Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Мальдивы

Отдых на Мальдивах
от UZS 15,120,000
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,140,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 4,645,200
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Ташкента
от UZS 6,073,200
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 11,222,400
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,691,200
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,240,400
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,720,800
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Стамбул на Фестиваль тюльпанов
от UZS 6,753,600
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 5,544,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,620,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Праздничные выходные в Москве
от UZS 2,494,800
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,066,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 4,863,600
ПОДРОБНЕЕ

04-09-2018 08:00

Tatil.uz блогери Самуида 1 кун ичида бошидан кечирган 5 та ҳодиса

262

0

Эҳ, ҳаяжонли Самуи ороли... Уни Таиланд гавҳари десам, адашмаган бўламан. У чиройли, илиқ, меҳрибон, ёрқин ва қандайдир қадрдон. Бу ерга келганимга бор-йўғи икки кун бўлди, бироқ унга шу қадар ўрганиб қолдимки, уйга қайтгим келмаяпти...

Агар сиз Tatil.uz ни кузатиб бораётган бўлсангиз, блогерингиз, яъни менга омад кулиб боққанидан хабардорсиз: менга Таиланд Сайёҳлик бошқармаси, Москва офиси томонидан ташкиллаштирилган «Amazing Thailand» тадбирида иширок этиш бахти насиб этди. Куни кеча Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжондан келган бошқа иштирокчилар билан биз Бангкокдан Самуи оролига бордик. Учиб келишимиз мана бундай кўринишда эди. Яширмайман, қадрли сайёҳларимиз ва муаллифларимиздан кўп марта деворсиз ноёб аэропорт ҳақида эшитганман ва ниҳоят уни ўз кўзим билан кўришга муваффақ бўлдим!

Учиб келганимиздан сўнг Royal Muang Samui Villas даги хоналаримизни кўриш нақадар ёқимли эди! Ўзимни ниҳоятда қулай ҳис қилаётган вилладаги хоналарнинг суратлари билан баҳам кўришга шошиламан! Мана, мисол учун, ҳозир хонада ўтириб илк таассуротларим билан ўртоқлашяпман.

Гуруҳимиз гиди таиландлик бўлиб, ўзининг таъкидлашича, исми жуда мураккаб экан. Шу сабабли уни Санья деб чақирамиз. Унинг ўзи шуни сўради.

У Самуини яхши билади ва буни яширмайди ҳам. Унинг айтишича, курорт яқинда пайдо бўлган. Дастлабки сайёҳлар бу ерга 1970-йиллардан кела бошлашган. Орадан деярли 50 йил ўтди ва бугун у оилавий жуфтликларнинг ҳамда Таиландда асал ойини ўтказмоқчи бўлганларнинг энг севимли жойларидан бири. Бу ер сокин (сершовқин Паттайядан фарқли ўлароқ), бироқ бу ерда ҳар кунингизни мароқли ўтказиш имконияти бор. Бугун улардан баъзиларини ўзимда синаб кўргач, Самуида биринчи куниёқ қайси 5 та ишни албатта қилишингиз зарурлиги ҳақида сўзлаб бермоқчиман!


Бетакрор гўзалликдаги пляжларга йўл олиб уларни суратга олиш


Самуи – бу шинам пляжда дам олиш. Бу ер доим мусаффо ва чиройли! Сўзсиз таърифлаш ҳам мумкин.

Кокос ёғини тайёрлаш ва мазали тай «чучвараларини» қайнатиш


Самуида сайёҳларнинг севимли маскани – Кокослар музейи бор, шу ернинг ўзида кокосдан турли маҳсулотлар – ёғдан тортиб лаб малҳамигача тайёрловчи фабрика ҳам жойлашган.

Бунда асосий ролни маймунлар ўйнар экан. Улар инсоннинг қўлидан келмайдиган ишлар – баланд пальмалардан кокосларни териш билан шуғулланишади. Бундай масъулиятли ишга шунчаки олаверишади, деб ўйласангиз адашасиз! Йўқ, бунинг учун махсус Маймунлар мактабини тамомлаш керак!

