Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

20-02-2019 15:50

Сайёҳлик янгиликлари, ёзги режалар, Анталияга чартер ва бошқалар ҳақида

173

0

Дўстлар, ўтган куни офисимизга ҳамкоримиз ва дўстимиз, Leisure Business Travel (LBT) компанияси раҳбари Илимдар Риза ташриф буюрди.

 

У билан сўнгги суҳбатимиз нақ бир йил олдин бўлган эди. Бу вақт ичида бизда унга кўплаб саволлар йиғилиб қолди. Илимдарнинг ўзида ҳам янгиликлар кам эмас эди. Шу сабабли биз у билан дилдан суҳбатлашиб олдик ва бугун ушбу суҳбатимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз!

 

LBT учун 2018 йил қандай бўлди? Режаларингизни амалга ошира олдингизми?

 Ўйлашимча, нафақат биз учун, балки кўпчилик компаниялар учун ўтган йил сайёҳлик соҳасида муваффақиятли бўлди. Режалаштирганларимизнинг кўпи ҳаётга татбиқ этилди. Жумладан, ўтган галги интервьюимда экскурсион турларга асосий эътиборни қаратмоқчи эканлигимизни айтган эдим. Бу бекорга эмас эди ва режаларимиз ўзини оқлади. Бугун ушбу йўналишда МДҲ ва хусусан, Ўзбекистон бозорида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Мисол учун, Каппадокияни олайлик. У ерга қилинган сафарларни ортиғи билан бажардик ва режадагидан 70 фоиз кўпроқ сайёҳларни қабул қилдик. «Туркияга мега-тур» доирасида ва «Истанбул – Каппадокия» дастури бўйича кўплаб аризалар олдик.

 

Шунингдек, ўтган йили мен LBT Боржоми (Грузия), Нафталан (Озарбайжон) ва Туркиянинг термал булоқларига соғломлаштириш турларига урғу бермоқчилигини таъкидлаб ўтган эдим. Бу ерда ҳам биз юқори натижаларга эришдик. Йил давомида МДҲдан кўплаб меҳмонларни кутиб олдик, Ўзбекистон сайёҳлик компанияларининг вакиллари учун ахборот берувчи турлар уюштирдик. Ҳозирда соғломлаштириш турларини ўзимизнинг ташриф қоғозимиз деб ҳисоблаймиз!

Албатта, пляжда дам олишга ҳам қизиқиш катта бўлди. Бунга нафақат ҳаммага таниш Анталия ва Бодрумни, балки Кушадаси, Чешмеларни  ҳам киритиш мумкин.

 

Менежерларимиз ёзги дам олиш мавсумида Грузиянинг Батуми курорти ва Озарбайжоннинг Бакусига ҳам кўплаб сўровлар бўлганини қайд қилишди. У ерларда бугунги кунда luxury-сегментнинг ажойиб пляжли меҳмонхоналари фаолият кўрсатишмоқда.

 

Умуман олганда, ўтган йили катта ютуқларга эришилди. Бироқ бу ҳаммаси эмас ва бизда яна кўплаб қизиқарли лойиҳалар бор!

Сайёҳларингизни асосан қайси давлат вакиллари ташкил этишади?

Компаниямиз анъанага кўра асосан МДҲ сайёҳлари билан ишлайди. Бунга Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни мисол қилиш мумкин.

Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ минтақаси аҳолиси LBT дан саёҳатларни ёқтиришади. Жумладан Маҳачқалъа, Владикавказ, Нальчик, Доғистон, Грозний... Айтганча, айнан ушбу минтақага яқинда биз сафар уюштириб, сайёҳлик соҳасининг вакиллари билан кўплаб қизиқарли учрашувлар ўтказдик. Кабардин-Болқор давлат университетининг талабалари билан ўз тажрибамизни ўртоқлашдик.

 

Бизда Яқин Шарқ давлатлари – Қатар, Қувайт, Саудия Арабистонидан сайёҳлар ҳам бор. Улар кўпроқ Озарбайжон ва Грузияга экотурларни танлашади. Умуман, экотуризмни истиқболли сайёҳлик йўналишларидан бири деб ҳисоблайман. Бу ҳақда Нальчикка қилган сафаримиз доирасида суҳбатлашдик, чунки Кавказда хушманзара жойлар ва тоғ курортлари ниҳоятда кўп.

 

Айтганча, Туркияда ўзининг озодалиги билан эътиборни тортувчи жойлар бор. Мисол учун, Мармар минтақасидаги Сапанжа шаҳарчаси гўзал табиати, Сапанжа кўли ва машҳур шаршаралари туфайли сайёҳлик марказига айланди.

 

 Туркия – алоҳида мавзу. У ўзбекистонликларнинг севимли давлатларидан бири. Истанбул ва Каппадокияни сайёҳларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Нима учун ушбу давлат сайёҳлар томонидан катта қизиқишга сабаб бўлмоқда, деб ўйлайсиз?

