Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

22-11-2018 18:23

Шарм ал-Шайхга қишдаёқ бориш учун бир нечта сабаб

491

0

Ижтимоий тармоқларда «Қаерга борган маъқулроқ – Мисргами ёки Таиландга?» каби саволли постлар кўп учрайди. Фикримча, ушбу давлатларни солиштириш унчалик ҳам тўғри эмас, чунки улар бир-бирига мутлақо ўхшамайди. Мисрда – «All inclusive», Таиландда эса – асосан нонушталар бепул. Миср – бу бадавийлар ва Миср эҳромлари, Таиланд бўлса – ғам-ташвишдан холи фалсафа ва Жануби-Шарқий Осиёнинг ўзгача экзотикаси. Уларни бирлаштириб турувчи ягона жиҳат – иккиси ҳам қишки йўналишлар бўлиб, турли дид ва кармонга мос вариантларни таклиф этади! Таиланд ҳақида биз яқиндагина ёздик, шу сабабли бугун Миср, аниқроғи, Шарм ал-Шайх курорти ҳақида сўз юритамиз.

Пляж ва кўрфазлар


Шарм ал-Шайх қадимдан маълум бўлган деб бўлмайди. Ўтган аср охирларига келибгина у Синай яриморолининг асосий курорти ҳисоблана бошланди. 1967 йилгача эса (айнан ўшанда бу ерда аэропорт қурилди) бу ер камтарона қишлоқча бўлган. Ўтган асрнинг 70-йилларида бу ерда меҳмонхона ва дастлабки сайёҳлар пайдо бўла бошлади.


Курорт Қизил денгиз соҳили бўйлаб чўзилган. Уни миллий боғ ҳамда Рос-Муҳаммад ва Набк қўриқхоналари, шунингдек, Синай тоғлари ўраб туради. Шаҳар кўрфазлар билан уланган. Пляжлари асосан маржонли, бироқ Шарм ал-Мария кўрфазида сариқ қумли, сувга енгил тушиш ва асталик билан чуқурга шўнғиш мумкин бўлган пляжларни топиш мумкин. Сиз айнан шундайини қидираётган ва дам олишга болаларингиз билан йўл олаётган бўлсангиз, айнан ушбу кўрфаздан меҳмонхона қидиринг.

Нома-Бей кўрфази – бу кўплаб кўнгилочар комплекслар, кафе, ресторан ва ҳатто казинолари бор курорт маркази. Бу ер доим сергавжум ва қизиқарли.

Қизил денгиз гўзалликларидан баҳра олишни хоҳловчилар эса Рас-Умм ал-Саид, Рас-Насроний, Шаркс-Бей, Ҳадаба ва Набк-Бей кўрфазларини танлашлари лозим. Бу ерда юқори шинамликка эга бўлган замонавий меҳмонхоналар жойлашган. Энг чиройли маржон қоялари ҳам шу ерда.

Мисрликлар


Мисрда бизга ғайриоддий туюлиши мумкин бўлган нарсалар кўп. Мисол учун, бепул тиббий хизмат умуман йўқ. Ҳатто шошилинч тиббий ёрдам ҳам пулли. Шу сабабли, қадрли сайёҳлар, агар Шарм ал-Шайхга кетаётган бўлсангиз, суғурта полисларини расмийлаштиришни зинҳор унутманг!


Миср – болажон халқ. Умуман, оила ва болаларга бўлган муносабат бу ерда ҳавас қилгудек.

У ерда аёллар кўпинча ишлашмайди ва фарзанд тарбияси билан машғул бўлишади. Бунинг устига, моҳир пазанда ҳисобланишади.

Мисрликлар меҳрибон, Шарм ал-Шайхда бўлса бунинг устига бамайлихотир ҳам. Улар «поезд ҳеч қаерга кетмайди» ва шошмаслик керак деб ҳисоблашади.

Мисрликлар ўз юртларини қаттиқ севишади ва фиръавнлар ворислари сифатида, Мисрда барчаси энг зўр деб ҳисоблашади.


Яна мисрликлар – меҳмондўст халқ ва сайёҳларни ҳурмат қилишади! Бу ерда меҳмонларга доим хурсанд бўлишади. Улар дунёдан ажралиб қолишмаган, шу боис бу ерга келиб уларнинг менталитети ва муҳитини ўрганиш ҳеч бир муаммо туғдирмайди.

