Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,054,850
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Португалия + Испания = поэма о любви
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,505,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

На недельку в Тбилиси и Баку
от UZS 8,002,900
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Жемчужины Грузии
от UZS 8,547,250
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 3,753,150
ПОДРОБНЕЕ

11-12-2019 15:40

TIBET MOUNTS FLORA бош ошпази овқатлар ва миллий таомлар ҳақида

251

0

Дўстлар, биз TIBET MOUNTS FLORA санаторий-курорт комплекси ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз ва бугун энг қизиқарли мавзу ҳақида гаплашамиз! Биз тўғри ва мазали овқатланиш, санаторийда меҳмонларга қандай овқатлар берилиши тўғрисида бош ошпаз Ўткир Абдураҳмонов билан қизиқарли суҳбат қурдик.

 

Ўткир ака, кўпчилик инсонлар санаторийдаги таомлар доим қандайдир парҳезбоп ва унчалик ширин эмас, деб ўйлашади. Чиндан ҳам шундайми?

Замонавий санаторий-курорт комплекслари нафақат даволаниш муолажаларини, балки «тўғри» ва мазали таомларни ҳам ўз ичига олади. Бу ерда ҳеч қандай чеклаш йўқ: агар мижозимизда аллергия ёки касаллик бўйича бошқа қарши кўрсатмалари бўлмаса, истаганини еявериши мумкин!

 

Ишимиз сифатига юқори талаблар қўйилади ва ҳар куни жиддий назорат ўтказилади.

 

TIBET MOUNTS FLORA меҳмонларига қайси таомларни татиб кўришни маслаҳат берасиз?

Бизнинг санаторий-курорт комплексимизда учта ресторан бор – «Ромашка», «Годжи» ва «Барбарис».

 

Биз шведча стол тизими бўйича ишлаймиз ва таомномамиз ҳам хилма-хил.

 

 

 

 

Биз итальян пастаси ёки япон сушиси ва ролларни таклиф қилишимиз мумкин. Мол гўшти, товуқ ва балиқ гўштини хуш кўрувчилар учун таомларимиз бор.

 

 

 

 

Шифокорларимиз томонидан парҳез буюрилган кишилар, яъни ошқозон-ичак йўллари, қандли диабет касалликлари билан оғриган беморлар учун алоҳида парҳезбоп столлар таклиф қилинади.

Таомларни тайёрлашда фақатгина энг янги маҳсулотлардан фойдаланилади, меҳмонларга турли салатлар, мева ва сабзавотлар таклиф қилинади.

 

Шунингдек, уч маҳал овқатланишдан ташқари меҳмонларимиз исталган пайтда кичик тамадди қилиб олишлари, янги сиқилган шарбатлардан ичишлари, салат ва мевалар истеъмол қилишлари мумкин.

 

 

TIBET MOUNTS FLORA ошхонасида бугунги кунда нечта ошпаз ишлайди?

Ҳаммаси бўлиб 6 та ошпаз, қандолатчи, шунингдек, тайёрлаш цехи, яхна овқатлар ошпази, официантлар ҳам бор. Жамоамиз аҳил ва барчасини ўз вақтида бажаради.

 

 

Ошхонамиз очиқ, шу боис меҳмонларимиз таомлар тайёрланиши жараёнини бемалол кузатишлари мумкин. Бундай амалиёт сайёҳлик соҳаси ривожланган давлатлар – Туркия ва Мисрда анча оммалашган. Бизнинг юртимизда эса очиқ ошхонаси бор санаторий-курорт комплекслари, афсуски, кўп эмас. Унинг мавжудлиги – бу очиқлик, ошпазлар маҳорати ва тайёрланаётган таомлар сифати кўрсаткичи, чунки меҳмонлар овқатнинг қандай шароитда, қайси маҳсулотлардан ва қандай идишда тайёрланаётганини бевосита кўриш имкониятига эга бўладилар. Бу озодалик ва тозаликнинг юқори кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.

