Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

24-10-2018 17:44

Сиз Боржоми ҳақида эшитмаган 15 та факт

524

0

Дунёда даволаниш ва дам олишни бирлаштириш учун кўплаб вариантлар мавжуд. Улар орасида кўпчилик билмайдиган кичик курорт минтақалар бор. Шунингдек, юзлаб, минглаб йиллардан бери бутун дунёдан келган сайёҳлар ўзлари учун соғлик, гўзаллик ва узоқ умр сирини кашф этиб келаётган оламга машҳур шифо масканлари ҳам бор. Улардан бири Грузиянинг Боржоми курортидир.

У мамлакат жануби-шарқида, манзарали дара, тоғ массивлари ва ўрмонлар орасида жойлашган. Шу сабабли бу ерда кўзни қувонтирувчи бетакрор манзара, мусаффо ҳаво, шифобахш сув бор. Бугун биз Боржоми курорти ва шу номдаги сув билан боғлиқ, эҳтимол сиз ҳеч қачон эшитмаган фактларни келтириб ўтишни лозим топдик.


1-факт


Боржомида 14 000 га яқин киши истиқомат қилади (доимий аҳолиси 2,5 миллион кишига тенг Тошкент билан бир солиштириб кўринг). Улар ўз урф-одат ва анъаналарини авлоддан-авлодга ўтказиб келмоқда. Жумладан, халқ ижодиётининг энг сара намуналари намойиш этилувчи ва ҳар бир киши ўзини катта бир оиланинг аъзоси сифатида ҳис этувчи Боржомоба шаҳар куни бу ердаги энг севимли байрамлардан ҳисобланади.

2-факт


Боржоми кичик курорт бўлишига қарамай, бу ерда юқори даражали сервис ва сифатли тиббий хизматлар тақдим этилувчи «люкс» классидаги меҳмонхоналар очилган. Мисол учун, Borjomi Likani меҳмонхонасининг тиббий марказида юқори малакали шифокорлар фаолият кўрсатишади ва турли йўналишлар бўйича соғломлаштириш дастурлари ва муолажаларини таклиф этишади.

3-факт


Боржомининг шифобахшлиги ҳақида инсонлар мана 1500 йилдан бери хабардорлар, «Боржоми» сувини эса чет элга шишаларда биринчи марта 1850 йилдан сотила бошланган.

4-факт


Кўпчилик «Боржоми» суви қандли диабет, гастроэнтерологик касалликлар, шунингдек, таянч-ҳаракат аппарати ва нафас йўллари касалликларини даволашини билади. Бироқ таркибидаги фторид- ва йодид-ионлари сабабли «Боржоми» кариеснинг олдини олишда ажойиб восита эканлигини кўпчилик билмаса керак!

5-факт


Сўнгги йилларда Боржоми курортига сурункали чарчоққа эга меҳмонлар келишмоқда ва бу ерда ушбу муаммони тезда ечишни билишади. Шу боисдан ўзингизда толиқиш аломатларини сеза бошласангиз, Грузияга марҳамат!

6-факт


«Боржоми» ошхона суви эканлигига қарамай, уни ҳар куни ичиш керак эмас: организмга (айниқса тайёр бўлмаган организмга) катта миқдордаги витамин-минералли сувни қабул қилиш қийин. Яхшиси шифокорга мурожаат қилинг ёки умуман, санаторийдаги мутахассислар назорати остида ичинг.

7-факт


«Боржоми»ни шифокор томонидан белгиланган график бўйича ичиш ишлаш қобилиятини ва иммунитетни яхшилайди, шунингдек, организмни зарарли шлаклардан халос этади.

8-факт


Агар курортга кетаётган бўлсангиз, сувни булоқнинг ўзидан ичинг. Шунда унинг ноёблигига гувоҳ бўласиз: сув ер остидан чиқиш жараёнида совиб қолмайди ва идишингизга илиқ ҳолда тушади. Борди-ю дўкон ёки дорихонадан шишадаги сувни сотиб олсангиз, уни хона ҳароратигача иситишингиз лозим бўлади. Айнан шундай ҳолатда у энг яхши самара беради.
Айтганча, шифокорлар сувни шошмасдан, бироқ катта ютумлаб ичишингизни маслаҳат беришади. Шундан сўнг таомни бир соат ёки камида ярим соатдан сўнг истеъмол қилганингиз маъқул.


9-факт


Курортда эрон, грузин ва европа архитектураси уйғунлашиб кетган ноёб бинолар сақланиб қолган. Бу уй ўтмишда Эрон консули Мирзо Ризахоннинг ҳовлиси бўлган.

10-факт


Боржоми-Харагули миллий боғи Европадаги энг йирикларидан биридир. Унинг майдони бутун Грузия майдонининг 1 % ини ташкил этади.

11-факт


Боржомида машҳур архитектор Бенуа қурган Романовлар саройи сақланиб қолган. Император оиласи бу ерга дам олиш ва даволаниш учун тез-тез келиб турганлиги ҳақида ҳужжатли далиллар бор.

12-факт


Агар тоғ чўққисига Шаҳар боғидан арқонли йўл орқали кўтарилсангиз, Боржоми курортини тўлиқ кўришингиз мумкин.

13-факт


«Боржоми» шишаларига доим кийик расми туширилиши ҳақида афсона мавжуд. Қачонлардир Боржоми водийсида бир кийик овчи томонидан ўққа тутилган экан. Жонивор ўзини булоққа ташлаб, бир дақиқадан сўнг у ердан соппа-соғ чиққан ва овчидан қочишга улгурган. Шу боис «Боржоми» сувини харид қилганингизда у ерда ўша кийик расми бўлиши кераклигига эътибор беринг.

14-факт


Агар шаҳар паркидан ўтиб ўрмонга борсангиз, 30 даража илиқ ҳароратга эга шифобахш бассейнга дуч келасиз. Бу ерда ҳатто қишда ҳам чўмилиш мумкин.

15-факт


Боржомида машҳур шифобахш восита Боржомка қирғоғида, Марказий боққа кираверишда сотилувчи шишкали мураббо ҳисобланади. Ушбу мазали ширинлик иммунитетни мустаҳкамлайди ва нафас олиш йўллари касалликларини даволайди.

Биз билан Боржомига йўл олинг! У ерда нафақат соғлиғингизни яхшилайсиз, балки турли ширинликларни ҳам татиб кўрасиз ва кайфиятингизни кўтарасиз! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва батафсил маълумотга эга бўлинг!

Автор статьи: Шерзод Алиев

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top