Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

14-09-2018 17:00

Шарм ал-Шайхда энг яхши меҳмонхонани қандай танлаш мумкин?

433

0

Агар сиз Мисрга дам олиш учун биринчи марта кетаётган бўлсангиз, меҳмонхона танлашда адашмаслик керак, чунки асосий вақтингизни ўша ерда ўтказасиз. Тўғри танлов қилиш ҳақидаги фойдали маслаҳатлари билан Tatil.uz нинг сайёҳлик бўйича менежери Шерзод Алиев ўртоқлашади. У Мисрга борган ва сифатли ҳордиқ чиқаришнинг ҳадигини олган. Бугун у машҳур Шарм ал-Шайх курортида қаерда тўхташ мумкинлиги ҳақида сўз юритади.

Эътибор қаратишингиз зарур бўлган биринчи жиҳат – бу меҳмонхона бренди. Яхшиси бутун дунёга машҳур қайсидир бир тармоқ вариантини кўриб чиқиш керак. Бунда хизмат кўрсатиш, таомлар аъло даражада бўлиши, ходимларнинг эса саводли ва эътиборлилиги кафолатланади. Мисол учун, Шарм ал-Шайхдаги Rixos Seagate ни тавсия қилишим мумкин.

 

У пляждан олти дақиқалик масофада жойлашган бўлиб, пальмалар билан ўралган. Хусусий пляж, «Ультра all inclusive» тизими бўйича хизмат кўрсатиш, 8 та чўмилиш бассейни, 6 та ресторан ва 9 та бар – буларнинг барчаси меҳмонларни ўзига жалб қилади ва илиқ хотиралар қолдиради.

Иккинчи муҳим жиҳатга айниқса чўмилишни яхши кўрувчилар эътибор қаратишларини истардим. Бу ерда шахсий пляжнинг борлиги ва унинг озодалиги ютуқлардан биридир. Мисрдаги кўплаб меҳмонхоналар қирғоқ бўйида жойлашган, бироқ маржонларнинг кўплиги сабабли денгизга тушиш понтон (вақтинча кўприк) орқали амалга оширилишини қайтаришдан чарчамайман! Аммо понтон узунлигини аниқлаштириш лозим, чунки баъзи меҳмонхоналарда у бир километргача бўлиши мумкин! Бу айниқса дам олишга фарзандларингиз билан йўл олганингизда муҳим! Сизга Наама Бей кўрфазини маслаҳат бераман. Бу ердаги энг яхши вариантлардан бири – хусусий пляжли Movenpick Naama Bay. Унинг понтонининг узунлиги – 30 метр.

Айтганча, меҳмонхона таомномаси жуда бой бўлиб, бу ерда миср, шарқ, ҳинд ва бошқа халқлар таомлари, деликатес ва денгиз маҳсулотлари таомлари тайёрланади.

Атрофда снокерлинг ва дайвинг учун барча шароитлар яратилган.

Мисрга йўл олувчиларни асосан сув ости вақтичоғликлари қизиқтиради. Шу сабабли снокерлинг ёки дайвинг билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, ўзингиз танлаётган меҳмонхона атрофида бу ишни амалга ошириш қанчалик қулай бўлишини аниқлаштириб олинг.


Мисол учун, Шаркс Бей кўрфази бунинг учун энг мукаммал жой ҳисобланади. Бу ерда энг чиройли маржон қоялари жойлашган, об-ҳаво қишда шамолли эмас, шу боис сув ости саргузаштлари фақат хурсандчилик олиб келади!

Айтганча, шу ернинг ўзида жаҳон брендлари – Four Seasons Resort Sharm El Sheikh, Royal Savoy Hotel and Villas, Sunrise Arabian Beach Resort, Sultan Gardens Resort жойлашган.
Эътибор бериш лозим бўлган тўртинчи жиҳат – бу меҳмонхона ташқарисидаги инфратузилма. Ҳа, кўпчилик сайёҳлар Мисрга денгиз ёки бассейнда чўмилиш учун боришади. Лекин Шарм ал-Шайхда сайёҳлар бориши мумкин бўлган диққатга сазовор жойлар кўп. Бунга, мисол учун, Ал Мустафо масжиди, эски бозорлар, ўзгача колоритга эга қаҳвахона ва ресторанларни келтириш мумкин.

Агар мақсадингиз шундай жойларни томоша қилиш бўлса, бунинг учун энг яхши локация ва қулай трансферлари бор жойларни изланг!
Бешинчи тамойил дам олишингиз мақсади билан боғлиқ. Агар сиз оилангиз билан дам олишга бораётган бўлсангиз, меҳмонхона қулайлигига эътибор қаратиш лозим, борди-ю болаларингиз ҳали кичик ёшда бўлишса, ўйин майдончалари, мини-клублар, болалар бассейни, аквапарк (меҳмонхона ҳудудининг ўзида)нинг мавжудлиги биринчи даражали бўлади. Мисол учун, Reef Oasis Blue Bay дагидек.

Агар сиз кўнгилочар томошалар учун меҳмонхона танлаётган бўлсангиз, бар, ресторанларнинг ёнидаги меҳмонхоналарни кўриб чиқиш керак. Мисол учун, Шаркс Бей кўрфази районида Шарм ал-Шайхдаги энг яхши дискотекалар жойлашган – Black House ва Le Pasha, шунингдек, машҳур Hard Rock Café.

Шарм ал-Шайхга боришни истасангиз, офисимизга марҳамат! Биз сизга Миср ва унинг курортлари ҳақида кўплаб қизиқарли ва фойдали маълумотларни етказамиз!

 

 

Автор статьи: Шерзод Алиев

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top