Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,082,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

06-03-2018 16:30

Сувдаги бозорлар: нимани қачон сотиб олиш мумкин?

986

0

«Сузувчи бозор» тушунчасига биринчи марта мен Таиландда дуч келганман. У ерда бундай «савдо нуқталари» ривожланган ва сайёҳлар орасида анча машҳур.

Яқинда мен жорий йилнинг май ойида Дубайда ҳам шундай бозор пайдо бўлиши ҳақида эшитдим. У Al Seef қирғоғида жойлашиб, BeYouLand деб номланади. «БААда шундоқ ҳам дўконлар кам эмас, бу ерда эса яна бир янги йўналиш, бироқ нима учун?..» – ўйладим мен. Ва сузувчи расталар нима учун қурилади, у ерда нималарни харид қилиш мумкин ва бундай бозор дубайликларга керакми, деган саволга жавоб излашга тушдим.

Сузувчи бозор: бу нима?


Тушунганингиздек, бу, аслини олганда қозиқоёқда турувчи, сувда жойлашган кичкина бозорча. У ерда дўконлар, қаҳвахона ва ресторанчалар жойлашган. Одамлар эса махсус кўприкчалар орқали юришади.

 

Сузувчи расталар асосан Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига хос. Гап шундаки, у ердаги инсонлар кўп вақтини қайиқ ва катерларда ўтказишади. Мисол учун, бугунги кунда ҳам Бангкокда автобус ёки трамвай каби инсонларни шаҳарнинг у четидан бу четига олиб борувчи қайиқлар бор.

Қачонлардир жануби-шарқий осиёликлар қайиқда балиқ тутиб, қўшнисиникига меҳмонга боришган. Йўл-йўлакай эса бошқаларга ўз маҳсулотларини таклиф қилишган: «Бугунги ов унумли бўлди. Балиқ сотиб олишни истамайсизми?» У вақтларда совутгич ёки автомашиналар бўлмаган. Шу сабабли янги тутилган балиқ харидоргир бўлган. «Берақолинг, яхшисидан тутганга ўхшайсиз!»

Албатта, бугунги кунда сузувчи расталар ўзининг дастлабки вазифасини бажармайди. Бу кўпроқ сайёҳларда қизиқиш уйғотиб, улар Жануби-Шарқий Осиё савдо йўлларини ўзлаштириб боришмоқда.


Сузувчи бозор: нима сотилади?


Бундай бозорлардаги асосий маҳсулот овқат ва умумий овқатланиш нуқтаси ҳисобланади. Одатда, меҳмонлар учун барчасини уларнинг кўз ўнгида тайёрлашади, демак, таомлар янги ва мазали бўлади.

Овқатдан ташқари сузувчи расталар турли балиқ ва денгиз маҳсулотларини ҳам таклиф этади.

Ва албатта, ҳар хил совғалар. Айтганча, бу ерда рақслар ёки спорт мусобақаларини ҳам кўриш мумкин.

Сузувчи бозор: 5 та энг-энг


Агар Сиз Google га «сузувчи бозор» сўровини юборсангиз, дастлабки натижалар Сизни дарҳол Таиландга йўналтиради. Боиси айнан шу ерда энг машҳур сувдаги бозорлар жойлашган.


№1


Энг машҳур сузувчи бозор – бу Дамноен Садуак. У Ратчабури провинциясида жойлашган бўлиб, Бангкокдан саксон километр узоқликда. Бу ерда эрталабдан тайча ширинликларни татиб кўриш мумкин!

Яна янги узилган мевалар – личи, манго, папайя, ананас, қовун, дурианларни сотиб олса бўлади.

Айтганча, Паттайяга боришни режалаштираётганларга. У ерда ҳам сайёҳлик нуқтаи назаридан қизиқарли сузувчи бозорлар кўп бўлиб, уларни албатта бориб томоша қилиш зарур. Ҳаттоки ҳеч нима сотиб олишни режалаштирмаётган бўлсангиз ҳам. Боиси у ерда ҳақиқий тайча муҳитни кўрасиз.

Тайликларнинг ўзлари сузувчи бозорлардан ҳеч нима харид қилишмайди. Шу сабабли бу ердаги харидорларни асосан сайёҳлар ташкил этишади. Нархлар ҳам шунга мос равишда бироз юқори.


№2 ва №3


Вьетнамда, Кан Тхо шаҳри яқинида ҳам машҳур Кайранг ва Пхунг Хиеп номли қайиқ бозорлари бор.

Таиланддагидан фарқли ўлароқ бу бозорлар вьетнамлик олибсотарлар орасида ниҳоятда машҳур. Улар бу ерда озиқ-овқатларни улгуржи сотиб олишади ва сайёҳларга қимматроқ нархларда сотишади. Вьетнамга бораётганлар учун: эрталабки соат 4 дан шундай бозорларга борсангиз, пулингизни тежаб қолишингиз мумкин!


№4


Мехикода ҳам «Мексика Венецияси» деб номланувчи туманда ташкиллаштирилган шундай сузувчи савдо жойлари бор. Бу ерда барчаси сайёҳлар учун: рақслар, куй-қўшиқ, таом ва албатта, турли совға ва сувенирлар.

№5


Кариб денгизи жанубида мустақил Нидерланд Антиль давлати бор. Ушбу давлатнинг энг йирик ороли – Кюрасао. Бу ерда ҳам «Сувдан – қуруқликка» тамойили бўйича ишловчи ўзининг сузувчи бозори мавжуд.

Айтганча...


Сузувчи бозорлар – бу нафақат қандайдир қизиқарли буюмларни харид қилиш имконияти. Бу кўпроқ оддий халқ ҳаётини намойиш қилувчи катта бир экскурсия. Мен Бангкокда олган суратларга бир қаранг.

Энди эса Дубай ҳақида!


Албатта, Дубай юқори сифатли сузувчи расталарни тайёрлайди. Мисол учун, уни 17 та анъанавий қайиқ – абрадан теришади, Burj Dubai районидаги Дубай кўрфази соҳилида жойлаштиришади. Бу ерда Сиз энди оддий тамаддихоналарни (Вьетнам ёки Таиланддагидек) учратмайсиз. Дубайдаги бундай расталар кондиционерлар ўрнатилган бренд дўконлар, ресторан ва киоскларни ваъда қилмоқда. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, ахир Дубай лол қолдирмаса ҳисобмас. Дубайдаги янги сузар расталарни томоша қилишни хоҳлайсизми? У ҳолда бизнинг +99871 200 55 44 рақамларимизга қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Биз Сизларга сузувчи бозорлар бўйлаб ажойиб саёҳатни уюштиришга ёрдам берамиз!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top