Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

30-10-2018 17:14

Шарм ал-Шайхда даволаниш бизга қанчага тушади?

250

0

«Нархи қанча?» номли рубрикамизни соғинишга улгурдингизми? Ундай бўлса, бугун шу саҳифамизни давом эттирамиз! Шу кунгача биз сиз билан бирга ўзбекистонлик сайёҳлар Дубай, Куала-Лумпур ва Венада тахминан қанча сарфлашлари мумкинлиги ҳақида билиб олдик. Бугун эса Мисрнинг Шарм ал-Шайхига чўнтагингизда қанча пул билан боришингиз кераклиги ҳақида гаплашамиз!

Шарм ал-Шайх – нарх сифатга тўла мувофиқ келувчи, бир неча йиллардан бери сайёҳлар томонидан дам олиш учун энг мукаммал жой деб ҳисобланиб келинаётган Қизил денгиздаги курорт. Бу ерда чиройли пляжлар ва илиқ денгиз, ажойиб меҳмонхоналару турли-туман экскурсион дастурлар ва жуда ҳам арзон шопинг меҳмонларни қарши олади! Борди-ю кўп пул сарфлашни режалаштирмаётган бўлсангиз ҳам Шарм ал-Шайхдаги ҳордиқ онларингиз юқори савияда ўтиши кафолатланади. Сентябрдан майга қадар бу ерда баҳмал мавсум давом этади. Кундузи ҳаво ҳарорати ўртача 32-35° С дан баланд эмас, кечаси ва тунда термометр устуни 20-23° С гача кўтарилади.

Пул бирлиги – миср фунти (EGP). 1 EGP – бу 0,056 USD. Бугунги кунда Ўзбекистонда доллар курси – 8236 АҚШ доллари, яъни 1 EGP – 460 сўмга тенг.

Истиқомат қилиш


Мисрда сайёҳлик инфратузилмаси юқори савияда бўлиб, ҳозир ҳам ривожланиб келмоқда. Шу сабабли Шарм ал-Шайх ҳар бир дам олувчининг талабига жавоб берувчи турли тоифадаги меҳмонхоналарни тақдим этади.
Кўпчилик меҳмонхоналар «All Inclusive» тизими бўйича ишлайди. Бу ерда истиқомат қилиш турли омилларга боғлиқ: меҳмонхона эга бўлган юлдузлар сони, сервис, жойлашган ўрни, менюдаги бепул ичимликлар ва газакларнинг пляжда мавжудлиги, аквапарк, болалар концепцияси ва анимация.
Мисол учун, Набк районида жойлашган, ўз пляжи ва пляжли клубига эга тўрт юлдузли El Hayat Sharm меҳмонхонасига бир киши учун 609 EGP (34 доллар ёки 280 000 сўм)га жойлашишингиз мумкин.


Беш юлдузли меҳмонхоналарда ҳам омадли арзон вариантлар бўлиши мумкин. Масалан, Sultan Gardens да бир кеча 1057 EGP ёки 59 АҚШ доллари (485 000 сўм) туради.

Миср шайхларидек дам олишни хоҳлайсизми? У ҳолда «Ultra All Inclusive» тизими бўйича ишловчи беш юлдузли ҳашаматли Rixos Premium Seagate меҳмонхонасига марҳамат! Бу ерда нафақат апартаментлар, балки хусусий пляж, аквапарк, 8 та бассейн, 6 та ресторан ва 9 та бар мавжуд. Бу ерда бир кеча сизга 4589 EGP ёки 256 USD (2 108 000 сўм)га тушади.

 

 

Таомлар


Мисрда овқатланишдан асло хавотир олмасангиз ҳам бўлади: юқорида таъкидлаганимиздек, аксарият меҳмонхоналар бу ерда «All Inclusive» тизимида ишлайди ва меҳмонларга фақатгина ресторандан пляжга, пляждан ресторанга ва ҳоказо ҳаракатланиш керак бўлади, холос. Бироқ меҳмонхонадан ташқаридаги ресторанга боришни хоҳлаб қолсангиз-чи? Буниси ҳам маъқул: ҳордиғингизни янада ранг-баранг қилган бўласиз! Нархлар билан эса ҳозир таништирамиз.
Сайёҳларнинг эътирофига сазовор бўлиб келаётган, энг машҳур денгиз маҳсулотлари ресторани Fares Seafood Restaurant – il Mercato ҳисобланади. Бу ерда Фарез шўрваси, денгиз маҳсулотлари – балиқ, қисқичбақа, креветка, кальмарлардан иборат ассортини буюртма қилсангиз, бу икки киши учун тахминан 38-40 доллар (320 000 сўм)га тушади. Яхши нарх, шундай эмасми?

