Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,054,850
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Португалия + Испания = поэма о любви
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 9,702,800
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,363,050
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

23-12-2019 15:44

TIBET MOUNTS FLORA хоналари бўйлаб экскурсия

30

0

Дўстлар, бугун биз сизларни TIBET MOUNTS FLORA хоналари билан яқинроқ таништирмоқчимиз ва сиз учун кичик онлайн-саёҳат уюштирамиз.

 

Демак, TIBET MOUNTS FLORA санаторий-курорт комплекси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Тянь-Шань тоғ этакларида жойлашган.

 

Бу ерда ҳаммаси бўлиб 43 та хона бор. Меҳмонлар ўзларига қулай бўлиши учун бир ва икки ўринлик хоналарга жойлашишлари мумкин.

 

Асосий корпусдаги хоналардан ташқари ҳудудда яна 3 та коттеж бор ва агар сиз бутун оила бўлиб келишни истасангиз, коттеж – энг яхши танлов.

 

Чет элдан келган кўпчилик меҳмонлар TIBET MOUNTS FLORA даги хоналарнинг кенг ва шинамлигига тан беришади: ҳар қайси Европа курорти ҳам бундай ўлчамлар билан мақтана олмайди! Стандарт хона бу ерда 30 квадрат метр, ярим люкс эса – 45 квадрат метр.

 

Ҳамма меҳмонлар учун дарҳол сезилувчи яна бир муҳим жиҳат – балкончаларга эга ажойиб ойналар. Исталган хонадан гўзал тоғ манзараси кўринади.

 

Барча хоналар илиқ ва майин тусда қилинган.

Бу ерда намоз ўқиш учун тегишли буюмлар бор.

 

TIBET MOUNTS FLORA да меҳмонларнинг уйқуси хотиржам ва тетиклаштирувчи бўлиши учун қайғуриб қўйишган: каравотлар катта ва шинам, эрталаб уйғониб ўзингизни тетик ва куч-қувватга тўлгандек ҳис қиласиз.

 

Хоналарда севимли телекўрсатувларингизни томоша қилиш учун катта ва қулай диванлар бор. Айтганча, ҳар бир хонада 115 та ўзимизнинг ва хорижий каналлар бор катта плазмали телевизор ўрнатилган.

 

TIBET MOUNTS FLORA да тўлиқ уч маҳаллик овқатланиш ва исталган вақтда енгил тамадди қилиб олиш имконияти тақдим этилганига қарамай, хоналарда чойнак ва тўлиқ чой тўплами бор.

 

Мини-барда сиз салқин ва газланган ичимликларни бемалол ичишингиз мумкин.

 

Хоналарда кенг ва ёруғ ваннахона мавжуд. Бу ерга келиб, бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламайсиз: санаторий-курорт комплекси раҳбарияти сизнинг ўрнингизга ҳаммаси ҳақида қайғуриб қўйган.

 

Энг асосийси – ҳар бир ташриф буюрган киши ўзини TIBET MOUNTS FLORA да ўз уйидагидек ҳис қилиши мумкин. Бу ердаги муҳит сокин ва тинчлантирувчи, инсон руҳиятига ижобий таъсир этувчилиги билан ажралиб туради!

 

Айни вақтда Янги йил учун TIBET MOUNTS FLORA да бор-йўғи 2 та бўш хона қолган! Бу ерда қизиқарли кўнгилочар дастур, мазали таомлар ва кўплаб совға ҳамда янгиликлар кутилмоқда!

 

Агар сиз ҳам байрамингизни шу ерда ўтказмоқчи бўлсангиз, ҳавола бўйича ўтинг, тур тафсилотлари билан танишинг, сўнг Tatil.uz офисида турни бронлаштиришга шошилинг. Батафсил маълумотларни +99871 200 55 44 рақами орқали олишингиз мумкин.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top