Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

30-11-2017 17:00

Таиландга – оиласи билан, саёҳатнинг бошланиши...

518

0

Екатерина Казачкова – икки нафар шириндан-шакар фарзанднинг 29 ёшли онаси. Тўнғичи Миша бу йили мактабга қадам қўйди. Кичиги Саша эса энди икки ёшга тўлди. Бироқ у ўзининг илк Янги йил байрамини Таиландда кутиб олишга улгурди! Бор-йўғи 9 ойлик чақалоқ ва унинг «серсавол» акаси билан шу қадар узоқ масофани босиб ўтиш қанчалик мураккаб эканлигини тасаввур қиляпсизми? Яхшиямки, дадаси доим ёнларида. Океан узра кичкинтойлар билан учиш машаққатлари ҳақида Катя бугун Сиз қадрдонлар билан ўртоқлашмоқчи!

Болалар билан саёҳат қилиш – бу осон иш эмас. Биз Таиландга турмуш ўртоғим билан кўп марта борганмиз, катта ўғлим билан Пхукетда дам олганмиз, ўтган йили эса тўрталамиз Краби оролида бўлдик. Ва Сизларни ишонтириб айтаманки, болалар билан саёҳат қилганда энг асосийси – бу барчасини аниқ режалаштириш!

Саёҳатни аввалдан ўйлаб қўйган яхши. Биз, мисол учун, таътилдан анча олдин «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси рейсларига чипта харид қиламиз. Миллий авиакомпаниямизни, биринчи навбатда, у ерда чипталарни қайтариш мумкинлиги учун ҳам танлаймиз. Етти соатлик парвозга кичкинтойларнинг дош бериши осон эмас. Болаларингизнинг вақти чоғ ўтишига ҳаракат қилинг, телефонингизга турли ўйинларни юклаб олинг. Жумладан, бизнинг айпадимизда ҳар хил кўнглочар ўйинлар бор.

Кичкинтойимизга эса шақилдоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар ва китобчаларни олдик. Тунда, болалар уйқуга кетган маҳал биз ҳам бироз дам оламиз.

Таиланд бўйлаб маҳаллий парвозларга чипталарни олдиндан онлайн харид қиламиз. Меҳмонхоналарни синчковлик билан танлаймиз: Интернетдаги изоҳларга, суратларга, қолдирилган фикр-мулоҳазаларга қараймиз. Мен учун биринчи навбатда пляж яқин бўлиши муҳим. Икки фарзанд билан узоқ йўл босиш қийин!

Бордию Сиз Таиландга иккита болангиз билан кетаётган бўлсангиз, Тошкентдан Бангкокка парвоз қилиш ва иқлимга мослашиш улар учун қийин кечишини ёдда тутинг. Болаларингиз дам олиб, кучга тўлиб олишлари учун яхшиси Бангкокда меҳмонхонани аввалдан бронлаштиринг.
Биз ҳам шундай қиламиз. Айтганча, Таиланд меҳмонхоналарини оилавий дам олиш нуқтаи назаридан мақтаб ўтишим жоиз. Биз Grand center point Bangkok меҳмонхонасига жойлашдик.

Хонамизда биз учун зарур бўлган барча шароит муҳайё этилган эди. Турмуш ўртоғимнинг ўз иш жойи бор (у дам олишда ҳам ишлайверади). Мен ошхонада овқат тайёрлашим, кир ювиш машинасидан исталганча фойдаланишим мумкин. Ихтиёримизда барчамиз сиғишимиз мумкин бўлган улкан ётоқхона ва каравот ҳам бор эди. Бироқ Миша алоҳида ётишни хоҳлаб қолса, биз уни диванга ётқизишимиз ҳам мумкин.

Оролга учишгача ҳали бироз вақт бор эди. Эрталаб дадамиз болалар билан меҳмонхонадаги бассейнга боришди. Мен эса харид қилиш учун йўл олдим. Болаларимга кийим-кечак, озиқ-овқат олдим. Яхшиямки, ёнгинамизда Central World савдо маркази жойлашган эди. Одатда, болаларимга йогурт, ёрмалар, печенье, пюре оламан. Агар фарзандларим маҳаллий овқатларни ейишни хоҳлашмаса, деб ҳар эҳтимолга қарши олиб қўйдим. Айтганча, Таиландда ресторанларга ўзингиз билан болалар овқатини олиб киришингиз мумкинлиги мени хурсанд қилди!

