Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

12-12-2018 17:14

Трускавец ҳақида маълум бўлмаган 7 та факт

281

0

Трускавец – Львов шаҳридан 100 километр узоқликда, Украинанинг ғарбий қисмида жойлашган ажойиб маскан. Ушбу ноёб курорт минтақа соғлиқ ва кайфият учун фойдали ҳордиқ чиқариш имконини беради. Машҳур «Нафтуся», «Мария», «София», «Юза» ва бошқа шифобахш булоқлар сабабли (ҳаммаси бўлиб 25 та) Трускавецни «ҳаёт фабрикаси» дейишади. Курортда қайси касалликларни қандай даволаш ҳақида биз сизга ушбу мақоламизда ёзган эдик. Бироқ бу ерда фақат сув билан даволанилмайди! Шу сабабли бугун Трускавец ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактларни келтириб ўтишни лозим деб топдик!

 

1-факт. Номи

Ҳеч ким унинг номи қаердан келиб чиққанлигини аниқ билмайди. Трускавец – қадимий славян номи Трушко ёки Труськодан келиб чиққан ва вақт ўтиши билан Труськовичга ўзгарган, кейинчалик эса ҳозирги шаклга келган, деган фикрлар мавжуд. Бошқа олимларнинг фикрича, унинг номи druska ўзагидан олинган ва бу литва тилида туз деб таржима қилинади, сабаби, маълумки, Карпат орти азалдан туз тайёрлаш маркази сифатида машҳур бўлган, деган фикрдалар. «Трускавец» номи поляк тилидаги truskawka, яъни «қулупнай» маъносини англатади, деювчилар ҳам бор.

 

2-факт. Курорт мавсум

Бугунги кунда Трускавец – ажойиб меҳмонхона ва санаторийларга эга йил бўйи сайёҳларни қабул қилувчи курорт. У ерга исталган вақтда боришингиз мумкин, ҳатто ҳозир ҳам. Илгари эса Трускавец дам олувчиларни фақат аниқ белгиланган пайтда: дастлаб – 15 майдан 30 июнгача, иккинчи марта 1 июлдан август охиригача, учинчисини эса сентябрда қабул қилган. Чунки курортда махсус санаторийлар ва малакали шифокорлар бўлмаган. Ҳозир Трускавецда бундай муаммо йўқ!

 

3-факт. Истиқболи порлоқ

Трускавец – истиқболли курорт эканлигига аллақачон ишониб бўлишган. Шу сабабли Львовшинада у биринчи электрлаштирилган шаҳар бўлган. Худди шундай муваффақият умидида сармоядорлар бу ерга маблағ сарф қилишган, Ғарбий европаликлар бу ерга бемалол келишлари учун темир йўл қурилган. Шундай ҳам бўлди, курорт очилишидан сўнг бу ерга энг фаол келувчилар прагалик, веналик, краковлик, берлинлик ва варшавалик сайёҳлар бўлишди. Ва ҳозирда у европаликларнинг энг севимли курортларидан бирига айланган!

 

4-факт. Нафтуся

Кўпчилик «Нафтуся» номли сувни билади ва ундан палағда тухум ҳиди келиши ҳақидаги афсоналарни эшитган. Аслини олганда, сувдан нефтнинг ҳиди келади. Бу унинг нефть билан боғлиқ юқори даражадаги органик моддаларга эга эканлиги билан тушунтирилади. Шунингдек, у жуда ҳам фойдали, аъзо ва тўқималардаги яллиғланиш жараёнини бартараф этишга, майда тош ва қумларни буйрак ва ўт пуфагидан чиқаришга, моддалар алмашинувини яхшилашга ёрдам беради, жигар ҳужайраларини тиклайди ва ҳимоя қилади!

 

5-факт. Архитектура

Трускавец нафақат суви, балки ҳозирги кунчага сақланиб қолган ноёб архитектура намуналари билан машҳур. Жумладан, ҳозирги Билас музейи – илгари Гоплян номидаги энг чиройли виллалардан бири бўлган. 19-асрнинг ўттизинчи йилларида бу ерда АҚШ ва Польша элчилари, Туркия, Эстония президентлари ва бошқа нуфузли шахслар меҳмон бўлишган.

 

6-факт. Ёғоч бозори

Бизда улгуржи ва чакана, озиқ-овқат ва кийим-кечак бозорлари бор, Трускавецда эса – ёғоч бозори мавжуд! Бу ерда яқинларингиз учун харид қилишингиз мумкин бўлган турли совға ва сувенирлар сотилади. Суратлар, брелоклар, ёғоч буюмлари, анъанавий украин кийимлари, кашта, чолвор ва ҳ.к.ларни шу ердан топасиз!

 

7-факт. Парклар

Трускавец ниҳоятда чиройли табиати билан мақтана олади, шу боис бу ерликлар ва дам олувчилар паркларда узоқ саёҳат қилишни ёқтиришади. Ҳаммага айниқса қизиқарли ландшафт дизайнига, узоқ йиллик дарахтларга, чиройли хиёбонларга ва маҳобатли ҳайкалларга эга Марказий парк ёқади.

 

Агар Трускавецга борсангиз, бизга ҳам қизиқарли фактларни ёзиб юборинг, биз эса уларни блогимизда эълон қиламиз! Трускавецга туримиз – мана бу ерда. Трускавец ҳақидаги бошқа қизиқарли маълумотларни +99871 200 55 44 рақами орқали билиб олишингиз мумкин. Қўнғироқ қилинг, меҳмонга келинг ва доим соғ бўлинг!

 

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top