Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

05-09-2018 16:30

Самуи таомлари: нима, қаерда ва асосийси, нархи қанча?

300

0

Самуи оролига саёҳатга бағишланган мақоламда таомлар ҳақида сўз юритмоқчиман. Аслини олганда, тай ошхонаси – ҳақиқий афсонадек. Баъзилар уни жуда аччиқ ҳисоблашади ва у ерда деярли ҳеч нарсани еб бўлмайди, дейишади. Бошқалар Том-Ямдан ташқари тай таомларидан ҳеч бирини эслай олишмайди. Учинчилар эса Қадимий Сиам ерида еган таомларни ёқтиришади... Tatil.uz блогери тай таомларининг барчасини татиб кўрди ва бугун Самуида нима ейишади, қаерда ейишади ва албатта, таомлар қанча туради, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўради!

Самуи – асл тай таомларини татиб кўриш лозим бўлган орол. Гидимиз Саньянинг айтишича, тай ошхонаси витамин ва озиқ моддаларга бой. Ошпаз рецепти Сиам қироллари давридан буён авлоддан-авлодга ўтиб келади. Хитой, Ҳиндистон ва Европа маданияти ҳам ўз таъсирини ўтказган. Одатда, таом узоқ пиширилмайди, маҳсулотларнинг тўйимлилиги сақланиб қолиши учун баъзан ошпазлар қайнатишга беш дақиқа сарфлашади. Тезроқ қайнаши учун барчаси майда қилиб тўғралади.
Агар сиз ҳам Самуига бориб қолсангиз, денгиз маҳсулотларини албатта татиб кўринг. Биринчидан, денгиз маҳсулотларининг бундай ранг-баранглиги ва мўллигини бошқа ҳеч қаерда топа олмайсиз. Иккинчидан, бу жуда фойдали. Учинчидан эса, тай ошпазлари бир-бирини такрорламайдиган кўплаб таомларнинг тайёрланиш сирини билишади. Уларни уйингизда пишириб кўриб ҳам ўхшатолмайсиз!

Одатда, асосий таомларни дастурхонга тортиқ қилишдан олдин Самуида газакларни еб кўриш таклиф этилади. Мисол учун, мана бундай бутербродчаларни.

Товуқли майда «кабобчалар» (уларни ўзим шундай атадим), шунингдек, хамирда қовурилган креветкалар ёки гуручли сабзавотлар.

Ёки оригинал газаклар. Мисол учун, қуйида манго, авокадо, қисқичбақа гўшти ва махсус гуручдан тайёрланган «Эгизаклар» номли газакни кўришингиз мумкин.

Тай ошхонасининг қироли – бу шак-шубҳасиз Том-Ям. Том-Ям – бу креветка, лемонграсс ва турли зираворлар аралаштирилган шўрва. Бу таом бутун дунёни забт этган. Ўйлашимча, сизга ҳам ёқади. Кўпинча шўрвани гуруч билан тортиқ қилишади, сабаби у ерга кўп қалампир қўшилади. Бироқ ошпазни сизга ўртача аччиқликдаги Том-Ям олиб келиши ҳақида огоҳлантиришингиз мумкин. Одатий Том-Ям 180-200 бат туради (6 АҚШ доллари).

Таиландда креветкаларни яхши кўришади ва яхши тайёрлашади. Уларни ҳатто ўзгача асалли соусда ҳам тортиқ қилишлари мумкин.

Денгиз қисқичбақаси – Самуида татиб кўришингиз зарур бўлган таомлардан яна бири.

Лекин бу оддий иш эмас. Коса, чангал ва орқасида яширинган майин гўштни олиш учун болға билан уриш техникасини ўзлаштириб олиш керак. Бизнинг танишимиз, Таиланд сайёҳлик бошқармаси Москва офиси вакили Сай ҳам қисқичбақалар билан қандай муомала қилиш кераклигини кўрсатмоқда!

Бир кило қисқичбақа учун 400-500 бат (тахминан 15 АҚШ доллари) тўлашга тўғри келади.