Дайвинг


Дайвинг учун дунёдаги энг яхши жой – бу Шарм ал-Шайх! Биринчидан, бунга юқорида тилга олинган Қизил денгиз гўзалликлари сабабдир. Иккинчидан, ушбу йўналишда бу ерда катта тажриба тўпланган ва йўриқчилар ҳам маҳоратли. Учинчидан эса, сув ости дунёсини томоша қилишни бу ерда нафақат тажрибага эга дайверларга, балки тажрибаси йўқларга ҳам таклиф этишади. Бундай сайр пайтида ниқоб ва акваланг билан сузиш, тобланиш, мазали тушлик қилиш ва бутун йилга етувчи ижобий кайфиятга эга бўлиш мумкин!

Таомлар


Миср таомлари бой ва серқирра. Улар қадимий пазандачилик анъаналари, Яқин Шарқ, Ўртаер денгизи ва қадимги Миср урф-одатлари қоришмасидан иборат.
Биринчи таом – шўрвалар бу ерда жуда ҳам машҳур. Худор бил мавосир – гўштли бульонли сабзавотли шўрва ва фи-л-набат – лимон шарбати аралаштирилган ловияли шўрва Мисрда севиб истеъмол қилинади.
Иккинчи таомингизга эса паста, гуруч, ёнғоқ ва ясмиқли кушари ёки тропик ўсимлик ҳисобланган жут баргларидан тайёрланган, мол гўшти, қуён гўшти, товуқ ёки балиқ гўштини ўз ичига олувчи мулукийни татиб кўринг.

Оғзингизда эриб кетувчи Миср ҳолваси ҳам эътиборингиздан четда қолмасин!


Бадавийлар


Шарм ал-Шайхдан саҳро бўйлаб квадроциклда бадавийлар манзилгоҳида тўхташни ўз ичига олувчи экскурсиялар энг мароқлиларидан бири ҳисобланади. Бундай саёҳат пайтида чўлнинг бепоён кенгликлари-ю чексиз осмондан баҳра олиш, ҳақиқий тезлик ва эркинликни туйиш мумкин!

Бадавийлар билан кечки овқат вақтида эса минглаб афсона ва ҳикояларни тинглаш имконияти бор! Мисол учун, бадавийларнинг уйланиш вақтида туялардан қалин сифатида фойдаланишларини! Бу ерда қалин – моар деб номланади. Моарнинг ўртача миқдори – 10-15, баъзан 25 та туяни ташкил этади. Туянинг ўртача нархи 2 минг доллар эканлигини ҳисобга олсак, бу ерда келиннинг нақадар юқори баҳоланишини кўришимиз мумкин!

Бадавийлар иримчи халқ ҳисобланади. Масалан, куёв келин унга фарзанд туғиб бера олиш ёки олмаслигини билиш учун келинга сутли тарвуз шарбатини ичиради. Биз учун ғайриоддий саналган ушбу ичимликни ичган келин уни қусиб юборса, демак, ҳаммаси жойида. Борди-ю шунчаки қорни шишиб қолса, демак, у бепушт. Афсуски, бадавийлар замонавий тиббиётдан бехабарлар ёки у ҳақда билишни исташмайди. Билган тақдирларида ҳам, ўз урф-одатларига содиқ қолишлари айни ҳақиқат.

Бозорлар


Мисрда савдо-сотиқ азалдан бўлган, қадимда бу ердаги «савдо менежерлари» ўз маҳсулотларини исталган замонавий PR-менежерлардан яхшироқ реклама қила олишган. Шарм ал-Шайхда ҳақиқий шарқона Миср бозори муҳитини ҳис қилишни хоҳлайсизми? Унда Эски бозор (Олд Маркет)га марҳамат!

Агар ҳеч нима харид қилиш истагингиз бўлмаса ҳам, у ерни айланиб чиқишнинг ўзи – бир катта экскурсия. Бу ерда сиз папируслар, ҳайкалчалар, ёғлар, зираворлар, туя ва тимсоҳ терисидан тайёрланган буюмларни топасиз.

Биз юқорида тилга олган кўплаб омиллар Мисрда дам олишнинг ўзига хос жиҳатлари бўлса, ажабмас. Бунга «All inclusive»ли меҳмонхоналар, кўрфазлар, маржонлар, дайвинг, мисрликлар ҳаёт тарзини мисол қилиб келтириш мумкин. Шу сабабли, Мисрга хуш келибсиз! Tatil.uz сизни Шарм ал-Шайхга таклиф қилади! Бизда иккита қизиқарли таклиф бор – «Чимкентдан Шарм ал-Шайхга тўғридан-тўғри чартер рейслар» ва «Шарм ал-Шайхнинг VIP-меҳмонхоналари». +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилиб, сайёҳлик бўйича менежерларимиздан барча маълумотларга эга бўлинг. Ўзингиз ва яқинларингизга шарқона эртакни ҳадя этинг ва шу қишнинг ўзидаёқ фиръавнлар мамлакатига йўл олинг!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top