Таиландда ички парвозлар қисқа. Биз Nok Air авиакомпанияси самолётларида учдик.

Парвозда Интернетдан фойдаланиш мумкин, чунки Wi-Fi тизими ўрнатилган. Ягона муаммо – бу олдиндан рўйхатдан ўтиш. Доим ҳам оила аъзоларингиз билан ёнма-ён ўтириш насиб қилавермайди. Бироқ стюардессадан жойни ўзгартиришга ёрдам беришини сўрашингиз мумкин.

Демак, Крабида вақтимиз қандай ўтганлиги ҳақида. Биз Anyavee Tubkaek Beach Resort меҳмонхонасида тўхтадик.

Эрталаб уйғонгач, нонушта қилиб оиламиз билан денгизга йўл олдик.

Тушликни денгиз ёнидаги ресторанлардан харид қилишингиз ёки ўзингиз билан олишингиз мумкин. Оролдаги иккинчи кунимизда болалар учун мўлжалланган супермаркетни топдик. Кечки маҳал эса денгиз бўйидаги ресторанларда овқатландик.

Менга креветкали том ям кунг шўрваси ёқди. Шу таом учун яна ва яна Таиландга боришга тайёрман!

У ерга бораётганларга кўпроқ балиқ ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомлар: қисқичбақалар, креветкалар, лобстерларни татиб кўришни маслаҳат бераман.

Кўпроқ шарбат ичинг. Бу, бир томондан, фойдали бўлса, иккинчи томондан мазали. Чойдан ҳам арзон. Тежаш мақсадида бир сафар шарбат эмас, чой буюртма қилдим. Бироқ оқибатда Таиландда чой қиммат туришини тушуниб етдим. Шу сабали табиий шарбатлардан ичинг!

Биз доим маҳаллий бозорга бориб янги меваларни харид қилиб турдик. Улар жуда мазали, фойдали ва ўзига хос. Ананас, манго, банан... Болаларимга ҳам ёқди!

Пляжда бўлганингизда, болаларингизни тушлик вақтида ухлатишингиз ва 12:00 дан 15:00 гача пляжда бўлмаслигингизни тавсия қиламиз. Чунки бу пайтда ҳаво ҳарорати ниҳоятда баланд бўлиб, бу болаларнинг нозик териларига таъсир қилиши мумкин. Катталар ва болалар эрталаб ва кечқурун қуёшдан ҳимояловчи кремларни суриб юришлари лозим. Чақалоқларга – SPF 50 (50+ эмас). Чунки осмонда булутлар бўлса ҳам, қуёш нурлари ўтиб, болалар учун хавфли бўлган ультрабинафша нурлари терини жароҳатлаши мумкин.


Куз ва қишда болалари кўп касал бўладиган ота-оналарга шифобахш денгиз суви ва илиқ қум билан даволашни тавсия қиламан. Мисол учун, Сашамда аденоид касаллиги бор. Денгизда эса унга жуда ёқди!

Имконияти бор барча ота-оналарга болалари билан саёҳат қилишни маслаҳат бераман. Улар ҳали кичкина эканликларидан асло хавотирланманг! Бу болаларимга ортиқча деб ўйламанг. Аксинча, денгиз, пляж, мевалар ва мусаффо ҳаво – барча касалликларнинг энг яхши давоси! Иммунитетлари кўтарилиб, кўп касал бўлишмайди.

Шунингдек, илиқ таассурот ва эсдаликлар қолади.

Мисол учун, Миша 3 ёш бўлганида, у дадаси билан Пхипхи оролидаги пляжда денгиз қисқичбақасини топиб олди. Дадаси унга Коля деб исм қўйди. Ҳар сафар пляжга борганимизда ўғлим Коляни учратиш истагида бўлади ва бирор қисқичбақани учратса, бу ўша Коля деб ўйлайди!

Бугунги кун билан яшамоқ лозим! Эртага нима бўлиши, болаларимиз ўзлари қаергадир бора олишлари номаълум. Ҳозирча имкониятимиз бор экан, биз турмуш ўртоғим билан уларга дунёни томоша қилишларига имконият яратаверамиз!

Автор статьи: Екатерина Казачкова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top