Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,078,955
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,670,034
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,198,668
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,510,588
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,902,487
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,396,823
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,549,809
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,517,304
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,093,925
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,511,356
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 5,462,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 11,804,974
ПОДРОБНЕЕ

27-11-2017 18:00

Сиз фақатгина Дубайда харид қилишингиз мумкин бўлган 5 та буюм

1151

0

Кўпчилик инсонлар кўплаб харидларни амалга ошириш учунгина саёҳатга отланишади. Ахир шопинг – ҳар бир сафарнинг муҳим қисми.

 

Айниқса, Дубайга кетаётган бўлсангиз. БАА – чинакамига эртакнамо мамлакат, у ерда ҳамма нарса энг-энг!

 

Бугун биз ҳар бир инсон Амирликларда харид қилишга интиладиган 5 та буюм ҳақида сўз юритамиз. Чунки ушбу буюмларни айнан у ердагидек ҳолатида бошқа бирор ердан топа олмайсиз.

 

Даставвал шуни таъкидламоқчимизки, Шаржа, Дубай ва Абу-Даби – бу ўзига хос шопинг-марказлардир. Дўконлар, савдо марказлари, бозорлар, супермаркетлар... Нимани истасангиз, ўшани топасиз. Албатта, БААда ҳамма нарсани ва дарҳол сотиб олгингиз келади. Бироқ ўзингизни қўлга олинг ва бизнинг кичкинагина рўйхатимизни ўқинг.

 

Тилла

Дубайдаги Олтин бозор (Gold Souk)га тушиб қолган ҳар бир аёлнинг кўзлари ўйнаб кетиши аниқ. Узуклар, зираклар, билагузуклар, занжирлар...

 

Шунингдек, бу ерда қимматбаҳо тошлар ва олмослар сотиб олишади.

 

Зираворлар

Дубайда бундай маҳсулотларни махсус Зираворлар бозорида сотиб олиш мумкин. Бу ерда нималарни учратмайсиз: акация асали, Эрон икраси, қаҳвали, манголи ва қулупнайли шарбатлар, атиргулнинг қуритилган барглари ва экзотик зираворлар.

 

Айтганча, айнан шу ерда машҳур эсдалик совғалари – туя терисидан тайёрланган буюмлар, мис қаҳва идишлари, чилим ва яна бошқа нарсаларни харид қилиш мумкин.

 

Газлама

Бу буюмларни Дубайнинг Эски бозорида мақбул нархларга сотиб оласиз. Шунингдек, бу ерда маҳаллий урф-одатларга биноан тайёрланган махсус кийимни ўзингиз учун тиктиришингиз ҳам мумкин.

 

Гиламлар

Ҳа, ҳақиқий учар-гиламсиз шарқ эртагини тасаввур қилиб бўладими? Қўлда тайёрланган жунли ва ипак гиламларни Дубайда арзон нархларда харид қилса бўлади.

 

Атирлар

Бу ерда биз Сизларга машҳур брендларнинг атирларини таклиф қилмаймиз, бироқ, шундай бўлса-да, улар ҳам бу ерда мавжуд. Сиз яхшиси маҳаллий шароитда тайёрланган атирларнинг шарқона муаттар ҳидига бир баҳо беринг! Ишонинг, бундайларини бошқа ҳеч қайси жойда топа олмайсиз!

 

Хўш, Дубайга боришни хоҳлаб қолдингизми? Биз ҳам! Бунинг устига, Янги йил ҳам яқинлашиб қолди, шунинг учун совғаларни харид қилиш фурсати келмоқда.

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top