Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,284,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 5,090,400
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Отдых в Сингапуре + о.Бали + Куала-Лумпур
от UZS 8,316,000
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 11,046,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Эксклюзивные лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 9,122,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 3,780,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Новогодние праздники на Пхукете (вылеты из Ташкента)
от UZS 10,248,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Рождество в Европе
от UZS 6,720,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

VIP-отели Шарм-эль-Шейха
от UZS 10,206,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Новогодние праздники с пользой для здоровья в Боржоми
от UZS 8,274,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок + Куала-Лумпур
от UZS 6,972,000
ПОДРОБНЕЕ

01-06-2017 14:00

ТОШКЕНТДАН СОЧИГА: МАШИНАДА БОЛАЛАР БИЛАН БИРГАЛИКДА

605

0

Ҳар бир она фарзандлар билан саёҳат қилиш масъулиятли иш эканлигини ва бунга ҳар бир майда нарсани ҳам эътиборга олиб тайёргарлик кўриш кераклигини билади. Бугун эри ва икки нафар фарзанди ҳамроҳлигида Сочига машинада саёҳат қилишга журъат этган тошкентлик довюрак она Марина Чилашвили ўз таассуротлари билан ўртоқлашади.

...Қандай қилиб бундай саёҳатга жазм қилганлигимизни ҳам билмайман. Кичик фарзандим Лёна 3 ёшда, каттаси Петя эса 6 ёшда бўлган. Лекин биз саёҳатга отландик ва бу ҳақда кейинчалик асло афсусланмадик. Боиси жуда ҳам қизиқарли бўлди. Саёҳат бизга кўплаб ижобий ҳис-туйғулар ва ажойиб кайфият бағишлади.

Биз Тошкентдан Нукусга эрталаб соат 4 да чиқдик. Йўл-йўлакай машинамиз ойнасидан Самарқанд ва Бухороларни томоша қилдик. Қорақалпоғистон пойтахтига тунги соат 10 да етиб бордик, бу нисбатан тез ҳисобланади, чунки биз йўлда деярли дам олмадик. 

Эртаси куни эрталаб соат 9 да яна йўлга чиқдик, шу сабабли соат 15:00 да Қозоғистон чегарасига етиб келдик. У ерда. Албатта, осон бўлмади. Навбатда узоқ туриб қолишимизга тўғри келди. Қизиғи, у ерда бизнинг ёнимизга туя келди, афтидан уни машинамиздаги қовун ҳиди ўзига тортган. Ўша ернинг ўзида, яъни чегарада тунни ўтказдик. Ва кейинги кун тўлиқ Қозоғистон бўйлаб саёҳат қилдик. Бироқ, тўғриси, бирор эътиборга лойиқ нарсани кўрмадик, атроф дашту биёбон эди. Россия чегарасини бир соат ичида ўтдик ва 23:00 да Астраханга етиб келдик. Ўтган уч кун мобайнида бор-йўғи беш марта овқатландик. Йўлда деярли тўхтамадик ва ҳеч нимага чалғимадик.

Агар кимда-ким бизнинг саёҳатимизни қайтаришни истаса, ёш болалар учун мўлжалланган автоўриндиқларни олишни унутмасин: улар машинада албатта бўлиши керак!

Сафаримиз вақтида фарзандларимнинг вақтларини чоғ ўтказиш ва зерикиб қолмасликларини таъминлаш мақсадида уларнинг ўртасида ўтиришимга тўғри келди.

Астрахандан Қалмиғистон бўйлаб Ставрополга бордик, Туапседан – Сочига. Умумий ҳисобда ушбу курорт шаҳаргача етиб олгунча Краснодардаги тирбандлик сабабли бутун йўлимизга 6 кун сарфланди. Тирбандлик бўлмаганида бундан ҳам кам вақт сарфлаган бўлар эдик.

Краснодар ўлкаси – жуда ҳам гўзал жой. Атроф ям-яшил: тоғлар ўрмонлар билан қопланган, дарахтлар, турли-туман ўсимликлар, шу жумладан ноодатий, ҳаттоки экзотик ўсимликлар, мисол учун пальма ва эвкалиптларни учратишингиз мумкин.

Даставвал биз, албатта, Олимпиада биноларини ва ёдгорлик тоши олдидаги мусиқий фавворани томоша қилдик. Буларни кўрмасдан уйга қайтиш кечириб бўлмас иш бўларди.

«Sochi Discovery World Aquarium» океанариуми бизга жуда ёқди. Айниқса болаларимга, чунки у ерда нафақат сувдан сакраб чиқаётган балиқларни томоша қилиш, балки уларни озиқлантириш ҳам мумкин эди. Уларнинг сакраётгани чамаси бахти ичига сиғмаётганидан бўлса керак? Ёки ҳаддан ташқари кўп эътибор сабаблимикан?

У ерда яна шифтлари ойналанган ўтиш йўлакчаси ҳам бор бўлиб, балиқлар устингиздан сузиб ўтаётгандек таассурот уйғонади.

Ҳамма ҳам билмайдиган кичкина сир билан ўртоқлашмоқчиман: кимки океанариумга чипта сотиб олса, «Сочи-парк»ка чипта харид қилишда чегирмага эга бўлади. Бу океанариумга кириш чиптасига кичик ҳарфлар билан ёзиб қўйилган, шу сабабли буни сезмай қолиш ҳам мумкин.

