Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

11-05-2018 17:00

Сайёҳ Малика Мусаеванинг Истанбул хотиралари

667

0

Қадрли дўстлар, бугун биз Сизларга икки нафар фарзанднинг онаси, сайёҳ, тошкентлик гўзал аёл Малика Мусаеванинг мақоласини тақдим этамиз. Шу йили у Истанбулга бориб келди ва эндиликда ушбу шаҳарни фарзандлар билан албатта кўриш кераклигини билади!

Мукаммал таътил – режалаштирилмаган таътил! Бу сен тўлиқ бўшашиб қандай учрашувлар кутаётгани, қаерга ва қачон бориш кераклигини тақдир ихтиёрига топширишингдир. Бундан фақатгина ҳузур олиш ва ҳар лаҳзадан баҳраманд бўлишгина қолади.

Бундай мукаммалликка йўлни менга 8 мартга совға – эртакнамо Истанбулга сафар очиб берди. Менинг орзуим – Зевс суюклиси номига атаб қўйилган бўғоз соҳилига бориш эди.

Мўъжизалар Turkish Airlines самолётидаёқ бошланди. У ерда мен Истанбул офисидаги собиқ ҳамкасбларимни учратдим. Биз илгари кўришмаган эдик: ҳисоботларни жўнатиб, online музокаралар ўтказардик. Шу ерда эса улардан манзил ва йўналишлар бўйича йўл-йўриқ ва кўрсатмалар олдим. Шу тариқа мен улардан Туркия пойтахтида кузда янги, суперзамонавий аэропорт очилишини; Босфордаги балиқларни яхшиси машҳур кўприкда эмас, балки бўғоз атрофидаги кафеларда татиб кўриш кераклигини; энг диққатга сазовор жойлардан бири – Grand Bazaar бозори Sultanahmet районида жойлашганлигини, демак, шопингдан сўнг қадимий шаҳарга сафар қилиш мумкинлигини; туркиялик қизлар – ҳақиқий гўзаллар 30 ёшдан сўнггина турмуш қуришни ўйлай бошлашлари ҳақида билиб олдим. Йигитлар доим хушомадларга сахий, ўз имижларига эътиборли ва шоу-кечаларни ўтказиб юбормасликка интилишади. Қўниш пайтида об-ҳаво борасидаги башоратлар ўзини оқлаганини ва шаҳар мени шаррос ёмғир билан кутиб олаётганини кўрдим.

Аммо мен ўзимни тақдир ҳукмига топширган эдим ва коинот саёҳатимнинг биринчи куниёқ ёмғирда ивиб кетишимга йўл қўймаслигига ишонардим! «Аркадаш» – бу менга паспорт назоратини осонлик билан ўтишимга, пул алмаштиришга ва инглиз тилини умуман тушунмайдиган, Maps.Me телефони харитасидаги ёрқин белги қаерни кўрсатаётгани ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмаган ҳамроҳ билан таксига ўтиришимга ёрдам берган махфий сўз эди. Ташқарида эса қуёш чарақлай бошлади!!!
Вақт қандай ўтганини сезмай қолдим ва фурсат ўтиб мен Шишли районидаги «Crowne Plaza Istanbul Harbiye» меҳмонхонасининг шинам хоналаридан бирида эдим. Сафарга Ироқдан келган дугонам билан бирга йўл олган эдим. Сумка ва чемоданларни жойлаштирганимиздан сўнг биз Марина билан атрофни айланиб, бирор нарсани тамадди қилиб шаҳарни томоша қилиш иштиёқида эдик. Биз ажойиб районга жойлашган эканмиз: энг яқин метро бекатигача 5 дақиқа, Nisantasi савдо марказигача – 10 дақиқа, яна бироз юриб сен Таксим майдонига етиб борасан! Миллий нақш элементларининг замонавий дизайнерлик ечимлари билан аста қоришиб кетиши, феруза тусли майин плитка ва турар жой, муаллифлик студиялари, устахоналар ва ифори йўловчиларни ўзига жалб этувчи кўплаб қаҳвахоналар фасадларини буркаган мозаика... Яна ёрдам сифатида мобил илова «Kenan Usta Ocakbasi» ресторанига ташриф буюришни тавсия қилади. У ердаги таомлар менга жуда ҳам ёқди десам ишонаверинг. Кўпчилигимиз турк таомлари билан танишмиз, бироқ таомномамиз кўпинча анъанавий кабоб, «Искандар» ва «Пиде» билан чегараланади. Бу ерда эса бизга «Cop Sis» – иштаҳани очувчи, зираворлари ва юпқа патирлари ушбу таомни янада унутилмас қилувчи мини-кабобни таклиф қилишди. Грилда пиширилган салатлар, соуслар, сабзавотлар ва, албатта, «Urfa Kebap»!

Бу ерда биз бошқарувчи тавсиясига кўра афсонавий қизил турк виноси – Kavaklidere Yakut Red ни татиб кўрдик.

Сўнг бизга мевали ассорти ва чой узатилди!

Менимча, ҳар бир сайёҳга сафари давомида кейинги кунини режалаштиришга ёрдам берувчи Moovit мобил иловаси асқотиши мумкин. Бу ерда белгиланган манзилингизгача бўлган транспорт танлови, бекат, йўналиш ҳамда кўчалар батафсил кўрсатилади. Транспорт воситалари танлови ниҳоятда катта: метро, трамвай, автобус, такси, биз учун ноодатий бўлган фуникулёр (махсус арқон ёрдамида юргизиладиган темир йўл)... Шу тарзда биз стрит-арт – ҳақиқий санъат асари бўлган ранг-баранг Кандикёй районига йўл олдик. Бу ерда рассомлар учун холст сифатида – шаҳар деворлари, мўйқалам ўрнида эса – бўёқли баллончалар хизмат қилади.

