Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

20-12-2018 17:32

Турларни олдиндан сотиб олиш керакми ва бу қанчалик фойдали?

302

0

Ижтимоий тармоқларда ва телефон орқали Tatil.uz сайёҳлари анчагина тежаб қолиш ёки оқилона чегирма олиш мумкин бўлган таклифлар борми, деб сўрашади. Сайёҳликда бу қайноқ турлар ёки эрта бронлаштириш бўлиши мумкин. Айнан сўнггиси ҳақида бугунги мақоламизда сўз юритамиз ва эрта бронлаштириш борасидаги энг кўп бериладиган 7 та саволга жавоб берамиз. Умид қиламизки, бу сизга асқотади.

Эрта бронлаштириш нима?

Бу «Қора жума» (Black Friday) каби чиройли реклама эмас, балки пухталик билан ўйлаб чиқилган ва режалаштирилган акция бўлиб, уни туроператорлар, меҳмонхоналар ва авиакомпаниялар ҳамкорликда ишлаб чиқишади. Ушбу акциянинг энг асосий тамойили – турни олдиндан харид қиласиз ва ҳатто «юқори мавсум»да ҳам керакли меҳмонхонага кафолатланган чегирмага эга бўласиз.

 

Эрта бронлаштириш кўпинча турк йўналиши – Анталияга нисбатан қўлланилади! Шу сабабли «Карлови Вари: эрта бронлаштириш» каби эътиборингизни тортиш мақсадида ўйлаб топилган Интернетдаги чиройли алдовларга учманг.

 

Олдиндан бронлаштириш акцияси нега ўтказилади?

Аслини олганда, бундай акциялар икки томонга ҳам фойдали. Сайёҳлик – бу кўплаб омиллар: мамлакатнинг иқтисодий ўсиши, жаҳондаги ҳолат ва бошқаларга боғлиқ соҳа. Шу боис, меҳмонхоналарни мавсумда маълум дам олувчилар сони билан олдиндан таъминлаш мақсадида отельерлар хоналарнинг бир қисмини арзонроқ нархда сотишга қарор қилишади. Бунинг оқибатида керакли корпусларни янгилаш учун зарур маблағга эга бўлган баъзи меҳмонхоналар кейинги сотиш ва илгари суриш стратегиясини ишлаб чиқишлари мумкин. Сайёҳлар учун эса бу имкониятни бой бермай маҳсулотни чегирма билан сотиб олиш имконияти!

Турни қачон бронлаштирган маъқул?

Албатта, қачонки бунга маблағингиз бўлган вақтда! Бироқ одатда турларни эрта сотиш бир нечта босқичда ўтади. Биринчиси – таклиф нархидан 50% гача тежаб қолиш мумкин бўлган Янги йил арафасидаги таклиф. Иккинчиси фақатгина 20-30 % гача чегирмани назарда тутади, бунга таклиф этилаётган меҳмонхоналардаги бўш хоналар сони камайиб бораётганлиги сабаб бўлиши мумкин. Март-апрелда эрта бронлаштириш акциялари одатга кўра тугайди.

 

Меҳмонхонани эрта бронлаштиришда ўртача қандай фойдага эга бўлиш мумкин?

Баъзи сайёҳлар тур нархидан 30% гача тежаб қолишнинг уддасидан чиқишади. Бироқ кўпинча сайёҳлар таклиф нархидан 10-20% атрофида ютади.

 

Эрта бронлаштиришнинг асосий ютуқлари қайсилар?

Биринчидан, яхши, ҳатто беш юлдузли меҳмонхонага мақбул нархда жойлашиш мумкин.

 

Иккинчидан, ўзингиз истаган хонага жойлашиш имконияти бор. Ёзда, мавсумнинг энг қайноқ пайтида сайёҳлик менежерлари доим ҳам сизга ўзингиз истаган хонани уюштириб бера олмасликлари мумкин. Ҳозир, меҳмонхоналар бўш пайтда эса, буларнинг барчаси уларнинг қўлларида.

 

Учинчидан, маълумки, бугун ҳаёт бир жойда турмаяпти, молия соҳасида доимий ўзгаришлар, валюта бозорида ўсиш ва пасайишлар кузатиляпти. Халқаро сайёҳлик эса ушбу жараёнларга тўғридан-тўғри боғлиқ, шу боис турга нарх доллар ёки евро курси билан бирга ошиб кетиши ажабланарли ҳол эмас. Эрта бронлаштиришда бундай ўзгаришлар сизни асло безовта қилмайди.

 

Учинчидан, сизда барча зарур ҳужжатларни шошилмасдан расмийлаштириш учун вақт бўлади. Эслатиб ўтамиз, келаси йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқиш учун «Рухсат берувчи қайд» стикери (ОВИР) ўрнига чет эл паспорти расмийлаштиришлари керак. Визани расмийлаштириш талаб этилмайдиган мамлакатга ҳамюртларимиз амалдаги паспорт бўйича 2021 йилнинг 1 январигача боришлари мумкин, узоқ хориж давлатларига бориш учун эса – унда мавжуд бўлган икки йиллик стикернинг амал қилиш муддати тугагунига қадар.

Ва бешинчидан, эрта бронлаштириш таътилингизни пухталик билан режалаштириш имконини беради. Мисол учун, Анталияда нималар билан машғул бўлиш – қаерда ва қандай қилиб дам олиш, харидлар учун қаерларга бориш ва қайси экскурсия йўналишини танлашни яхшилаб ўйлаб олишингиз мумкин.

 

«Қайноқ тур»ни ёз ёки кузда сотиб олган яхши эмасми?

Ҳа, сайёҳлар орасида бундай таклифларда кўпроқ тежаб қолиш мумкин деган фикр бор. Аммо тажрибали сайёҳлар бунинг қанчалик таваккал эканлигини ва бунда саёҳат умуман амалга ошмай қолиши мумкинлигини билишади. Чунки аксарият ҳолатларда «қайноқ тур» – бу пайдо бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин бўлган йўлланма. Қўшимчасига бунда сиз ўз таътилингизни режалаштира олмайсиз, сизда исталган вақтда ҳамма ишларингизни йиғиштириб сафарга кета олиш имкони бўлиши керак...

Қандайдир хавф борми?

Афсуски, бор. Олдиндан бронлаштириш даврида сиз кутган шароитга жавоб бермайдиган меҳмонхонани танлаб қўйишингиз мумкин. Бундай ҳолат рўй бермаслиги учун меҳмонхонани синчиклаб танланг. Интернетни кавланг, изоҳларни ўқинг. Энг асосийси эса – фақатгина ишончли сайёҳлик компанияларига мурожаат қилинг!

 

Бу ерда сиз Tatil.uz дан Анталияга эрта бронлаштириш бўйича таклифни топасиз. Telegram-каналимиз билан доим энг қизиқарли таклифларни кузатиб боринг! Саволларингиз пайдо бўлса, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг!

 

 

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top