Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,078,955
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,670,034
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,198,668
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,510,588
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,902,487
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,396,823
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,549,809
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,517,304
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,093,925
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,511,356
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 4,662,805
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 17,907,410
ПОДРОБНЕЕ

22-11-2017 16:35

Сиз уй шароитида ҳеч қачон тайёрлай олмайдиган 25 та грузин таоми

406

1

Бордию Грузияга йўл олган 10 та сайёҳдан улар нега айнан Грузияга кетаётганликларини сўрасангиз, улардан камида 8 таси грузин таомларини татиб кўриш учун бораётганликларини сабаб қилиб кўрсатишади.

Аслини олганда, грузин таомларининг бизнинг таомлар билан ўхшаш жиҳатлари бор. Грузинлар ҳам биз каби гўштли, хамирли, сутли таомларни кўп истеъмол қилишади. Фақат баъзи бир фарқлар мавжуд, мисол учун ранг-барангликда, зираворларда, таъмда ва ҳ.к.

Кўпчилик грузин таомларини илгари ҳам эшитгансиз. Ўзим уйда харчо шўрвасини тайёрлай олсам, Грузияга боришга не ҳожат, дерсиз?! Албатта, «Ютуб»даги роликларни ёки ошпазлик кўрсатувларини томоша қилиб, дейлик, хачапури ёки бўлмаса сацибели тайёрлашни ўрганиб олишингиз мумкиндир. Бироқ донишманд грузинлар Сизнинг бу фикрингизни рад этишлари аниқ. Қанчалик уринманг, Грузиядагидек ткемалини ҳеч қачон тайёрлай олмайсиз!

Грузияга ҳеч йўқса бир маротаба борган танишларимнинг ҳаммаси бир овоздан у ердаги таомларнинг барчасини оз-оздан татиб кўриш керак, деб маслаҳат беришади. Чунки грузин таомлари ниҳоятда мазали. Ҳар бир меҳмондўст грузин уйи ёки ресторанида дастурхонга тортиқ қилинадиган лаззатли таомни татиб кўришга интилмоқ керак.

Бир лаҳзага Тбилисидаги кичик грузин ресторанларидан бирига кирганимизни тасаввур қилайлик. Бизга меню беришди, у ерда эса... бошингизни аниқ айлантириб қўювчи бир талай таомлар! Умуман тушунарсиз номлар! Агар официант рус тилини билса яхши. Бироқ у рус тилини асло тушунмайдиган (ўзбек тилини айтмаса ҳам бўлади) ҳақиқий грузин бўлса-чи?!

Айнан шундай ҳолатлар учун ҳам биз грузин таомларининг таърифи берилган маълумотномани Сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Ёнингизга печенье ва қаҳва тайёрлаб қўйинг (чунки иштаҳангиз очилиб кетиши аниқ). Демак, ўқиймиз ва ёзиб оламиз!
Суюқ овқатлардан бошлаймиз.
Харчо
Мол гўшти ва гуручдан тайёрланган шўрва. Зиравор, кўкат, саримсоқ ва ёнғоқлар ҳам кўп қўшилади. Бетакрор таъм ва хушбўй ҳид.

Хаши
Бошқача айтганда, қайноқ суюқ холодец.

Чихиртма
Ушбу шўрва бульонининг асосини товуқ ёки курка гўшти ташкил қилади. Шунингдек, маккажўхори уни, зиравор ва кўкатлар аралаштирилади. Хом тухум ва лимон ёки анор шарбати ҳам бульонга қўшилади.

Шўрвани ичиб бўлганимиздан сўнг қуюқ овқатларга ҳам ўтсак бўлади!

Хинкали
Бизнинг манти ёки чучвараларимизни эслатувчи таом.

Сациви
Ёнғоқ ва турли зираворлардан тайёрланган қандайдир сирли соусни товуқ гўшти билан аралашмаси.

Хачапури
Бу айнан ўша сутли, пишлоқли, мол ёки балиқ гўштили кулчалар. Фақат бундайларини Сиз ҳали ўзимизда татиб кўрмагансиз!

Мцвади
Ҳақиқий грузин кабоби!

Лобио
Қайнатилган қизил ловия, кўкат ва зираворлардан тайёрланган грузин таоми.

Чанахи
Оддий қилиб айтганда, тувакчадаги сабзавотли қўй гўшти.

Ожахури
Грузинча картошка.

Чирбули
Сиз ҳеч ёнғоқли соусда тухум қовурганмисиз? Ҳа, помидор, саримсоқ қўшган бўлишингиз мумкин, бироқ ёнғоқ соуси ҳақида эшитмаганлигингиз табиий. Мен, мисол учун, ушбу таомни татиб кўришни жуда ҳам хоҳлайман!

Дўлма
Бизнинг дўлмаларимиздек, бироқ грузинчасига.

Чашушули
Аччиқни хушламайдиганлар – бу таомни асло буюртма қила кўрманг! Димланган гўшт ва қалампир шинавандалари учун эса бу ажойиб танлов!

Энди қисқача соуслар ҳақида.

Ткемали
Одатда, аччиқ ва нордон-ширин бўлади.

Сацибели
Ўзига хос грузинча кетчуп.

Баже
Зираворлар аралаштирилган қаймоққа ўхшайди, мол ва балиқ гўшти билан бирга тортиқ қилинади.

Ажика
Ниҳоятда аччиқ.

Суюқ ва қуюқ таомлар билан бир қаторда Сизга газаклар ҳам таклиф этилади. Ҳайрон бўлманг, ҳозир ҳаммасини тушунтирамиз!

Пхали
Газакнинг асоси – сабзавотлар, ёнғоқ ва кўкатлар.

Сулугуни
Бизнинг бозорларда харид қилишингиз мумкин бўлган оддий пишлоқ эмас, ҳақиқий, грузинча пишлоқ!

Бадрижани
Ёнғоқли масаллиқни қовурилган бақлажонларга ўралган рулетчалар.

Жонжоли

Мана буни эса Сиз ҳеч қайси дўкондан топа олмайсиз. У фақатгина Грузияда бор. Бу газак – бизнинг тузланган салатни эслатса ҳам, унинг ичига маринадланган бодринг ёки помидорлар эмас, клекач дарахтининг тузланган гуллари солинади.

Ширинликлар ҳақида ҳам бир оғиз сўз. Грузияда уларнинг барчаси ниҳоятда ширин. Ёшу қари – ҳаммага ёқади, ишонаверинг. Шу сабабли улар ҳақида қисқагина тўхталиб ўтишга қарор қилдик.


Чурчхела
Грузинча «сникерс».

Баклава

Пеламуши
Унинг асоси – маккажўхори уни, узум шарбати, майиз ва ёнғочлар.

Грузин таомларининг деярли барчаси сабзавот ва мевали эканлигига аҳамият бердингизми?

Бу уларнинг нафақат мазали, балки фойдали эканлигидан далолат беради. Албатта, Грузияга борганингиздан сўнг бир-икки килога семиришингиз турган гап, бироқ бу бугуннинг ўзидаёқ спорт-залга бориб ортиқча вазнингизни ташлаш ва чипта харид қилиб Грузияга бориш учун арзийди! Биз ҳам энди асло хавотирда эмасмиз, боиси бизнинг маълумотларимиз билан Сиз грузин ошхонасида йўқолиб қолмайсиз!

 

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

Qaxramon

Manga juda xam yoqdi aynqsa ozbek tilda bogani

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top