Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,054,850
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Португалия + Испания = поэма о любви
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 9,702,800
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,363,050
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

26-11-2019 15:22

TIBET Ўзбекистонда: пойтахтимиздан 1,5 соатлик йўл олислигида жойлашган жаҳон миқёсидаги курорт

276

0

 Дўстлар, ўтган дам олиш кунлари Tatil.uz жамоасини янги TIBET MOUNTS FLORA санаторий-курорт комплексига меҳмонга таклиф қилишди. Биз у ерда ҳаммасини синчиклаб ўрганиб чиқдик ва бугун Ўзбекистонда ўхшаши йўқ жаҳон даражасидаги эртакнамо курорт ҳақидаги биринчи мақоламиз ҳақида сиз азизлар билан ўртоқлашамиз.

Сершовқин Тошкентдан енгил машинада Бўстонлиқ тумани томон йўл олдик. Секин-аста кўз ўнгимизда сокин манзара намоён бўла бошлади – қор билан қопланган тоғ ёнбағри, пахмоқ қорақарағайлар, «ўзбек Швейцарияси»ни қор билан тўшашга тайёр турган бепоён осмон.

 

Йўлда ўтган куни танишларим қаерга бормоқчи эканлигимни сўрашганлари эсимга тушди. «TIBET га», – дедим мен. «Ўша, Ҳимолайи бор, ҳаммаёқ тинч Тибетгами?» – ҳайрон бўлишди улар. Ҳа, у ердаги муҳит шундай, азиз дўстлар, тоғлар ҳам бор – бу Тянь-Шань тоғ ёнбағри...

 

Ҳа, айтганча, мана бу ўша TIBET, аниқроғини айтсак, TIBET MOUNTS FLORA санаторий-курорт комплекси.

 

Ичкарига кирамиз. Бу ерда ҳаммасига икир-чикиригача эътибор беришганлиги шундоқ сезилиб турибди: ҳаммаёқ саранжом-саришта ва чиройли. Яна табиат билан қандайдир уйғунлик сеза бошлайсан, у билан бир маромда нафас оласан.

 

— Курортимиз ҳудудида чиройли боғ бор бўлиб, у ерда биз шифобахш гиёҳлару ўсимликлар, мева ва резавор мевалар етиштирамиз. У ерда, мисол учун, чаканда, зирк, гожи бор, мевалардан ошхонада фойдали мурабболар тайёрлаймиз, ўт-ўланларни даволаш мақсадида ишлатамиз, – дейди меҳмонхона ходимаси Шамсия Шомамутова. – Санаторийимизда муҳим даволовчи омиллардан бири табиат, шунинг учун биз ҳатто ресторанларимизни тегишлича номлаганмиз – «Мойчечак», «Гожи», «Зирк», шунингдек, «Чаканда» номли холл ҳам бор.

TIBET MOUNTS FLORA да бир ва икки ўринли 43 та хона мавжуд.

 

Яна катта оила бўлиб дам олиш учун тўғри келувчи учта коттеж бор.

 

— Бу ерга келган меҳмонлар хоналаримиз кенг, шинам ва ёруғ эканлигини таъкидлашади, – давом этади Шамсия. – Мисол учун, стандарт хона – 30 квадрат метр, ярим люкс эса – 45.

 

Барча меҳмонларимиз сервиқор тоғларга назар ташлаб турган катта ойналаримизни ёқтиришади!

 

Меҳмонхонада тўлиқ уч маҳаллик овқат таклиф этилади.

 

Ошхонада (айтганча, ошхонага кириш эркин) Ўткир Абдураҳмонов бошчилигидаги 6 нафар ошпаз дам олувчилар учун таом тайёрлашади.

 

— Биз меҳмонларга миллий, европа, турк ва ҳатто япон таомларини таклиф қилишимиз мумкин, – дейди Ўткир ака. – Шунингдек, шифокор кўрсатмасига биноан биз парҳез буюрилган меҳмонлар учун алоҳида таомлар тайёрлаймиз.

 

TIBET MOUNTS FLORA да дам олишнинг муҳим таркибий қисми шинам даволаш бўлими бўлиб, у ерда бош шифокор Дилдора Аблямитова бошчилигидаги катта тажрибага эга юқори малакали шифокорлар ва жиддий синовдан ўтган тиббий ходимлар меҳнат қилишади.

 — Бугун санаторийимизда кардиолог, урологлар, УТТ мутахассислари, гинеколог, невропатолог фаолият юритади, – дейди даволаш бўлими мудираси, олий тоифали шифокор Саида Қувватова.

 

Барча жиҳозларимиз янги бўлиб, Буюк Британиядан келтирилган.

 

Беморни бирламчи текшириш ва ташхис асосида уларга даволаш муолажалари – физиотерапия, уқалаш, парафинли терапия, бальнеологик ва лой билан даволаш, даволовчи бадантарбия, дастурий овқатланиш ва бошқалар буюрилади.

 Бироқ TIBET MOUNTS FLORA да даволаш муолажалари меҳмоннинг бу ерга камида 5 кунга келиши шарти билан ўтказилади. «Акс ҳолда даволашдан самара бўлмайди», – таъкидлайди кардиолог-шифокор Муҳаммадғофур Ҳамдамов.

 

Айтганча, санаторийга булоқларининг минерал сувлари ўтказилган бўлиб, уни дам олувчиларга кунига уч маҳал ичиш буюрилади.

 

Фито-бар ҳам соғлиғингизни тиклашга ёрдам беради, у ерда инсон танаси учун фойдали чойни буюртма қилишингиз мумкин.

 

Шунчаки сершовқин муҳитдан четга чиқиб, TIBET MOUNTS FLORA га икки кунга дам олишга келганлар ҳам фойдали муолажалардан бебаҳра қолишмайди.

 

Курортда ажойиб фитнес-марказ, сауна, шу жумладан аромасауна, бассейнлар (минерал сувли ҳам) бор!

 

Меҳмонлар бўш вақтларида кутубхонада китоб ўқишлари, кечки пайт эса «Мойчечак» холлида уюштириладиган кўнгилочар дастурларни томоша қилишлари мумкин.

 — Меҳмонлар хоҳишига қараб биз улар учун ҳам яқин-атрофдаги жойларга, ҳам юртимизнинг бошқа шаҳарларига экскурсиялар уюштиришимиз мумкин, – дейди Шамсия Шомамутова. – Шу боис ҳеч ким зерикиб қолмайди!

 Қандай қилиб зерикиб қолиш мумкин, ахир курорт ҳудуди бўйлаб йилнинг исталган пайтида сайр қилиш имконияти бор!

 

Ҳозирча эса биз сиз билан курортни ўрганишни энди бошладик, у ўз эшикларини очганидан буён (бу жорий йилнинг ёзида бўлган эди) бу ерда Исроил, БАА, АҚШ, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан кўплаб меҳмонлар келишга улгуришди!

 Сиз ҳам TIBET MOUNTS FLORA да дам олишни хоҳлайсизми? Марҳамат! 1 млн сўмдан бошланувчи тур сайтимизда – ушбу ҳаволани босинг!

 TIBET ҳақида ўқиш қизиқарли бўлдими? Ундай бўлса даволаш бўлими мудири Саида Қувватова ва бош ошпаз Ўткир Абдураҳмонов билан қилган қизиқарли суҳбатларимизни, шунингдек, бу ердаги хоналар, SPA-муолажалар, кўнгилочар дастурлар ҳақидаги батафсил маълумотни яқин вақтлар ичида ўқийсиз!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top