Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

02-07-2018 13:10

Туркиянинг Баҳромқалъа курорти билан танишганим ҳақида ва бу ерга келиш учун беш сабаб

335

0

Одатга кўра, Тошкент халқаро аэропортига икки соат аввал бордим. Натижада рўйхатдан ўтиш ва паспорт назоратидан сўнг захирамда бир ярим соатдан ошиқ вақтим бор...

Кутиш жойида ўрта ёшли бир эркакнинг ёнига ўтирдим. Унинг исми Ўзжан бўлиб, турк миллатига мансуб экан. У 16 йилдан бери Тошкентда истиқомат қилиб, юртимизда ўз бизнесини юритади. Ўзжан рус қизи Алёнага уйланган ва уларнинг икки нафар фарзанди бор. «Тошкент – Истанбул» у учун (мен учун ҳам) туташиш парвози эди. У Истанбулдан Текировага, ота-онасидан хабар олиш учун кетаётганди. «Ўзбекистонликларга таниш бўлган Анталия ва Бодрумдан ташқари яна қандай курортларни тавсия қилган бўлардингиз?» қизиқиб сўрадим мен. У бир сония ҳам ўйламасдан: «Мармарис, Кушадаси, Дидим ва, албатта, Чаноққалъа, Ассос» дея жавоб берди.

Мен, тўғрисини айтсам, бундан ҳайратландим, чунки айнан Ассосга кетаётган эдим. Яширмайман, сафар олдидан бироз ҳаяжоним бор эди: Интернетда у ҳақда маълумотлар кам, сифатли суратлар ҳам деярли йўқ. Шу сабабли Баҳромқалъа, ёки бошқача айтганда, Ассос ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасдим. Аммо у ерга борганимдан сўнгги ҳайратимни айтсам... Бироқ! Барчасини бир бошдан!

5:20. Самолётдаги тонг


Истанбулдан Баҳромқалъага ҳар хил йўл билан бориш мумкин: энг яқин аэропортгача автобусда, машинада ёки самолётда. Энг яқин аэропорт – Балиқесирдаги Эдремит. У ерга мен Turkish airlines рейсида бордим.

Самолёт 55 дақиқа учади. Қизиғи, у қўнаётган пайтда биз йўловчиларга Эгей денгизининг бор гўзаллигини намойиш қилаётгандек бўлади.

Афсуски, Turkish airlines бортида суратга олиш тақиқланади!
Эдремит аэропорти катта эмас, бу ерга асосан турк авиаташувчилари учади.

Юкни маскимал кутиш вақти – 15 дақиқадан ортиқ эмас.

Менинг ортимдан Assos Barbarossa Hotel меҳмонхонасидан трансфер жўнатишди: агар меҳмон шу йўл билан борса, уни албатта аэропортда кутиб олишади. Баҳромқалъагача Эдремитдан машинада бир соатча юрилади. Йўлда ажойиб манзарани томоша қилиб кетишингиз мумкин.

8:00. Денгиз Барбароссаси


Мен, тўғриси, ерда зайтун жаннати бор, деб ҳеч ҳам ўйламаган эдим. Чунки Баҳромқалъа – бу айнан шундай жой. Мана бу момиқ зайтун дарахтларига бир қаранг!!! Бу унутилмас таассурот қолдирадиган ва инсонларни ўзига жалб этадиган биринчи нарса.

Мен тўхтаган Assos Barbarossa Hotel меҳмонхонаси айнан шундай гўзалликка бурканиб кетади. Бу ерда барчаси денгиз мавзусида ишланган.

Ландшафт дизайни ҳам.

Ресторан ва барлар ҳам.

Ва ҳаттоки хоналар!

Бу ерда Усмонлилар империяси даврига оид қадимий лангар ва қуроллар жамланган ўзига хос денгиз музейи тузилганлиги ҳақида менга янги танишим, меҳмонхона ходимаси Ҳусния сўзлаб берди! Айтганча, музей меҳмонхона ҳудудини безаб туради ва хиёбон ҳамда ҳовличаларга бўлинган.

11:00. Эгей денгизи


Мусаффо Эгей денгизи – бу бутун дунёдан ва Туркиянинг турли бурчакларидан келган сайёҳларни ўзига тортувчи куч. Ва бу Баҳромқалъага ташриф буюришнинг иккинчи сабаби.

Олисдан Грециянинг Лесбос оролини кўриш мумкин. Энди мен Эгей денгизига тушганимдан ва орқа фонда Греция туширилган суратга эгалигимдан бениҳоя хурсандман!

