Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

13-07-2019 16:06

Туркча кумпир фақат Ўртакёй туманида татиб

79

0

Мен учун Туркия қадрдон ва кўнглимга яқин мамлакат. Мен бу ерда кўп марта бўлганман, Анталияда тез-тез дам олиб тураман. Курорт меҳмонхоналарнинг ресторанларида ошпазлар томонидан ҳақиқий турк таомини татиб кўришни хоҳловчилар учун тайёрланадиган кумпирни кўп марта еганман. Аслида у қиймаланиб, оловда тобланиб тайёрланувчи картошка, бироқ шундай ширинки, мазаси оғзингизда қолади!

 

Истанбулда мен ушбу таомни сайёҳлар учун тайёрланган кўринишда эмас, «ҳақиқий» – турклар қандай еса, шундайлигича тановул қилишга қарор қилдим. Қидиришни бошладим. Албатта, ҳаммасини билувчи «Google»дан «сўрадим». Форумларни варақладим, йўлкўрсаткичларни ўрганиб чиқдим. Натижада энг яхши кумпирни Ўртакёй туманида тайёрлашларини билиб, зудлик билан у ерга йўл олдим.

 

Ўртакёй районида кўплаб миллий турк фаст-фудлари, шунингдек, оддийсидан тортиб энг дабдабали бўлган кафе ва ресторанларгача бор экан. Бу ёғи энди дидингизга қараб.

 

Ушбу туман кечқурун одамлар билан гавжум бўлади, бу ерга маҳаллий аҳоли ва шаҳар меҳмонлари бўғоз орқали Биринчи кўприк билан кесилувчи ва шаҳарнинг Осиёга тегишли қисми билан давом этувчи Босфорни томоша қилиш ва кечани ёқимли ўтказиш мақсадида тўпланишади...

 

Бу ерда кўпинча кечки нардалар мусобақасида биринчи ўрин учун баҳслашаётган турк оқсоқолларини учратиш мумкин...

 

Шунингдек, кечки овқатга енгилроқ бирор нарса олган ёки бепоён денгиз кенгликларидаги кемаларни томоша қилиб ўтирган ёшларга кўзингиз тушади...

 

Барчасини унутишга ёрдам берувчи жонли мусиқа янграйди...

 

Айтганча, шу ернинг ўзида ўзининг архитектураси ва дизайни билан машҳур бўлган Ўртакёй масжиди жойлашган. У кўпроқ саройни эслатади. Унинг миноралари оқ мармардан қилинган, катта ойналар ва, мусулмон масжидларига хос бўлмаган жиҳати, гумбаз ичидан мозаика билан безатилган... Минора айвонларидан кечки пайт Босфор ва бутун туманнинг гўзал манзарасини кузатиш мумкин, шу боис минглаб одамлар кунботарда бу ерга оқиб келишади. Агар Истанбулга йўлингиз тушса, масжидга кириб ўтишни тавсия қиламан.

 

Хуллас, мен Ўртакёй майдонига етиб бордим ва айнан ўша кумпир – пўсти артилмай пиширилган картошкани излай бошладим. Уни сизга кўплаб жойда таклиф қилишади ва истагингизга қараб тановул қилмоқчи бўлган жойингизни танлайверасиз.

 

Кумпир – асосан сабзавотли егулик бўлса ҳам, жуда тўйимли, мазали ва калорияли экан. «Қандай қилиб уни шу қадар мазали тайёрлайсиз?» – сўрадим менга масаллиқли ширин картошкани бут қилиб берган қиздан. «Биринчи навбатда...», – деди у,

 

«Энг яхши картошкани танлай билиш керак».

 

«Даставвал уни ювишади, сўнг зар қоғозга ўраб тоблашади. Тайёр бўлган картошкани олиб, ўртасидан бўламиз ва унинг «гўштига» сариёғ ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ соламиз. Қолгани эса – таъбга қараб. Қўшимчалар хилма-хил бўлиши мумкин: зайтун, маринадланган сабзавотлар, нўхат, қўзиқорин, маккажўхори, майонез ёки кетчуп... Асосийси – фантазия ва ўз ишингизни севиш!»

 

Ҳа, севгисиз бўлмас экан... Туркияда эса мазали таомлар тайёрлашни ва сайёҳларни меҳмон қилишни яхши кўришади!

 

Кумпир эса дарҳақиқат мазали ва тўйимли бўлди! Менга ёқди! Унга қўшимча равишда ананасли шарбат ҳам олдим.

 

Нега бу ҳақда сизга ҳикоя қилишни лозим топдим? Эҳтимол, севги сабаб бўлса керак. Мен Туркияни севаман ва Истанбулга келувчилар ҳам уни севиб қолишларини хоҳлайман. Ҳа, албатта, исталган ресторан ёки исталган меҳмонхонада сизга ажойиб меню беришади ва ҳайрон қолдира олишади. Бироқ, агар ўзингизни оз бўлса-да истанбуллик деб ҳис қилишни хоҳласангиз, кечқурун Ўртакёй туманига кириб ўтинг, кумпирни татиб кўринг ва бутун умр Туркияни эслатиб турувчи кечани ўзингизга совға қилинг!

 

Истанбул ҳаётидан олинган суратларни, воқеа ва ҳикояларни Самандар Мирахмедовнинг Instagram даги саҳифасида кўришингиз мумкин. Ҳавола бўйича ўтинг ва обуна бўлинг, у ҳали кўплаб қизиқарли нарсаларни ваъда қиляпти!

 

Мақолани тайёрлашда Tatil.uz туркиялик ҳамкорларимиз – Leisure Business Travel компанияси ходимларига миннатдорчилик билдиради.

 

 

 

Автор статьи: Самандар Мирахмедов

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top