Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,172,351
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,330,248
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Отдых в Сингапуре + о.Бали + Куала-Лумпур
от UZS 8,099,269
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,758,120
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,436,054
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Эксклюзивные лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,608,404
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 4,556,862
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Новогодние праздники на Пхукете (вылеты из Ташкента)
от UZS 9,980,918
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Рождество в Европе
от UZS 6,544,864
ПОДРОБНЕЕ

29-01-2018 17:05

Сиз билмаган улуғвор ва маҳобатли Прага

410

0

Чехия – юртдошларимизнинг энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири. Ушбу юртга қизиқиш, аввало, Европа ва дунёнинг энг яхши курортларидан бири Карлови Вари боисдир. Иккинчидан, Чехия – тарихий ва экскурсион жиҳатдан қизиқарли мамлакат. Бироқ бугун биз қаср, иморат ва кўприклардан иборат Прага ҳақида эмас, балки жўшқин, илғор, навқирон ва довюрак Прага ҳақида сўз юритмоқчимиз! Демак, Прага ҳақида бизга номаълум бўлган 5 та факт.

1-факт.


Злата улочка


Қачонки ушбу ранг-баранг уйчалари кўп кўчага йўл олар экансиз, ўзингизни қўғирчоқлар мамлакатига тушиб қолгандек ҳис қиласиз.

Злата кўчаси Прага Градида жойлашган бўлиб, ўз номидан келиб чиққан ҳолда қачонлардир ростдан ҳам «олтин» кўча бўлган. Бу кўчада заргарлар, тилла зарб қилувчилар, кейинроқ эса – нафис ва оддий буюмлар ясаган ҳунармандлару усталар яшаган.

Маҳаллий аҳолининг гапларига қараганда, уларнинг кўпчилиги кимёгарлар ҳам бўлишган. Афсонага кўра, ушбу кўчадаги 13-рақамли уйнинг эшигини тақиллатсангиз, ўзга борлиққа тушиб қолар экансиз!

2-факт.


Ғайриоддий ҳайкал


Барселонани Гауди «яратганидек», Прагани маҳоратли уста Давид Чёрний бунёд этган. Унинг асарлари – биз ўрганиб қолган байрамона-тантанавор, шоҳона ва салобатли Прага эмас, балки жасур, қўрқмас Прага! Бир томоша қилинг.

«Франц Кафка боши»


Хорижий адабиёт шинавандалари Кафка Прагада туғилиб, шу ерда вафот этганини яхши билишади. Унинг асарлари – ниҳоятда ностандарт. Унга атаб шаҳар марказида, Narodni Trida метро бекати ёнида ўрнатилган ҳайкал ҳам ўзига хос! «Бош»нинг баландлиги – 10 метр, оғирлиги эса – 45 тонна!

«Чақалоқлар»


Катта фалсафий маънога эга яна бир асар.

Бронзадан қуйилган машҳур юзсиз болани Кампа боғида кўриш мумкин. Унинг устига чиқиш ва суратга олишга ҳам рухсат этилади!

«Осилиб турган киши»


Ушбу ҳайкалда Давид Чёрний бир қўли билан уй томига осилиб турган Зигмунд Фрейдни тасвирлаган.

Машҳур психоаналитикни томга «осилиб» туришга мажбур қилинганлиги ҳақида кўплаб фаразлар мавжуд. Баъзи фикрларга кўра, Давид Чёрний оддий инсонлар ва олимнинг психоанализи орасидаги улкан тафовутни шу йўл билан кўрсатишга ҳаракат қилган.

Бироқ ҳайкал ҳар жиҳатдан қизиқарли. Уни ашаддий саёҳатчи деса ҳам бўлади. Мазкур ҳайкални бир неча марта бошқа шаҳар ва давлатларга олиб чиқишган. 2007 йилда эса Чикагода полициячилар Фрейдни тирик инсон деб ҳисоблаб, уни қутқармоқчи ҳам бўлишган. Нима, узоқдан ростдан ҳам тирик инсонни эслатадику?!


«Ағдарилган от»


Ушбу машҳур ҳайкални Люцерн растасида кўриш мумкин. От баъзан ўз рангини ўзгартириб туради, деган миш-мишлар ҳам бор. Балки, бу Злата кўчасидаги кимёгарларнинг ишидир?!

3-факт


Жон Ленон девори


Ленон британиялик мусиқачи бўлганлигига қарамай, унга атаб девор Прагада барпо этилган. Даставвал, албатта, ҳукумат Ленон мухлислари ва уларнинг девордаги ижодига қарши курашишган, бироқ кейинчалик бунга қўл силтаб қўйишган.

Девор эса диққатга сазовор жойлардан бирига айланди. Бу ерда мусиқачининг суратини ҳам, қўшиқларидан парчаларни ҳам, севги изҳорларини ҳам кўриш мумкин.

Баъзи мухлислар Леноннинг Прагада тушган сурати ҳам бор, дейишади. Аммо у ҳеч қачон Прагада бўлмаганку!


4-факт


Кўча артистлари ва тайча уқалаш
Европада кўчада турли кўнгилочар намойишларни ўтказиш машҳур ва, афтидан, даромадли ҳам. Гитара, шляпани оласан, ўз юртингнинг энг машҳур қўшиқларини ёдга оласан ва... гитара чалиб қўшиқ куйлаш қўлингдан келса яхши кайфият ва сайёҳларнинг мамлакатингнинг маданиятига бўлган муносабатидан пул ишлаб топасан!

Прагада қўшиқчи ва раққослар ҳам шаҳарнинг ўзига хос тимсолларидан бири ҳисобланади. Мусиқачилар турли чолғу асбобларида ўйнашади, артистлар ранг-баранг кийимлар кийиб олишади.

Баъзилар эса, мисол учун, мана бу мовий акула каби, барчани тайча массажга таклиф қилади (Прагада тайча уқалаш – бу ҳақиқатан ҳам ажойиб)!

Болажонларга эса улкан совунли пуфакларни шиширадиган болалар ёқади.
Мана шунақа: кимдир уқалашга, яна кимдир мусиқа эшитади, бошқалар эса пуфаклар ортидан югурган!


5-факт


Эски Прагача дудланган гўшт


Прага – бу таомлар ҳидидан тўйинган кўчалар, ёдга олганингизда ҳаёлингизга колбаса ва долчин ҳиди келувчи ва бу шаҳарда кўча таомисиз асло яшаб бўлмаслигини англатиб турувчи хотира!
Ресторанга оид бўлмаган энг машҳур таомлардан бири – эска Прагача дудланган гўшт, айтиш мумкинки, Праганинг ўзига хос тимсоли ва «ҳиди» ҳисобланади!

Шунингдек, чехлар оловда пиширилган мазали колбасачалар ва смажак – товада эритилган пишлоқ тайёрлашади.

Ширинликларга келсак, бу трдло номли долчин ва ёнғоқлардан тайёрланган булочкалар.

Совқотиб қолган бўлсангиз – бир финжон хушбўй, қайноқ ва бетакрор глинтвейн ёрдамга келади!

Шунинг учун аёзли кунларда совқотиб қолманг! Бир-бирингизга меҳр улашинг, саёҳат қилинг ва ҳаётнинг ҳар онидан завқ олинг!

Прага ёки Чехияга боришни хоҳласангиз, бизнинг +99871 200 55 44 рақамларимизга қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Биз Сизга анъанавий чех қасрларига ҳам, ноодатий авангард Прага бўйлаб ҳам экскурсия ташкиллаштирамиз ёки бўлмаса Карлови Варига сафар қилишингизга ёрдам берамиз.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top