Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,345,400
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,831,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,372,600
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 11,173,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,359,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,494,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 8,509,050
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 9,148,900
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

01-08-2018 14:30

Тошкентлик Лола Каримова Каппадокия, Дальян кўли бўйлаб сайр ва турли қиёфадаги Туркия ҳақида

842

0

Лола Каримова «Ўзбеккино»да фаолият юритади ва саёҳат қилишни ёқтиради. Ўтган йили у Туркияга борди ва... Каппадокияни севиб қолди. Бу қандай рўй бергани ҳақида у ҳозир Сизларга сўзлаб беради!

Каппадокия – бу табиат ўз мўъжизалари ва маданий обидалари билан лол қолдирувчи жой.
Каппадокия – бу «Париларнинг тутун найлари», Оқсарой, Навшаҳар, Нигде, Қайсари, Қиршаҳар... Буларнинг бари мисли эртакдагидек!

Мен Туркияни буткул ёқтириб қолдим ва эндиликда унинг ҳар бир шаҳарини томоша қилишни хоҳлайман! Ўтган йили Аанталияда дам олаётиб, мен ниҳоят Каппадокияга бордим.

Экскурсиямиз бор-йўғи бир кунга мўлжалланганидан афсусланаётган эдим-у, бироқ у ернинг гўзаллигини кўргач, кейинги йили ҳаво шарида албатта учаман ва «Эртакнамо мўри» деб аталувчи, ёрқин ва чиройли оловлар билан ёритилувчи тунги Каппадокияда тунаб қоламан, деб ўзимга сўз бердим.
Каппадокия мамлакатнинг тоғли ҳудудида жойлашган. Самолёт пастлагач, ўша улкан ва маҳобатли тошлар кўрина бошлайди.

Каппадокиядаги диққатга сазовор жойларнинг аксарият қисми Навшаҳар, Аванос ва Ургюп шаҳарлари ўртасида нотўғри учбурчак ҳосил қилувчи Гёреме Миллий боғи ҳудудида жойлашган.

Гёреме – бу Миллий боғнинг қоқ ўртасида жойлашган ва Каппадокия учун хос бўлган «фазовий» ландшафт билан ўралган кичик қишлоқча.

Агар Сиз Каппадокияга борганингизда қаерда тўхташни билмасангиз, Гёремени танланг: бу ерда турар жойлар қиммат эмас, сайёҳлик хизмати яхши ривожланган ва энг асосийси – фрескалари сақланиб қолган қояли комплекс бор. У ер жуда ҳам чиройли. Кўпгина эртакнамо мўрилар Навшаҳарда жойлашган.
Бу ерда одамлар ғорларда яшашади, ҳаво шарларида учишади ва гўзал кун ботишини томоша қилиш учун баланд қояларга чиқишади.


Бундай гўзалликдан баҳра олмай илож йўқ.

Навшаҳарга кетаётган пайтимизда гидимизнинг сўзлаб беришича, Каппадокияда йилнинг ҳар бир фасли ўзича чиройли ва бетакрор экан. Бу ерда йил бўйи транспорт қатнайди, музей ва ерости шаҳарлари очилган, ҳаво шарида учиш (бироқ қишда шамол туфайли учишни бошқа кунга қолдирилиши мумкин), террасада ўтириб тоғларни томоша қилиш, хумдан гўшт ейиш ва кун ботишидан баҳра олиш мумкин. Қишда Каппадокияда қоялар учи қорга беланади, ғорлардан шамол елади ва асосийси, сайёҳлар сони камаяди. Қайсари – тоғ чанғиси билан шуғулланиш учун мўлжалланган курорт. Баҳорда Каппадокияда дарахтлар гуллайди, ҳаммаёқ яшилликка бурканади, мусиқий фестиваллар ўтказилади ва бу ерга асал ойини ўтказиш учун кўплаб келин-куёвлар ташриф буюришади. Кузда бу ер ранг-баранг япроқлар ва ҳаво шарларига тўлиб кетади. Ёзда эса очиқ бассейнларда чўмилиш учун имконият пайдо бўлади, сабаби бу ерда денгиз йўқ...

Гидимизнинг айтишича, қайси фасл бўлишидан қатъи назар ҳар тонг осмонга 50 тадан 150 тагача ҳаво шари кўтарилади. Бироқ ёмғирли ёки шамолли ҳаво сабабли парвозни кейинги тонгга қолдирилиши мумкинлигига тайёр туринг. Шу сабабли захирангизда қўшимча бир ёки икки кун бўлгани маъқул.
Айтганча, Гёремедан унчо узоқ бўлмаган жойда Очиқ осмон остидаги музей жойлашган. Бу ерда Сиз космик ландшафтга эга Мескендир водийси, гномлар уйлари жойлашган Қизил водийни кўрасиз. Гёремеда биз учта кўриш майдончасига ташриф буюрдик. Майдонча четига келганда нафасим ичимга тушиб кетди. У ердан шундай манзара пайдо бўлдики, булутлар яқинроқ келишини кутсангиз, уларни қўл билан ушлаб кўришингиз мумкиндек таассурот уйғонади!

Тиззалаб юришимиз керак бўлган ғорга уюштирилган экскурсиядан сўнг бизни тушликка олиб кетишди. Тушлиб қилиб бўлгач, йўлимизда давом этдик ва Учҳисорга бориб, 60 метрли қалъа-қояни (у Учҳисор қасри деб аталади), фрескасиз черковни ва илгари одамлар яшаган уйларни кўрдик.