Жамоат транспорти


Шарм ал-Шайхда кўп юрмайсиз. Сайёҳларнинг асосий қисмини меҳмонхонадан ташқаридаги нарсалар умуман қизиқтирмайди, шу сабабли ҳаракатланиш воситалари ҳам бу ерда кўп эмас. Бу ерда метро, троллейбус, трамвай ва ҳатто оддий автобуслар ҳам йўқ! Шу боис бу ердагилар йўналишли такси ва такси хизматидан фойдаланишади.


Йўналишли таксида шаҳар бўйлаб асосан маҳаллий аҳоли ҳаракатланади. Йўналишли таксиларнинг аниқ ҳаракатланиш рўйхати йўқ, шу сабабли келгунигача кутасиз. Агар йўналишли таксини кўриб қолсангиз, қўлингизни силтанг ва кетаётган манзилингизни айтинг. Шарм ал-Шайхдаги таксичиларнинг ҳаммаси ҳам рус ёки инглиз тилини билавермайдилар, бироқ меҳмонхона номлари ва асосий диққатга сазовор жойларда ҳеч қачон адашишмайди ва кўзлаган манзилингизга олиб бориб қўйишади. Йўл кира у қадар қиммат эмас: тахминан 1 АҚШ доллари ёки 8 минг сўмдан бироқ кўпроқ.

Аммо сайёҳлар курорт бўйлаб асосан таксида саёҳат қилишади. Шунчаки кўк чизиқли оқ рангдаги шаҳар таксисини тўхтатиш мумкин, бу анча қулай ва нисбатан тежамли. Таксини онлайн ёки меҳмонхонадан буюртма қилсангиз ҳам бўлади, бироқ бу анча қимматга тушади. Таксига ўртача 179 EGP дан 270 EGP гача (82 000 – 120 000 сўм) сарфлайсиз.

Ўйин-кулги ва сайр-томоша


Шайхлар соҳилига келганингиздан кейин ўйин-кулгисиз ортга қайтиб бўлармиди? Кечки пайт Шаҳризоданинг эртакнамо саройига бориб, «1001 кеча» шоусининг бевосита гувоҳи бўлишингиз мумкин. У ерда ранг-баранг томошаларни кўриб, Миср тарихи билан танишасиз ва тўйиб овқатланасиз! Буларнинг барчаси катталар учун бор-йўғи 716 EGP (40 доллар ёки 330 000 сўм) ва кичик ёшдагилар учун 359 EGP (20 доллар ёки 165 000 сўм).

Кўпчилик Шарм ал-Шайхга дайвинг ва денгиз тубига шўнғиш учун боради. Аслини олганда, Қизил денгизнинг сув ости дунёси бой ва ниҳоятда чиройли! Ўртача икки марта шўнғишни ўз ичига олувчи бир кунлик дайвинг сизга тахминан 50-60 АҚШ доллари (411 000 – 495 000 сўм)га тушади.

Шунингдек, сайёҳлар орасида багги – катта ғилдиракли енгил автомобилда саҳродаги сафари жуда ҳам машҳур. Бундай экскурсия ёрқин таассуротлар, ажойиб кайфият ва янгиликларни тақдим этади! Бу машғулот 447 EGP ёки 25 АҚШ доллари (206 000 сўм) туради.

Миср арзон нархлари билан ўзига жалб этишига ишонч ҳосил қилдингиз деб ўйлаймиз! У ерга Tatil.uz билан бирга боришни хоҳлайсизми? Ундай бўлса энг қизиқарли турларимиздан бири билан танишинг! Саволларингиз пайдо бўлса, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Яна бизни Facebook, Instagram ва Telegram да кузатиб боринг.

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top