Бунга тарих, архитектура, маданият, табиат ва таомларни сабаб қилиб келтиришим мумкин. Ушбу рўйхатни узоқ давом эттирса бўлади. Яна Туркияни машҳур сериаллар сабабли ёқтириб қолишган деб ўйлайман. Бу рўйхатда етакчи ўринни шубҳасиз «Муҳташам юз йил» эгаллайди. Унинг мухлислари Тўпқопи ва Иброҳим пошшо саройлари, Сулаймония масжиди, Роксолана ҳаммоми ва Босфорни кўриш мақсадида бу ерга келишади. Бироқ бошқа регионларга ҳам турларни ташкиллаштиришимизни сўрашади. Масалан, султон Боязид сургун қилинган жойларга сафарларни.

 

Мен турк сериаллари Ўзбекистонда бунчалик машҳур бўлади деб ўйламагандим! Аммо яқиндагина тошкентлик ҳамкорларимдан бири қўнғироқ қилиб «Эртугрул» фильми суратга олинган жойлар бўйлаб саёҳат уюштириб беришимни сўради. Айтганча, ушбу сериални машҳур Ҳабиб Нурмагомедов ҳам севиб томоша қилар экан. У фильмнинг саҳналари суратга олинган Бурса ва Сёгутга ташриф буюриб, актёрлар билан учрашди ва умуман сафардан мамнун бўлди.

Баъзан «Кара Севда» фильми қаҳрамонлари тушлик қилган кафега саёҳат уюштиришни сўровчилар ҳам бўлади.

Мониторингиздан келиб чиққан ҳолда 2018 йилда ўзбекистонликлар орасида қайси йўналишлар айниқса машҳур бўлганлигини айтиб ўтсангиз.

Истанбул, Туркияга асосий экскурсион турлар ва Анталия. Грузия ва Озарбайжонга ҳам етарлича талаб бўлди.

Бу йили сайёҳларни нималар билан хурсанд қилмоқчисиз?

Бу йили қамровимизни кенгайтиряпмиз. Штатимизга бир нечта ходимларни олдик, сабаби саёҳатлар кўламини оширмоқчимиз.

Биринчи навбатда, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг «Тошкент – Анталия – Тошкент» чартер рейсларини ўз ичига олувчи турлар тўпламини қайд этиб ўтмоқчиман.

 

Бугун Анталия соҳилларидаги пляжли дам олишни Истанбулдаги экскурсион дастур билан бирлаштириш тобора муваффақият қозонмоқда. Йил сайин ўзбекистонлик сайёҳлар орасида Туркия тарихи, маданияти, урф-одатларига қизиқиш ортиб бораётир, ота-оналар ўз фарзандларига бутун дунёга машҳур музейлар, саройлар, Босфорни кўрсатишни хоҳлашмоқда...

 

Ва албатта, одамлар бу ерда кўплаб харидлар қилишади, сабаби Истанбул – бу мақбул нархлардаги сифатли шопинг ва Mall of Istanbul каби кўплаб савдо марказлари ва аутлетлар маркази.

 

Умуман эса, Истанбул – бу бизнинг асосий йўналишимиз. 2019 йилнинг асосий воқеаларидан бири – 50 379 кв м майдонга ва 200 млн йўловчини ўтказиш имкониятига эга дунёнинг энг йирик аэропортларидан бирининг очилиши. Шу боис ёзда ўзбекистонлик азиз меҳмонларимизни ўша ерда кутиб оламиз.

 

Истанбулда дабдабали меҳмонхоналар очилмоқда ва улар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўймоқдамиз. Булар Kempinski, Four Seasons, Shangri-La, Fairmont, The Grand Tarabia, Ritz-Carlton ва ўзбекистонликлар орасида айниқса катта шуҳрат топган Ajwa Hotel Sultanahmet лардир. Яқин вақт ичида Mandarin Oriental Istanbul меҳмонхонасининг ҳам очилиши кутилмоқда.

Шу йилдан бошлаб Туркиянинг Ўртаер денгизи соҳиллари бўйлаб экскурсион дастур ишлаб чиқилмоқда. Бунга Демре, Мира, Перге ва бошқалар киради. Анталиянинг эски шаҳар қисмида ёзги дам олишни шаҳар бўйлаб айланиш билан бирлаштириш ниятида бўлганлар учун special-тоифадаги бутик-меҳмонхоналар бор.

 

Айни пайтда мафтункор аёлларимиз учун 8 мартга «Анталия+Истанбул» дам олиш дастурини ишлаб чиқмоқдамиз.

Турли SPA-дастурлар бўлади, сайёҳлик компаниялари вакиллари учун тим-билдингларни ташкиллаштириш режалаштирилаётир.

Ҳалол таътил борасида нималар дея оласиз?

Бу бизнинг энг асосий йўналишларимиздан бири. Ушбу йўналиш билан бир неча йилдан бери шуғулланиб келяпмиз ва 2019 йилда ҳам унга эътибор беришда давом этамиз, чунки бу истиқболли йўналишлардан биридир. Бундай концепцияга эга меҳмонхоналарга ўзбекистонлик сайёҳлар оқими борган сари ошиб бормоқда.

