Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

23-11-2018 15:30

Тошкентдан Дрезденга: Германияда Рождество нимаси билан ҳайрон қолдиради?

411

0

Европада Рождество – эртакнамо романтика ва сеҳрли афсункорлик кечаси. Шаҳарлар китоблардан олинган суратга ўхшаб чирой очиб кетади. Германия марвариди ҳисобланмиш Дрезден кўчалари ҳам мўъжизаларга тўлади. Хўш, биз ўзбекистонликлар ҳам у ерга боришимиз мумкинми?

Дрезден Рождествони байрамдан 4 та якшанба олдин кутиб олади: айнан ўшанда Адвент деб номланувчи эртак воқеалари бошланади. Байрамга неча кун қолганини ҳисоблаб бориш учун болаларга Адвент календарини совға қилишади. Болакайлар бундай календарь-совғани жуда ёқтиришади, чунки унинг чўнтакчаларида (Рождествога қолган кун сонига қараб) турли ширинликлар солинади.

Байрамга бир ой қолганида Дрезден байрамона муҳитда яшай бошлайди! Шаҳарнинг ҳамма ерида Рождество ярмаркалари – байрамона безатилган ва турли совғалар таклиф этувчи кўплаб киосклар очилади.

Айтганча, Германиянинг энг қадимий ва энг машҳур ярмаркаси айнан Дрезденда жойлашган. Биринчи савдогарлар бу ерда 1434 йилда пайдо бўлган. Ушбу ярмарка Штрицельмаркт деб номланади ва Альтмаркт майдонида бўлиб ўтади.

Ярмаркадаги энг машҳур севенирлардан бири – Шелкунчик ҳайкалчаси. Гофман ва Чайковский туфайли ушбу қаҳрамон бутун дунёга машҳур бўлди ва ҳозирда Рождествонинг ўзига хос тимсоли сифатида гавдаланади. Бироқ одамлар ушбу совғани бир-бирига Гофман ва Чайковский дунёга келишидан анча аввал совға қила бошлашган. Ушбу ёғоч ҳайкалчалар юз йиллардан бери ҳали ҳануз ясалувчи қишлоқча Дрездендан бор-йўғи ўттиз километр узоқликда жойлашган.

Ярмаркада сотиб олишингиз лозим бўлган энг асосий ширин совғалар – улкан пряниклар ва пряникдан ясалган уйчалар.

Албатта, ҳеч бир Рождество энг асосий, энг мазали кекс бўлмиш штоленсиз ўтмайди. Штолен Штрицельмаркт ярмаркасида пайдо бўлганлиги билан эътиборлидир: қачонлардир айнан шу ерда майиз ва шакарланган мевали пирог тайёрлашга қарор қилишган.

Бу ерда ҳар йили 4 метрли энг катта штолен тайёрлашади ва уни Адвентнинг иккинчи якшанбасида кесишади. Унинг сотувидан тушган пулларни хайрияга беришади. Бу тадбир Штоленфест деб номланади.

Катталар пунш (шакар ва мевалар қўшиб қайнатиладиган ичимлик) ёки глинтвейн ичишади, кичкинтойларга эса ширинлик ҳамда иссиқ чой таклиф этилади. Замонавий ярмаркаларда қовурилган колбаса ва бургерлар катта муваффақиятга эга.

Бироқ болалар байрамда нафақат таом ейишлари, балки каруселларда учишлари ёки муз майдончасига боришлари мумкин.

Шу ернинг ўзида пряник ва мевали одамчалар, улкан кекслар фестивали ва бошқа қизиқарли танловлар ўтказилади.


Адвент пайтида Дрезден улкан байрам томошагоҳига айланади. Дўконлар, ресторан, кафе ва бошқа муассасалар ўз офисларининг фасадини турли безаклар билан безатишади, арчалар ўрнатишади.

Бироқ энг асосий арча Штрицельмаркт бозори марказида қад ростлайди.


Шу ерда 14 метрли улкан Рождество пирамидаси ўрнатилади. Бу 300 йилдан бери Саксонияда давом этиб келаётган анъанадир. Пирамида турли фигуралар билан безатилади, унинг чўққисида эса Фрауэнкирхи гумбази нусхаси ўрнатилади. Айтганча, Дрезденда ҳатто Рождество пирамидалари музейи ҳам бор!

Рождествода уйларнинг энг асосий безаги – ғуддалар ва тўртта шамчаларга эга арча гулчамбари.

Шунингдек, байрам кунлари ҳаммаёқда – ярмаркалар, дўконлар, мактаблар ва болалар боғчасида Рождество мусиқаси янграйди. Шаҳар черковлари – кирхилар катта байрам дастурини тайёрлашади.

Ярмаркалар шовқини босилганда ва шаҳар оқшом сукунатига чўмганда кечки Дрезден ўзгача қиёфага киради. Эльба қирғоғи бўйида сайр қилинг, эркинлик нафасидан баҳра олинг ва ушбу байрамона сурат сувда қандай аксланишини томоша қилинг.

Ҳар бир оилада байрам дастурхони ўзгача мароқ билан безатилади. Ресторанларда тортилувчи ва уйда энг кўп тайёрланувчи таом – бу қизил карам ва кнедликлар – буғда тайёрланган думалоқ, майин хамирчалар қўшилган қовурилган ғоздир.

Бу ерда Рождество шўрвасини тайёрлаш анъанаси ҳам бор. У «Айнтопф» деб номланади ва кўзачаларда тортилади.

Денгиз маҳсулотини яхши кўрувчилар учун байрамга энг севимли таом қўзиқоринлар билан тобланган зоғорабалиқ ҳисобланади.

Болаларга ширинликлар улашилади.

Дрезденга байрам шукуҳи кириб келмоқда! Дрезден Адвентни қарши олишга ва ўз меҳмонларига байрамона кайфият улашишга тайёр! 

Ушбу эртакнамо тадбирда иштирок этиши хоҳлайсизми? У ҳолда бизнинг «Европада Рождество» туримиз билан танишинг ва ўзингизга унутилмас декабрни ҳадя этинг! Телефон рақамимиз +99871 200 55 44. Ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг ва Instagram ҳамда Telegram ижтимоий тармоқларида бизни изланг.

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top