Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

16-07-2018 17:00

Саёҳат учун 8 та ғоя

483

0

Ҳаётда ҳамма нарса ўзгаради, жумладан сайёҳлик соҳаси ҳам. Агар илгари одамлар ёзги таътил – бу албатта денгиз, кузда санаторийга бориш керак, баҳорда – экскурсияга, қишни эса иссиқ ўлкаларда ўтказиш зарур деб ҳисоблаган бўлсалар, бугун аҳвол тамомила ўзгача. Инсонлар турли сабабларга кўра сафар қилишади ва у ёки бу давлатни саёҳат мақсадига кўра танлашади. Демак, Сизга замонавий сайёҳликнинг 8 та кўринишини ҳавола этамиз. Ўқиб кўринг ва Сизга қайси бири яқинроқлиги ҳақида ўйлаб кўринг!

Караванинг

Караванинг, аслини олганда, илгаридан маълум. Ҳозир эса автотиркамада яшашни назарда тутувчи автомобиль сайёҳлигини шундай атаймиз. Бундай саёҳатлар илгари ҳам бўлган. Бироқ бугун сайёҳликнинг бундай тури янги йўналиш касб этмоқда. Facebook да ўзбекистонлик автосайёҳлар учун махсус гуруҳ ҳам бор. У ерда мен оиласи билан машинасида Даниядан Туркияга саёҳат қилган Умар Авазов билан танишиб қолдим!

- Мен саёҳат қилишни ва янги давлатларни кашф қилишни яхши кўраман. Шу вақтгача Скандинавия мамлакатлари, Европа, Туркия ва бошқа давлатларга сафар қилганман. Оиламиз катта, беш нафар фарзандим бор. Бироқ бу бизни асло хавотирга солмайди, аксинча, болаларимга дунёни ўрганишлари ва ўзлари учун янги нарсаларни кашф қилишларига ёрдам беради. Биз асли Қашқадарё вилоятиданмиз. Бироқ воқеалар ривожига кўра Туркияга қилган саёҳатимизни Даниядан бошладик, – дейди Умар.


Даниядан Германияга бордик. Германия бўйлаб сафар – бу минглаб километр йўлни босиб ўтиш дегани. Германиядан биз Австрияга йўл олдик. У ердан эса – Италия ва Грецияга. Грецияга паромда бордик. У ердаги паромлар улкан, камида 8 қаватли ва шинам. Унда нафақат инсонлар, балки машиналар ҳам саёҳат қилишади.

Биз ҳам тўрт ғилдиракли дўстимиз билан паромда саёҳатга жўнадик. Грецияда икки кун бўлдик ва, ниҳоят, Туркияга етиб бордик!

Киносаёҳат


Ишонмаслигингиз мумкин, лекин минглаб мухлис ва шинавандалар ўзларининг севимли сериал ва бадиий фильмлари суратга олинган жойларга интилишади!


Бу нимадан дарак беради? Фактлар ва фақатгина фактлардан! Мисол учун, «Да Винчи коди» фильми суратга олинган йили Лувр музейига 8,3 миллион сайёҳ ташриф буюрди!

Бугунги кунда ҳам баъзилар Бакуга, ўша машҳур фильм қаҳрамони «Жин урсин» (Чёрт, побери) иборасини ишлатган жойга интилишади.

Фестиваль сайёҳлиги


Бу сайёҳлик тури ҳам бугунги кунда машҳур. Кўпчилик инсонлар севимли ижрочиларининг концерти ёки қайсидир эътиборга молик воқеа учун йиллаб пул йиғишади.

Баку ҳар йили минглаб мусиқа ихлосмандларини «жара» мусиқий фестивалига тўплайди.

Газета.ру футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати пайтида Москвага қанча сайёҳ ташриф буюргани ҳақидаги дастлабки маълумотларни эълон қилди. Бу рақам уч миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Бу фестивал сайёҳлигига ёрқин мисолдир.

Гастрономик сайёҳлик


Бу энг ёқимли дам олиш турларидан бири бўлса керак! Тасаввур қиляпсизми, қаернингдир миллий таомларини ўрганиш мақсадида ўша давлатга бориш! Гастрономик сайёҳлик учун энг яхши мамлакатлардан бири сифатида Грузияни кўрсатиш мумкин!

