Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,286,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 9,623,500
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,334,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 5,016,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 8,806,500
ПОДРОБНЕЕ

14-02-2019 14:56

Şah İnn Paradise: «Ҳалол» белгисига эга Анталиянинг яна бир жаннатмакон меҳмонхонаси

675

1

Дўстлар, биз «Туркиянинг ҳалол меҳмонхоналари» рубрикасини давом эттирамиз ва бугун анъанага кўра Алишер Мирахмедов Sah Inn Paradise Holiday Village беш юлдузли яна бир ҳашаматли меҳмонхона ҳақида ҳикоя қилади.

Şah İnn  ни кўпчилик ўзбекистонликлар билишади, у бутун дунёда катта муваффақиятга эга. Мен ҳам у ерга сайёҳларимни жўнатаман ва кейинчалик улар ушбу курортнинг доимий меҳмонларига айланишади.

Şah İnn Анталиянинг энг яхши ҳалол меҳмонхоналаридан бири бўлиб, у ерда юқори сифатли сервис хизмати, хотиржамлик ва ишончни севувчилар учун барча шароитлар яратилган. «Биз хотиржамлик, қулайлик ва шинамликни бирлаштирдик!» – деб ёзилган меҳмонхона шиорида.

Меҳмонхона бир неча марта – Green Star (табиатни муҳофаза қилиш учун бериладиган нуфузли мукофот), Blue Flag Green Key (энг тоза пляжларга бериладиган баҳо), Clean Pool Certificate (бассейнлар озодалиги учун) ва бошқа мукофотлар билан тақдирланган. Шу сабабли Sah Inn – бу сайёҳларнинг ишончини қозонган меҳмонхона!

Şah İnn Paradise  халоват жойда – Анталиянинг Кумлужа районида, хушманзара табиат қўйнида, денгиз соҳилида жойлашган... Бу ерни тропик жаннат дейишади, сабаби бу ерда қўл теккизилмаган табиат гўзаллиги сақланиб қолган...

Таклиф этилаётган хоналардан бирида тўхташингиз мумкин. Меҳмонхонада стандарт ёки оилавий хоналардан тортиб люкс хоналаргача бор. Ҳар бир хона ўзгача кўринишга эга. Мусулмон меҳмонларга ҳар бир хонада ибодат учун зарур бўлган Қуръон китоби, жойнамоз, тасбеҳ, қиблагоҳ бор.

Эрталаб тонгни қарши олиб осмондаги бетакрор манзаранинг гувоҳи бўлиш мумкин. Кечки пайт эса пляжда қирғоққа урилувчи тўлқинлар шовқинини эшитиб кун ботишини кузатиш ўзгача мароқ бағишлайди...

Şah İnn Paradise  Holiday нинг бош ошпазлари ўз ишининг ҳақиқий усталари бўлиб, таомларни шу қадар мазали тайёрлашадики, ҳаммасини бирданига татиб кўргингиз келади! 1500 ўринлик ресторанда шведча стол ва турк ҳамда дунё таомларининг кенг ассортименти, снек-бар, лобби-бар, 150 кишига мўлжалланган a’la carte балиқ ресторани меҳмонлар ихтиёрида. Шунингдек, таомни хонага буюртма қилишингиз мумкин! Айтганча, меҳмонхона «All inclusive» тизими бўйича ишлайди, бу эса болали оилалар учун айниқса муҳим!

Албатта, пляждаги дам олиш қулай бўлиши ва меҳмонлар қуёш ва денгиздан исталган вақтда баҳра олишлари учун бу ерда барчаси ўйлаб чиқилган!

Латофатли аёллар учун  Şah İnn Paradise Анталияда биринчилардан бўлиб ўз ҳудудини 10 000 квадрат метргача кенгайтирди. Буларнинг ҳаммаси аёллар ўзларини тинч ва хотиржам ҳис қилишлари учун қилинган. Бугунги кунда меҳмонхонанинг аёллар комплекси чучук ва тузли сувга эга бассейн, аква-бассейн, оналар ва уларнинг фарзандлари учун бассейнни ўз ичига олади.

Шунингдек, болалар доим ёнларида бўлишлари учун бу ерда болалар боғчаси, ўйинлар майдончаси бор. Буларнинг барчаси табиат қўйнида, ажойиб парк ҳудудида жойлашган.

Оналар исталган вақтларида ўз фарзандларини болалар клубида қолдириб, бўш вақтларини ўзларига ажратишлари мумкин.

Болакайлар энагалар назоратида бўлган пайтда оналарнинг SPA-муолажаларини қабул қилиш имконияти бор! Шунингдек, бу уқалаш, ҳаммом ёки буғ хонасида тобланиш ва гўзаллик салонига бориш учун ажойиб имконият!

Яна меҳмонхонада солярий, гидроуқалаш ваннаси, соғломлаштириш маркази фаолият юритади! Албатта, бу ерда эркаклар ҳам вақтларини кўнгилли ўтказишлари мумкин! 3 минг квадрат метрли меҳмонхона ҳудудида улар учун махсус эркаклар комплекси қад ростлаган. Бу ерда релакс- ва аква-бассейн, болалар ва ёпиқ бассейнлар бор.

Тренажёр зали, соғломлаштириш клуби, турк ҳаммоми, сауна ва уқалаш хоналари эркаклар ихтиёрида.

Яна  Şah İnn Paradise да ҳар бир кунингиз байрамдек ўтади! Эрта тонгдан бассейн ёнида гимнастика ва қувноқ ўйинлар уюштирилади. Болалар учун спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб, ёнида энг асосий ишқибозлар, яъни ота-оналар учун жойлар жиҳозланган.

Катталар ҳам ихтиёрларига қараб ҳар куни волейбол, теннис, виндсёрфинг билан шуғулланиб соғлиқларини тиклаб олишлари мумкин... Адреналин ишқибозлари учун яхта-турлар, мотовездеходлардаги сафари, парашют ва сув мотоцикллари қизиқарли бўлиши мумкин!

Кечки дастур ҳам ажойиб тарзда ишлаб чиқилган! Кичкинтойлар учун амфитеатрда рақслар уюштирилади, ҳазил-мутойибага бой томошалар қўйилади.

Катталарга Selale кафесидаги жонли мусиқа ва сокин муҳит ёқиши шубҳасиз.

Шунингдек, яқин-атрофда жойлашган тарихий жойларга экскурсияга бориш мумкин. Мисол учун, Демре, Мира, Лимира, Олимпос, Кекова ва бошқа қадимий шаҳарлар сайёҳларни чорламоқда. Бундай сафарлар катталар ва болалар учун жуда мароқли ва қизиқарли бўлади.

Шу боис қўрқмасдан Şah İnn Paradise га йўл олинг! Буни сизга Tatil.uz тавсия қилади!

Айтганча, бизнинг «Муқаддас Рамазон ойидан кейин Туркияга ҳалол тур»имизни сайтимиздан топишингиз мумкин. Барча савол ва таклифларингизни инобатга оламиз, бунинг учун +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилсангиз кифоя. Шунингдек, Telegram-каналимизга обуна бўлишни унутманг!

Автор статьи: Алишер Мирахмедов

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

Саид

20 лет хожу отдыхать последний раз отдохнули Шайх ин парадайс такова отель не где нету очень отличный.

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top