Қисқичбақаларни, бошқа денгиз маҳсулотлари ва товуқ каби, махсус соуслар билан истеъмол қилган маъқул. Қўрқмасдан еяверинг ва бетакрор таъмдан лаззат олинг!

Асосий иккинчи таом сифатида балиқни тавсия қиламан: Ҳинд океани балиғи ўзгача мазали! Биронта ҳам қилтаноғи йўқ! Барчаси майин ва ширин!

4-5 кишига мўлжалланган мана бундай балиқ 600 бат (18 АҚШ доллари) туради.

Денгиз маҳсулотларини еявериб чарчаган бўлсангиз, тажриба сифатида товуқли бирор-бир таомни татиб кўринг. Менга, мисол учун, бу ерда ананас, булғор қалампири ва сабзавотлардан тайёрланган товуқ жуда ёқди!

Ўзим жон деб татиб кўрган ва сизларга ҳам маслаҳат берадиган яна бир таом – қўзиқорин ва сабзавотлар билан қовурилган жўжа гўшти. Албатта, гуруч ҳам қўшилган. Айтганча, тай ошхонасида гуруч деярли ҳамма таомларга қўшилади. У ҳаттоки газакларда ҳам мавжуд. Бироқ бу ҳақда кейинроқ.

Менга ёққан яна бир таом – массаман-карри. Бу долчин ва кашнич қўшилган майин соусдаги товуқ ва картошка парчалари.

Яна Самуида карвингни ҳам боплашади! Бу ерда оддий салатдан ҳақиқий санъат асарини яратишади!

 

Албатта татиб кўришингиз зарур бўлган, ҳаттоки ЮНЕСКО томонидан қўриқланадиган Том-Сам салатини тавсия қилишни унутаёздим! Салат папайя, сабзавот ва арахисдан соус қўшиб тайёрланади. У жуда ҳам аччиқ бўлишига қарамай, мазали ҳамдир! Том-Самнинг тахминий нархи 60-100 бат атрофида (3 АҚШ доллари).

Юқорида айтиб ўтганимдек, газаклар ҳам гуруч билан тортиқ қилинади. Энг севимли газакларимдан бири – Кханом Мамунг. У ёпишқоқ гуруч ва манго ҳамда кокос сутидан тайёрланади. Мен уни тинмай еяверишим мумкин!

Айтганча, уни ҳар хил тайёрлашади ва ҳар хил тортиқ қилишади.

Энди ичимликлар ҳақида. Самуи ниҳоятда иссиқ. Гидимизнинг айтишича, ҳозир қайноқ мавсум эмас, бироқ қуёш унинг фикрини инкор этаётгандек. Шу сабабли муздай ичимлик ичгингиз келаверади. Янги сиқилган шарбатлар – тарвуз, ананас, манго ва бошқа меваларнинг шарбатларини ичишни маслаҳат бераман. Улар тахминан 80-100 бат туради.

Бир марта бўлса ҳам кокос сотиб олинг ва ушбу тетиклаштирувчи ичимликни ичинг. Музқаймоқ ҳам қўшишингиз мумкин!

Самуи кўчаларида кўплаб қуритилган мевалар – манго, папайя, ананас ва бошқалар сотилади. Яқинларингизга шулардан харид қилишни унутманг! Улар ҳам ноёб Таиланд меваларидан татиб кўришсин!

Овқат сотилувчи анъанавий тай дўкончалари.

Кўча таомларидан албатта татиб кўринг, боиси бу Таиланд маданиятининг бир қисми!

Бугун бу ерда ҳатто кабоб топиш мумкинлигини ҳам кўрдим ва суратга олдим: балки Самуида турк таомларини татиб кўргингиз келиб қолар!

Ишонтириб айтаманки, суратда кўрганларингизнинг бари муаллиф томонидан татиб кўрилган! Қайсидир таомнинг рецептини олишни хоҳлайсизми? У ҳолда яқинда Тошкентга қайтаман ва рецептлар билан ўртоқлашиш учун сизни Tatil.uz офисида кутаман!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top