Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Туры в Анталию из Шымкента
от UZS 5,924,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,160,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,213,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,411,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

20-05-2019 17:37

Tatil.uz томонидан Bellis Deluxe Hotel га 16 савол

155

0

Дўстлар, бугун Анталия бизга ҳар қачонгидан яқинроқ! Tatil.uz интервью тайёрлаш ва Анталия нимаси билан ўзбекистонлик сайёҳларни ўзига жалб этаётганини билиш мақсадида у ердаги энг яхши меҳмонхоналардан бирига мурожаат қилди! Демак, блогимизда Bellis Deluxe Hotel меҳмонхонасининг савдо ва маркетинг бўлими директори Анна Йиит билан қилган суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола этамиз. У сайёҳлик бизнесида анчадан бери ишлайди, 17 йилдирки, Аланья ва Анталияда фаолият юритади. Тил кўникмаларини яхшилаш мақсадида у 2002 йили Россиядан Туркияга борган. Кейинчалик турмушга чиқиб шу ерда муқим яшаб қолган. Анна билан қилган суҳбатимиз чоғида Анталия соҳилининг энг яхши меҳмонхоналаридан бири бўлмиш Bellis Deluxe Hotel га виртуал экскурсия уюштирамиз!

 

Bellis Deluxe Hotel ҳар йили қанча ўзбекистонлик сайёҳларни кутиб олади?

Ушбу саволингизга жавоб бериш учун сўнгги икки йиллик статистикани кўриб чиқдим. Одатда, Ўзбекистондан меҳмонхонамизга оила бўлиб дам олгани келишади. Йилига бизда тахминан 800-900 нафар ўзбекистонлик сайёҳлар ҳордиқ чиқариб кетишади. Шуни фахр билан айтишим мумкинки, Bellis Deluxe Hotel – юртингиз бозорида энг машҳур бўлган Белекдаги меҳмонхоналардан бири.

 

Ўзбекистонликларнинг Bellis Deluxe Hotel ни танлашларининг камида 3 та сабабини айтиб ўтсангиз.

Бу меҳмонхонада олти йилдан бери ишлайман ва фикримча, ватандошларингиз бизни танлашларининг энг асосий сабаби – бу таомлар. Ўзимиз ҳам Тошкентга кўп марта борганмиз ва у ердаги таомлар нақадар мазали эканлигини биламиз. Бунга, албатта, палов, хилма-хил пишириқлар, меваларни мисол қилиш мумкин. Бундай ширин таомларга эга бўлган юртингиз сайёҳлари дам олишда ҳам таомларга юқори талабларни қўйишлари аниқ. Улар гўшт, сабзавот, мевалар, балиқ ва денгиз маҳсулотлари мўл-кўл бўлган меҳмонхонани танлашади. Таом ва маҳсулотларнинг айнан шундай хилма-хиллиги – юртингиздан сайёҳларни жалб қилувчи асосий омиллардан.

 

Bellis Deluxe Hotel меҳмонхонасининг яна бир ижобий жиҳати – турли сифат ва тоифадаги хоналарнинг кўплиги. Юқорида айтиб ўтганимдек, Ўзбекистондан катта оила бўлиб келишади. Шу сабабли кўпинча уларга кенг хоналар талаб қилинади. Биз эса нафақат турли тоифа ва кенгликдаги хоналар, балки виллалар, кўл ёнидаги уйчаларни таклиф қилишимиз мумкин.

 

Учинчи омил эса, бу болалар билан дам олишга мўлжалланган меҳмонхонамизнинг йўналиши. Жумладан, бизда рус тилидаги Kid’s Club фаолият юритади, унинг ҳудудида нақ бешта болалар майдончаси ва иккита аквапарк мавжуд бўлиб, бири ўғил ва қиз болалар учун, иккинчиси – 35 сантиметр чуқурликка эга энг кичик ёшдагилар учун мўлжалланган. Шу боис болалар бизда асло зерикиб қолишмайди!

 

Анталия соҳилида меҳмонхоналар борасида улкан танлов бўлгани ҳолда дам олувчилар нега айнан сизнинг меҳмонхонангизни танлашлари керак, деб ўйлайсиз?

Ўйлашимча, Bellis Deluxe Hotel – бу нарх ва сифатнинг ноёб мутаносиблиги. Бу ердаги таомланиш сифати, сервис ва хизмат кўрсатиш меҳмонлар кутган даражадан ҳам ортиқ.

Шубҳасиз, бу ерда тадрижий, ўз соҳасини яхши билувчи ва меҳмонхонани бошқариш борасида улкан тажрибага эга бўлган профессионал менежмент фаолият юритади.

Меҳмонхонамиз мижозлар танлови борасида ҳам катта ютуқларга эришган: биз Белек меҳмонхонасига келган меҳмон нималарни хоҳлаши ҳақида аниқ тасаввурга эгамиз. Биз ўзимиз ишлайдиган миллий бозорларни доим ўрганамиз (улар 50 дан ортиқ!) ва ҳар бир ташриф буюрувчи хурсанд бўлишига интиламиз.