Селфи-сайёҳлик


Тушунганингиздек, селфи-сайёҳлик замонавий технологиялар, телефонлар, гаджет ва, албатта, Инстаграм туфайли пайдо бўлди! Ажойиб кадрни олиш учун инсонлар шундай ишларга қўл уришадики, бошқа пайтда бундай қилишлари амримаҳол. Буларнинг барчаси лайклар учун, дейиш ҳам ўринли.

Айтганча, ҳар йили туроператорлар ҳатто селфи учун энг маъқул бўлган диққатга сазовор жойларни танлашади. Улардан бири – Париждаги Эйфель минораси!

Суратга оламан деб хавфсизлик ҳақида унутиш ҳам яхшимас. Мана, масалан, Ҳиндистондаги Гоа пляжларида «Селфи тақиқланади!» деган ёзувли тахтачалар пайдо бўлди. Бунга сабаб кўпчилик дам олувчилар суратга тушишга шу қадар берилиб кетишдики, чўкишларига бир баҳя қолди!

Индустриал сайёҳлик


Дастлаб мен буни шаҳарларнинг қандайдир ишлаб чиқариш муассасаларини тадқиқ қилиш деб ўйлаган эдим. Ахир баъзилар завод ва фабрикаларни кўриш учун боришади-ку. Бироқ бунга ташландиқ ёки ишдан чиққан иморатларга ташриф буюриш ҳам кирар экан.

Бир неча йилдан буён Германияда яшайдиган дугонамнинг қизи Чернобилга экскурсияга кетаётганини айтиб қолди. Дарҳақиқат, яқин вақтлардан буён Чернобиль сайёҳлар учун ҳам «очилди» бу ерда фожиадан зарар кўрган Припятнинг бўш уй ва кўчалари бўйлаб экскурсиялар ўтказилади, ҳатто «ўлим кўприги»дан ўтиш таклиф қилинади. Бироқ бу соғлиққа катта зиён келтириши мумкин ва бунинг учун сайёҳларнинг ўзлари жавобгар эканликлари ҳақида маъмурият олдиндан огоҳлантиради. Мен бундай саёҳатга бормаган бўлар эдим. Сиз-чи?

Бэкпекинг-сайёҳлик


Ўтган асрнинг 60-йилларида пайдо бўлган бундай сайёҳлик катта муваффақият қозонмоқда. Ўзбекчага таржима қилишга улгурган бўлсангиз, бэкпекинг – бу орқасига рюкзак тақиб олиб саёҳат қилувчилардир.

Бу саёҳат тури билан хостелларда тўхтовчи ва кун бўйи янги мамлакатларни ўрганувчи ёшлар шуғулланишади.
Юртимизда тоғ чўққиларини забт этувчи инсонлар бор. Шундай танишларимдан бири Билдирсой, Чимён, Нефрит кўлини забт этган Анвар Ниғмоновдир.

- Экстрим, драйв – буларнинг барчаси мен учун! Айниқса, сен тоғда мотоциклда юрсанг!

Атроф-оламнинг бор гўзаллигини кўриш учун мана шундай саёҳат қилиш керак!

Шопинг-сайёҳлик


Бу саёҳат тури кимлар орасида машҳур эканлигини тушунган бўлсангиз керак. Аёлларни аксарият ҳолларда экскурсион йўналишлар эмас, балки «дўкон» йўналишлари қизиқтиради! Баъзилар севимли дўконидаги чегирмаларни қидириб, ҳатто Луврни ҳам эсдан чиқариб қўйишади.
Бунинг ҳам ўз нозикликлари бор: нимани, қаерда ва қачон сотиб олиш, қаерда кўпроқ чегирма қилади ва ҳ.к. Бу ишларни Италияда амалга ошириш эса янада ёқимли!

Сайёҳликнинг мана шундай турлари бор. Бироқ биз замонавий сайёҳликнинг барча йўналишларини санаб ўтмадик. Шундай бўлса-да, улар орасида Сизга ёққанлари ҳам бўлди, деб умид қиламиз. Таътилингизни қандай ўтказишни ёқтирасиз ва қандай саёҳат қиласиз? Тажрибалар қилиб турасизми? Нима бўлган тақдирда ҳам, саёҳат қилинг, ҳаётдан завқланинг ва ўзингиз учун янги йўналишларни кашф этинг!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top