Қуйида «Сочи-парк»да олинган бир нечта сурат.

 

Яна биз Сочи кенгликларига ажойиб манзарани очувчи Ахун тоғига чиқдик.

Тоғда машҳур кузатув майдончаси жойлашган бўлиб, бу ердан қирғоқ бўйи, тоғ олди қишлоқлари, яшил яйловлар ва Кавказ тоғларини кўрса бўлади. Шунингдек, бу ерда ўтган асрнинг 30-йиллари ўрталарида қурилган машҳур кузатув минораси бор.

Бу ердан янада лол қолдирувчи манзаралар намоён бўлади: Кавказ тизмаси, 100 километр узоқликдаги Қора денгиз, бордию дурбиндан қарасангиз Олимпия боғини ва спорт иншоотларини батафсил кўришингиз мумкин1

Ахун тоғида ресторанлар, бир нечта қаҳвахоналар, катта автотураргоҳ, шунингдек, кўплаб эсдалик совғалари дўкончалари бор. Эсдалик совғалари борасида яна бир маслаҳат бермоқчиман: бу туманда улар анча қиммат. Агар Сиз яқинларингиз учун совғачалар харид қилмоқчи бўлсангиз, бу ишни «Авангард» номли улгуржи бозорида амалга оширганингиз маъқул. У ердаги нархлар сезиларли даражада арзон!

Шунингдек, Сочига борганингизда албатта Парк Ривьерага киринг. У ер бизларга жуда ёқди, боиси ушбу боғда болалар учун мўлжалланган турли-туман аттракционлар бисёр.

Ва албатта, Сочи пляжлари, бу ерда уларнинг ҳаммаси майда шағалли. Шу сабабли саёҳатга отланаётганингизда резинали оёқ кийимингизни олишни унутманг, чунки сув тагида ҳам майда тошчалар бор бўлиб, оёғингизга ботиши аниқ.

Сочида Сизга асқотиши мумкин бўлган яна бир ҳолат: «Роза Хутор»га борган пайтингизда у ерда жуда ҳам машҳур бўлган асалари хўжалигида бир тўхтаб ўтинг ва албатта черникали ва қизғиш рангли асалларни харид қилинг. Айтишларича, бундай асални бошқа жойдан топа олмайсиз ва у жуда ҳам фойдали!

Қуйида «Роза Хутор»даги арқон йўли ва юқори майдончадан олинган суратлар.

Сочи аҳолиси жуда ҳам очиқкўнгил ва хайрихоҳ. Бу ернинг ҳавоси илиқ ва тоза, шу сабабдан бўлса керак одамлари доим хуш кайфиятда юришади. Бу кайфият бошқаларга ҳам ўтади. Биз у ерда тошкентликларни учратдик ва бу айниқса бизни хурсанд қилди.

Албатта, болалар билан саёҳат қилиш бир ўзингиз ёки турмуш ўртоғингиз билан сафардагидек осон иш эмас. Лекин ишонинг, бу шунга арзийди, боиси фарзандларингиз кўплаб янги нарсаларни ўрганишади ва улар олган таассурот бутун умрга ёдларида қолади. Қўшимчасига, улар қуёшда тобланишади ва кучга тўлиб, кузда, қишда ва баҳорда камроқ касал бўлишади. Бордию болалар билан самолётда училса, бу анча қулай ва бехавотир. Шу сабабли она сифатида болаларингиз билан саёҳат қилишни ва улар учун янги дунёларни кашф этишни маслаҳат бераман!

Tatil.uz жамоаси қийинчиликлардан қўрқмай ўз фарзандлари билан шундай олис жойга сафар қилган тошкентлик она Марина Чилашвилининг ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Биз ҳам, ўз навбатида, Сочига саёҳат қилишингизни таклиф қиламиз, бироқ пиёда ёки ўз машинангизда эмас, самолётда ва барча зарур қулайликларга эга шинам меҳмонхонада истиқомат қилишни инобатга олган ҳолда. Бунинг учун Tatil.uz да«Сочидаги пляж меҳмонхоналари» ва «Сочи санаторийлари»каби ажойиб турлар мавжуд. Улар билан ҳаволаларда танишиб чиқишингиз мумкин, бордию саволлар туғилса +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Tatil.uz нинг Facebookдаги саҳифасига ёзинг. Айтганча, Сочи ҳақидаги маълумотлар билан бизнинг «УШБУ ЁЗДА СОЧИ СИЗНИНГ ДАМ ОЛИШИНГИЗ УЧУН ИДЕАЛ МАСКАН ЭКАНЛИГИНИНГ 10 САБАБИ» ва «ДАВОЛАНИШ ҲАММАБОП БЎЛИШИ КЕРАК ЁКИ ҚАЙСИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТУРИ ЭНГ ТЕЖАМЛИ» номли блогларимизда танишишингиз мумкин.

Биз оилавий дам олишин Сиз учун қулай, унутилмас ва ёқимли, болаларингиз учун эса – қувноқ ва фойдали бўлишини хоҳлаймиз! Шунингдек, Сизни сиҳат-саломатлик ва хуш кайфият ҳеч қачон тарк этмасин. Ҳар бир кунингиз кашфиётларга бой бўлсин!

Автор статьи: Марина Чилашвили

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top