Биз пляжли мавсумга яхши тайёргарлик кўрдик, нафақат Анталия, балки  Истанбул, Туркиянинг Эгей соҳилидаги ҳалол меҳмонхоналар билан шартномалар тузиб қўйдик. Angel’s Marmaris меҳмонхонаси маъмурияти билан ҳам алоқаларимиз яхши. Уни Туркияда исломий тоифадаги энг яхши меҳмонхона деб ҳисоблайман! У ерга борганлар жуда ҳам хурсанд бўлишмоқда.

 

Sah Inn Paradise, Wome Deluxe, Adin Beach Hotel, Adenya Resort, Selge Beach Hotel каби юқори савияли меҳмонхоналар билан ҳам мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйдик. Тошкентдаги ўз агентликларингизга мурожаат қилинг, айнан бизда сўровлар қилишини сўранг. Чунки бизда нархлар арзон.

 

Бугун тиббий сайёҳлик ҳам машҳур. Кўпчилик ҳамюртларимиз Истанбулга боришга ҳаракат қилишмоқда, чунки улар турк соғлиқни сақлаш тизими ҳақида ижобий фикрдалар. LBT тиббий сайёҳлик билан ҳам шуғулланадими?

Узоқ йиллардан бери биз соғломлаштириш турларини уюштириб келмоқдамиз. Туркиянинг SPA-меҳмонхоналарида санаторий-курорт таътили шулар жумласидандир. Ўзбек бозори учун Афьон термал курортини айнан биз очганмиз. Бугун Туркия курортларига қизиқиш ортиб бормоқда ва бизга Ялов, Измир, Кангалада дам олиш учун сўровлар тушмоқда. Тан оламан, ўзбекистонликлар орасида бундай қизиқиш бўлади деб ўйламаган эдим.

 

Бироқ жарроҳлик ёки махсус муассасалардаги тиббий муолажаларни назарда тутувчи тиббий турлар билан шуғулланмаймиз. Ҳа, албатта, биз трансферлар, даволаш жараёни бўлиб ўтувчи меҳмонхона яқинидаги тиббиёт марказида яшашни уюштириб беришимиз мумкин, лекин даволаш – бу умуман бошқа мавзу ва бу йўналишда ишламаймиз.

Ўтган йили ўзбекистонлик ҳамкорларингиз томонидан қилинган ва ёдингизда қолган сўровни айта оласизми?

Қизиғи, баъзан менежерларимизга шу қадар ғайритабиий сўровлар тушадики, эшитиб ҳайрон қоламиз. Чунки ҳатто Туркиянинг туб аҳолиси ҳам эшитмаган жойларга сафарлар уюштириб беришимизни сўрашади. Мисол учун, мамлакат шимоли-шарқида, Қора денгиз соҳилларида Ризе райони жойлашган. У ерда водийга чиройли манзара очилувчи меҳмонхона бор бўлиб, унинг балконида мазали турк нонуштаси тортиқ қилинади. Менежерларимизга ўзбекистонлик ҳамкорларимиз томонидан ушбу водийга гўзал манзара очилувчи жойда сайёҳларга нонушта уюштириб бериш таклифи тушди!

 

Тўғриси, ҳам ҳайрон, ҳам хурсанд бўлдим. Демак, муқобил йўналишларга қизиқувчи ва саёҳатни бир онли ёрқин таассурот учун сотиб олувчилар сони ошмоқда. Чунки илгари дам олиш кўпроқ анъанавий нарсалар билан чекланиб қолган. Айтганча, эстрада юлдузлари концерти ёки бошқа тадбирларга сўровлар ҳам кўп. Жумладан, ҳозир Истанбулга Лолалар фестивалига борувчилар сони ортиб бормоқда.

 

Бугун сайёҳлар учун танлов ниҳоятда кенг ва ҳамма ўзига ёққанини танлайди.

Ўзбекистон сайёҳлигининг келажагини қандай тасаввур қиласиз?

Ўзбекистонда ушбу йўналишга келажакдаги қизиқишга ижобий қарайман. Ҳар йили кўплаб ҳамюртларингиз бошқа давлатларга дам олиш учун чиқишмоқда. Тошкент аэропортида рейслар сони ортмоқда. Илгари биз келажакда Истанбулга бир ҳафтада 25 та рейс амалга оширилишини тасаввур ҳам қила олмас эдик. Бироқ бу сон ҳам ўсиб боряпти. Фикримча, бироз вақт ўтиб, дейлик 300 долларга ўзбекистонликлар Туркияга, машҳур Нусрат ресторанида овқатланиш учун борадиган давр ҳам келади.

 

Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Блогингизни нафақат сайёҳлар, балки ўзбекистонлик кўплаб ҳамкасбларимиз ҳам ўқишини биламан. Барча ҳозирги ва келажакдаги ҳамкорларимизга омадли сайёҳлик мавсумини тилайман. Сайёҳларга эса – кўплаб янги таассуротларни! Янги жойларни кашф қилинг, ностандарт сўровлар юборинг, биз эса уларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўз навбатида, ёқимли таклифлар ва янгиликлар билан хурсанд қилишда ҳам давом этамиз.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top