Шуларнинг барчаси оз-оздан бизни Анталия соҳилининг энг муваффақиятли меҳмонхоналаридан бирига айлантирди. Сўзларимнинг тасдиғи сифатида шуни мамнуният билан айтиб ўтмоқчиманки, 2019 йил бошларида Bellis Deluxe Hotel сайёҳлик соҳасида машҳур бўлган TripAdvisor сайти томонидан «All inclusive» тизими бўйича ишловчи энг яхши меҳмонхона» номинациясида мукофотни қўлга киритди. Туркия бўйича биз иккинчи ўринни ва Европада эса 14-ўринни эгалладик ҳамда «All inclusive»га эга бўлган меҳмонхоналар орасида дунё бўйича кучли йигирматаликка кирдик. Бу бизга берилган жуда ҳам юқори баҳо бўлиб, келажакдаги фаолиятимизда кучли рағбат сифатида хизмат қилади.

Bellis Deluxe Hotel ни бошқа меҳмонхоналардан ажратиб турадиган жиҳати.

Агар бундай саволни Белекдаги бошқа меҳмонхоналарнинг ходимларига берганингизда, иккиланишлари аниқ эди. Чунки бошқа пляжли меҳмонхоналар бир-бирига ўхшаш. Уларда мини-клуб, мазали таомлар, ходимларнинг малакасини ошириш тизими бор, бироқ Bellis Deluxe Hotel ни бошқалардан бир жиҳат кескин ажратиб туради!

Ушбу фишка меҳмонхона очилган пайтидан бери у билан бирга. Бу ҳам бўлса... ҲАЙВОНОТ БОҒИ! Унинг майдони 22 000 квадрат метр. У турар-жойлардан узоқроқда жойлашган. Бу шунчаки қушларга эга тирик бурчак эмас, балки чинакамига ҳайвонот боғи бўлиб, бу ерда шимпанзе, ўргимчаксимон маймунлар, зебралар, тўтиқушлар, товуслар, фламинго, сақоқуш, туяқуш, альбинос, қуён, ўрдак, лайлак, оҳу, игуана ва бошқа кўплаб ҳайвонлар яшайди.

 

Меҳмонхонамизнинг яна бир фишкаси – бу от ва пониларга эга от клуби. Бу ердаги мутахассислар от миниш борасида маҳорат дарсларини ўтишади. Сиз от минишингиз ёки шунчаки Instagram учун суратга тушишингиз мумкин.

Бизнинг от миниш клубимиз ва ҳайвонот боғимизга бошқа меҳмонхоналардан дам олувчилар қўшимча ҳақ тўлаб келишади.

Меҳмонхонадаги қайси хонани энг яхши деб ҳисоблайсиз ва нима сабабдан? Унинг ўзига хослиги нимада?

 

Меҳмонхонамиздаги энг ноёб хона Villa Bellis тоифасидир, чунки у шунчаки хона ва шунчаки деворлар эмас. Бу биз энг талабчан сайёҳларга таклиф қилишимиз мумкин бўлган унутилмас дам олиш концепцияси. Бу аэропортданоқ бошланувчи шинамлик бўлиб, бунда ходимларимиз меҳмонларимизни VIP-трансфер орқали исмлари туширилган тахтакачлар ва гуллар букети билан кутиб олишади.

Кириш бевосита виллаларга амалга оширилиб, уларнинг энг узоғи денгиздан етмиш метр ва энг яқини – денгиздан ўн метр узоқликда жойлашган. Виллаларимизнинг ўзига хос жиҳати улардан денгизга манзара ҳосил бўлиши ва пляжга жуда ҳам яқин жойлашганлигидир. Ҳар бир вилла учта ётоқхона, учтадан ванна ва ҳожатхона ва агар ҳурматли ўзбек меҳмонларимиз ош тайёрлашга қарор қилиб қолсалар, ошхонали катта меҳмонхонага эга.

 

Бироқ овқат тайёрлаш зарурати йўқ! Виллага жойлашган меҳмонларга Villa Bellis да шампан, турк ширинликлари, қуритилган мевалар, экзотик меваларга эга сават тортиқ қилинади. Шунингдек вилла меҳмонлари VIP Diamond Lounge автоном ресторанида таом танлашлари, барча аля-карт ресторан хизматларидан мутлақ бепул фойдаланишлари мумкин. Виллада яшовчилар учун пляжда алоҳида павильон бор.

Ўзингиз қайси хонада таътилингизни ўтказган бўлар эдингиз?

Бу борада ота-онамни мисол қилиб келтиришим ўринли. Улар бу ерга келишганида Jasmine корпуси (кўлли уйчалар)нинг Lagoon хонасида жойлашишади. Бундай турдаги хоналарда яшовчилар бассейнга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эгалар. Ушбу корпусда алоҳида болалар бассейни, майдончаси, умумий бассейн ва бар мавжуд. Ота-онам уйғониб, тонгда бассейнга тушиш имконияти борлигидан жуда ҳам хурсанд!

 

Агар сайёҳлар эрталаб 9 да келсалар, сиз истисно тариқасида уларга меҳмонхонага жойлашишга рухсат берасизларми?

Ҳа, агар гап узоқ йўлни, унинг устига, оила бўлиб босиб келган ўзбекистонликлар ҳақида кетганда. Фақат ўзбекистонлик сайёҳ ва турагентларга меҳмонларнинг келиш вақтини кўрсатишларини сўраймиз.

Ҳамюртларимиз учун Bellis Deluxe Hotel да яна қандай совғалар борлиги ҳақида эртага ушбу интервьюнинг давомида ўқийсиз! Биз таомлар, туғилган кунни нишонловчилар ва келин-куёвлар учун совғалар ҳақида гаплашамиз! Tatil.uz билан бирга қолинг!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top