13:00. Соябон остида ўй суриш


Assos Barbarossa меҳмонхонаси пляжида ўтириб, бу ерга келаётган болалар ва катта оилаларга кўзим тушди. Болаларга, афтидан, пляж жуда ёққан кўринади: улар денгизда сузишади, тобланишади ва ўйнашади.

Денгизга тушишни хоҳламайдиган болалар ота-оналари билан бассейнда чўмилишади.

Умуман, Assos Barbarossa – оилавий меҳмонхона. Шу сабабдан бу ерда кичик ёшдагилар учун кўплаб қулайликлар яратилган. Мисол учун, мана бундай болалар майдончаси.

Ва болалар клуби.

 

14:00. Анъанавий кёфте турк котлеталари


Туркияга келиб бундай мазали таомни татиб кўрмаслик мумкин эмас. Буни пляжнинг ўзидаёқ амалга оширишингиз мумкин. Assos Barbarossa Hotel Анталидагидек «All inclusive» тизими бўйича ишламайди: меҳмонлар учун фақат нонушта бепул. Бироқ кун давомида қўшимча тўлов эвазига исталган таомни буюртма қилишингиз мумкин – ўша кёфтедан тортиб пицца ва бургергача, шунингдек, спиртсиз ичимликлар ва, албатта, анъанавий, «чой-қаҳвали».

Нима ҳам дейиш мумкин, кёфтенинг мазаси оғзингизда қолади! Буни мамнун юзимдан ҳам билишингиз мумкин!

Умуман олганда, овқатлар ва айниқса, балиқ – бу умрингизда ҳеч йўғи бир марта бўлса ҳам Баҳромқалъага келишингиз учун учинчи сабаб.


16:00. Сайр


Мазали тушликдан сўнг, айтишларича, ухлаш керак экан. Бироқ бу ерда эмас. Туркияда ҳар бир дақиқани оқилона сарфлаш керак! Масалан, Баҳромқалъадаги Искелега бориш. Бу ерда кўплаб қадимий бино ва уйлар бор.

Антик Ассосдан узоқроқда бир қишлоқ бўлиб, ундаги уйлар ҳам қадимий, бироқ уларда одамлар яшайди. Бу уйларни бузиш ва у ердан тошлар олиб чиқиш ман этилади. Уйларни бундай қуриш – маданий мерос. Умуман эса, тарих ва қадимий харобалар – Баҳромқалъага бориш учун тўртинчи сабаб.


Искеле – бу бетакрор денгиз манзараси, сокинлик ва тўлиқ хотиржамлик.

Шунингдек, совғалар сотилувчи кўплаб дўконлар бор. Мисол учун, рус матрёшкалари...

Кемалар тўхтайдиган жойда жуда ҳам машҳур Assos Behram Hotel Restaurant балиқ ресторани жойлашган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, кечки пайт бу ерда умуман бўш жойлар бўлмайди. Одамлар эртароқ келиб энг яхши жойларни эгаллашга интилишади. Буюртма берилган балиқ ва бирор ичимлик танлашади. Чунки бу ерда кечалари бироз салқин тушади. Мен мана кундузи ҳам бироз совқотиб қолдим!

 

 

Айтганча, Assos Behram Hotel бутик-меҳмонхона ҳам эътиборга лойиқ. Ҳар бир хона индивидуал дизайнга эга бўлиб, хона номланган қадимий юнон худоси номига боғлиқ: Гера, Зевс, Гермес ва ҳ.к. Бироқ бу меҳмонхона ҳақида кейинроқ албатта гаплашамиз!


21:00. Оқшом


Бу вақтда Assos Barbarossa Hotel да бошқа, янада сокин ва хотиржам ҳаёт бошланади. Кеч тушиши билан жонли ижрони тинглаш ва мазали таомларни татиб кўриш учун меҳмонлар секин-асталикда а-ля-карт ресторанига йўл олишади.

Мен, мисол учун, балиқ едим!

Туркиядаги оқшомни анъанавий, бироз тахирроқ, ширин қора чойсиз тасаввур қилиб бўлмайди! Ажойиб кун мана шундай якунланиши керак!

Баҳромқалъа – бу, афсуски, биз шу вақтгача билмаган ажойиб маскан эканлигини тушундим. Бу ҳар бир сайёҳ сокинлик ва осойишталикка эга бўлувчи, шовқин-суронсиз, тоғ гуллари ифорига тўла ва оқшоми кечки салқинликка бурканган курорт. Сокинлик – бу минглаб сайёҳлар ташриф буюришининг бешинчи сабаби. Қадрли сайёҳлар, Баҳромқалъага бориш вақти келди, нима дедингиз?!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top