 

Айтганча, ошхонамиздаги барча жиҳоз ва асбоб-ускуналар янги, текширилган, зарур талабларга жавоб беради.

Ўткир ака, ўқувчиларимиз сиз билан яқинроқ танишишлари учун ўзингиз ҳақингизда ҳам икки оғиз сўзлаб берсангиз.

Мен шу ерда, Бўстонлиқ туманида туғилиб ўсганман. Менинг онам маҳоратли ошпаз. Ёшлигимдан уларга қарашганман, уларнинг ошхонадаги тажрибаларини кузатиш мен учун қизиқ бўлган. Шунинг учун мактабни тугатиб мен ошпаз-технолог соҳасига ўқиганман. Ҳозир менинг асосий йўналишим – европа ва япон таомлари. Бироқ доим ўз устимда ишлашга ва янгиликларни ўрганишга ҳаракат қиламан ва ўзбек, турк ёки бошқа давлатларнинг миллий таомларини бемалол тайёрлай оламан.

 

Ўз фаолиятингизни қаерда бошлагансиз?

Бўстонлиқ туманида жойлашган «Горняк» пансионатида. Кейинчалик мен Россияга бориб, турли ресторанларда ишладим, суши тайёрлашда узоқ вақт маҳоратимни оширганман. Бироқ кейин уйдан узоқда бўлиш мен учун эмаслигини тушуниб етдим ва Ўзбекистонга қайтиб келдим. Мени дарҳол LAYNER тоғ курорт комплексига чақиришди. TIBET MOUNTS FLORA га чақиришганида ўйлаб ўтирмасдан рози бўлдим, чунки бундай юқори даражадаги санаторий-курортни Ўзбекистонда бошқа ҳеч ким таклиф қила олмайди, деб ҳисоблайман. Бундай ажойиб лойиҳада ишлаш ҳам ёқимли, ҳам қизиқарли. Бу худди ўзингиз учун янги имкониятларни очишдек гап.

 TIBET MOUNTS FLORA га келиш учун учта асосий сабабни келтириб ўтсангиз.

Малакали шифокорлар, ажойиб табиат ва мазали таомлар! Ишонинг, бизга бир марта келсангиз, бу ерга яна албатта қайтасиз!

 

Янги йилга қандайдир ўзгача меню тайёрланяптими?

Ҳа, албатта! Ҳамма сирларни очмайман, фақат биз ҳақиқий ошпазлик шоусини уюштиришимизни ва TIBET MOUNTS FLORA да Янги йил меҳмонлар учун «энг мазалиси» бўлишини айтиб ўтишим мумкин!

 

Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Tatil.uz вакиллари билан танишишдан хурсанд бўлдим. Сайёҳлик компанияси ходимларининг ҳаммасини синчиклаб ўрганишганини, зарур маълумотлар тўплашга ҳаракат қилишганини ва санаторий-курорт комплексида бўлажак дам олувчилар ва тегишлича, ўзларининг мижозлари билан боғлиқ жойларни астойдил ўрганишганини кўриш ёқимли. Биз эса, ўз навбатида, ўзимизнинг ошпазлик маҳоратимизни намойиш қилишга ҳаракат қилдик ва энди Tatil.uz ўқувчиларини TIBET MOUNTS FLORA да кутиб қоламиз! Уларнинг дам олишлари юқори даражада ўтишига кафолат берамиз! Барча эзгу тилаклар сизларга ҳамроҳ бўлсин! Сизларни Янги йилда кутиб қоламиз!

 

Ҳа, байрам ҳам кириб келмоқда! Tatil.uz эса Янги йилингизни TIBET MOUNTS FLORA да ўтказишга таклиф этади! Бу ерда ҳаммаси қизиқарли ва унутилмас тарзда ўтишига кафолат беришяпти! Тур учун нархлар билан бу ерда танишишингиз мумкин. Батафсил маълумот +99871 200 55 44 рақами орқали.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top