўтаётган балиқчи қушлар, кема сигналлари, трамвай ва тўлқин товушларидан баҳра оласан.

 

Автор статьи: Кристина Шарипова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top