Шу ернинг ўзида кокос ёғининг тайёрланиш жараёнини кўрсатишади, сўнг сайёҳларга ҳам уриниб кўриш таклиф этилади.

Кокосларни бу ерда ўз қўлингиз билан яратишингиз керак! Меҳмонлар гуручли ун, сув, табиий бўёқларни олишади ва тайча «чучваралар» (мен уни шундай номладим) учун хамир тайёрлай бошлашади.

Ичига масаллиқ ўрнига ширин манго парчаси солинади. Сўнг «чучваралар» 2 дақиқа қайнатилади ва кокос парахасига ботирилади. Мана бундай мазали таом ҳосил бўлади!

Яшил ферма бўйлаб сайр қилиш ва бош ошпаз тайёрлаган махсус тай таомларини татиб кўриш


We green farm фермаси номидан маълумки, бу ерда табиий соф мевалар, сабзавотлар, шунингдек, зиравор ва қўшимча сифатида тай таомларига қўшилувчи ўтлар ўсади.

Шу ернинг ўзида пальмалардан кокосларни узиб олишга ёрдамлашувчи маймунчалар бор. Улар жуда ҳам илтифотли, шу сабабли ушбу муҳим жараённи ферма меҳмонларига намойиш этишади.

Агар бу ерда энг табиий тоза маҳсулотлар ўсса, бош ошпазнинг улардан таом тайёрлашини ҳам томоша қилиш мумкин! Мана бугун ҳам у бир нечта таомни тайёрлаш сирини кўрсатиш иштиёқида. Даставвал, тай салатларининг «қироли» – том-самни тайёрлаш бўйича мастер-класс.

Сўнгра кўз ўнгимизда товуқни қовуриб, унга картошка, пиёз ва зираворлар қўшди... Оқибатда яна бир машҳур массаман-карри таоми тайёр бўлди!


Филни уқалаш ва у билан бассейнда чўмилиш


Таиландди филларни ҳар қадамда учратасиз: уй ва меҳмонхоналар деворига уларнинг расми туширилган, сувенир сифатида тайликлар бир-бирига юмшоқ филчаларни ҳадя қилишади, ҳақиқий, катта филларни эса севишади ва ёнма-ён яшашади. Шу боис Elephant Care Samui га фил миниш учун эмас, улар билан дўстлашиш ва уларни боқишга ёрдам бериш мақсадида экскурсияга чақиришади.

Аввало, филлар учун мазали тушлик тайёрлаш керак. Улар банан, гуруч, ошқовоқни ёқтиришади. Шу сабабли мана бундай «бутерброд»лар (уларни ҳам ўзимча номладим) тайёрлаш керак бўлади.

Тушлик тайёрми? Энди қаҳрамонларимизни боқсангиз ҳам бўлади!

Сўнг SPA-салонга хуш келибсиз! Лекин... Йўқ, сизни фил уқалайди деб ўйламанг (дейлик, хартуми билан), аксинча, сиз филларнинг устини махсус қобиқ билан ишқалайсиз ва уларни бассейнда чўмилтирасиз.

Ахир улар жуда ёқимтой-ку, шундай эмасми?!

 

 

Бир зум тўхтаб Самуида кун ботишини томоша қилиш


Самуида кун ботиши ўзгача эканлиги ҳақида илгари эшитган эдим. Эҳтимол, ҳар бир кунимни янгича иштиёқ билан кутиб оларман. Бироқ бугунгиси ўзгача ёдда қолади, чунки уни биринчи марта кўряпман!..

Бундай воқеа-ҳодисаларга бой кунга нима дейсиз? Самуида яна нималар қилиш мумкинлиги ҳақида билмоқчимисиз? Instagram ва Facebook даги саҳифаларимизни кузатиб боринг, Telegram-каналимизга обуна бўлинг! Олдинда сизни кўплаб кашфиётлар кутмоқда ва улар ҳақида келгуси мақоламда албатта сўзлаб бераман!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top