Кейинги манзилимиз ичида ҳали ҳануз уйлар сақланган улкан қоя жойлашган Чавушин қишлоғи бўлди. Бироқ кўпчилик одамлар ўпирилиш туфайли тоғдан пастга тушишган, шу сабабли сайёҳларнинг у ерларга чиқиши тақиқланади. Шундай бўлса-да, бу ерда кўплаб хавфсиз сайёҳлик йўлаклари бор. Мисол учун, Иоанн Креститель черкови: унда фрескалар сақланиб қолган, устидан эса «қўзиқоринлар» водийси – кичик қоячаларга ажойиб манзара очилади.

Сўнг бизни қадимий Деринкую шаҳри кутмоқда эди. Бу ичи доим совуқ бўлган қадимий кўп ярусли ерости шаҳри. Хоналар, ётоқхоналар, ошхоналар, вино ертўлалари, мой ва узумни эзиш учун мўлжалланган пресслар, омборлар, вентиляцион шахталар, мактаблар, ибодатхоналар, устахоналар – буларнинг бари ер тагида яхши сақланиб қолган бутун бошли шаҳар.

Гидимизнинг айтишича, одамлар бу ерда босқин ва ҳужумлардан сақланишган, шу боис яшашга яроқли бўлган бутун бир тизимни қуришган. Бу, албатта, таҳсинга лойиқ.
Бундай тор туйнукларга кириш осон эмас. Кўплаб лабиринт-йўлакчалардан ўтиб, бир неча бор бошимни шифтга ургач, бу ерда қачонлардир гномлар яшаган бўлса керак, дея ўйлай бошладим.

Бошқа тарафдан эса, улкан қояларни кўриш учун бошингизни кўтаргач, бунинг аксини ўйлайсан!

Шу сабабли Каппадокия – бу эртакнамо жой эканлигига ишонаверинг.

Бу ерда сайёҳлик кўчалари йўқ, чунки шаҳарларнинг ўзи кичик.

Бироқ кўчаларнинг ўрнига Каппадокияда машҳур водийлар бор: Мовий ранг водий, шунингдек, Қизил, Пушти ва Мескендир водийлари.

Каппадокия миллий таомларига турли кўзачалар ва тандирда тайёрланган таомларни мисол қилиб келтириш мумкин. Сопол идишда пиширилган димланган гўшт ва сабзавотларнинг мазасини таърифлашга тил ожиз!


Агар Каппадокияга борсангиз, маҳаллий винони татиб кўринг. Бизда мана шундай имконият бўлди. Каппадокия – бу Туркиянинг вино ўлкаси, бу ерда кўплаб узумзорлар бор, баъзи виночилар эса ҳамон винони эски услуб бўйича, яъни қояда ўйилган резервуарда тайёрлашади. Тиқинини эса лой билан ёпиб қўйишади, бу шишага Каппадокия қояларига ўхшаш кўриниш бағишлайди. Улардан бирини эсдалик совғаси сифатида ўзингиз билан олиб кетишингиз ҳам мумкин.


Мен эса Анталияга учиб келиб, меҳмонхонада тўрт соат дам олгач Дальян кўлига йўл олдим.

Дальян – бу, дарҳақиқат, энг гўзал жойлардан бири ва мен у ерга борганимдан умуман афсусланмадим. Экскурсиямиз кўл бўйлаб кичик катерда кечди. Кўлнинг икки томонидан чиройли уйлар, яхталар учун тўхташ жой, қирғоқ бўйидаги ресторанлар, юқорида эса – қояга ўйилган ликия сағаналари жойлашган.

Экскурсия давомида биз сульфатли ва илитилган бассейнда чўмилдик. Бироз вақт ўтиб кўз ўнгимизда ажойиб манзара очилди. Унинг биринчи планида шамол эгган қамишлар, орқа планда эса қоялар бор эди. Мен сувда каретта-каретта деб номланувчи улкан тошбақаларни кузатдим. Улар Дальян кўлида яшашади, йилига икки марта эса тухум қўйиб Изтузу номли пляжнинг қумига кўмишади. Гидимиз (у рус тилида бинойидек гаплашарди) бизга қармоқ берди ва биз унда мовий ранг қисқичбақаларни овладик. Тўғрисини айтсам, биронтасини ҳам тута олмадим, бу ишни менинг ўрнимга гидимиз бажарди.

Баъзилар эса жуда кўп қисқичбақа тутишди!

Кейинроқ, биз пляжда айланиб, денгизда сузаётган пайтимизда бизга қисқичбақаларни тайёрлаб беришди. Унинг мазаси оғзингизда қолади! Айтганча, Европада мовий ранг қисқичбақанинг гўшти қимматбаҳо тансиқ таом ҳисобланади.

Ва ниҳоят, мен каретта-каретта тошбақаларининг дарёда бирин-кетин сузишаётганини кўрдим. Улар улкан ва чиройли эди ва мен уларни суратга олишга шошилдим

Сафардан сўнг бироз чарчадим. Бироқ бу ёқимли чарчоқ ва унутилмас таассурот эди!
Яқинда таътилим бошланади ва мен яна эртакнамо Истанбулга кетяпман, чунки у ерда мен кўришни хоҳлайдиган кўплаб жойлар бор. Шунингдек, мен Босфорнинг мусаффо ҳавосидан нафас олишни ният қилганман...

 

Автор статьи: Лола Каримовв

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top