Шу ернинг ўзида ерда ҳақиқий қаҳва шинавандаларига бағишлаб битилган сўзлар туширилган қаҳвахонани топасиз!

Истанбул кўчалари доим ҳаракатда ва куннинг исталган пайтида бу ерда нимадир содир бўлади.

Ўзига хос жиҳати эса савлат тўкиб юрувчи мушуклар – уларни бу ерда ҳар қадамда учратасиз. Тоза, доим тўқ ва хотиржам мушуклар ҳеч кимга халақит бермайди, аксинча, бу шаҳарда ҳамма тинч ва осойишта яшаши мумкинлигини кўрсатиб тургандек бўлади!

Шопинг учун дастлабки манзил сифатида Шишли ва Межидиекёем районлари оралиғидаги Жавоҳир (Istanbul Cevahir) савдо марказини танладик. У ерга метрода бориш қулай, бор-йўғи Sisli бекатигача етиб олсангиз кифоя.

Маданий саёҳатимиз машҳур сериал суратга олинган афсонавий Топкапи саройидан бошланди.

Меҳмондўст гидлар суратга олиш жараёнларини, Султон учун тайёрланган махсус таом ва десертларнинг тарихини сўзлаб беришади, барча хоналарни кўрсатишади ва ҳарамга ҳам олиб киришади!

Айтганча, ҳар иккинчи истанбулликнинг қиёфаси кино қаҳрамонини эслатади. Мисол учун бизнинг гидимиз!

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир ташриф буюрувчига малакали гид ёки аудио-йўлкўрсаткич хизмати таклиф этилади. Улар деярли бир хил нархда. Айя София – Муқаддас София черковида биз айнан ушбу техника мўъжизасидан фойдаланишга қарор қилдик. Музей бўйлаб жойлашган рақамли белгиларга доим чалғишимизга тўғри келди, бу керакли функцияни танлаш ва зарур маълумотни эшитиш учун зарур эди. Охир-оқибат бу жонингга тегади ва шунчаки оломон ортидан юра бошлайсан.

Кейинги кун янада ажойиб бўлди. Яна бир кафеда нонушта қилгач, биз метродан фуникулёрга, кейин эса трамвайга ўтириб Гранд Базарга йўл олдик. Босфорга яқинлашиб, Гуглга мурожаат этдик ва 5 дақиқадан сўнг биз ўтаётган станция – Эминёню кемалар тўхташ жойидан кема икки соатлик саёҳатга жўнашини билиб олдик! Тақдир дейсизми?! Бозорга йўл бўлсин!!! Кўчага чиқиб йўлни кесиб ўтдик ва бир неча дақиқа ўтгач мусаффо денгиз ҳавосидан баҳра олдик. Атрофда қадимий бинолар, замонавий иморатлар, сон-саноқсиз Истанбул уйлари томларининг манзаралари, балиқчи қушлар...

 

Сўнг куч-қувватга тўлиб, бозорга йўл олдик!

У ерда худди музейда сайр қилгандек бўлдик. Сотувчилар билан денгиз ва заргарлик буюмлари ҳақида суҳбатлашдик, ҳар хил ҳолваю паҳлавалар, чойнинг бетакрор навларидан татиб кўрдик. Ва... 18:00 – бозор ёпилувчи вақт: барча харидорларни ипак, зираворлар, зеб-зийнатлар ва идиш-товоқларнинг сеҳрли шарқона дунёсини тарк этиш сўралди. Биз ҳеч нима харид қилмадик, бироқ сайримиз мароқли ўтди. Айнан шу ерда ҳақиқий Истанбулни кўрасан.

Нарсаларимни йиғиштиришни истамасам-да, бироқ яқинларим, қадрдонларим ва оила аъзоларим билан ўз таассуротларимни ўртоқлашишга шошаётган эдим. Эски иримга кўра, яна қайтиш илинжида янги жемпер ва жун рўмолимни меҳмонхонада қолдириб кетдим. Ҳозир оилавий саёҳатни мўлжаллаяпмиз, ишонаманки, ўғлим Азим ва қизим Ойнурга Истанбул ёқади ва улар ҳам ёзги таътилга бағишланган иншоларида кўрганларини хурсандчилик билан ёзишади!
Энди эса менга ниҳоятда ёққан шаҳар борасида бир нечта маслаҳат.
o Истанбул гўзал, шу боисдан қимматбаҳо меҳмонхонага харажат қилиш шарт эмас: ўз вақтингизни ўтказишни хоҳлайдиган, сайр қиладиган туманни танласангиз кифоя.


o Танишларингиздан кимдадир IstanbulKart бор ёки йўқлигини сўраб билинг, ушбу карта йўлкирани тежашга ёрдам беради. Асосийси эса – у жамоат транспортининг барча турларига амал қилади.


o Танишларингиз орасида кимдадир амал қилувчи Истанбул сим-картаси бўлса нур устига аъло нур. Бордию сафарингиз қисқа бўлса, бу жуда ҳам қўл келади.
o Ва асосийси! Телефонингизга Maps.Me ва Moovit мобил иловаларини албатта юклаб олинг – уларнинг иккиси ҳам офлайн режимида ишлайди ва адашиб қолишингизга йўл қўймайди.

 

Автор статьи: Малика Мусаева

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top