Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

18-05-2018 15:00

Саёҳат қилиш касби: тошкентлик Гулзабирадан саёҳатлар ҳақидаги романтик ҳикоя

354

0

Бугун биз Гулзабира Ғаниева исмли қизнинг ҳикоясини тақдим этамиз, бироқ у нима билан шуғулланишини айтмаймиз. У Тошкентда яшайди. Ҳикоямиз қаҳрамони мафтункор, назокатли, ақлли, хайрихоҳ, очиқкўнгил қиз. Энди эса мақоламизни ўқинг ва унинг қайси касб эгаси эканлигини топинг!

Бизда ташқи қиёфага жиддий эътибор берилади. Биз доим махсус соч тўғнағич ёрдамида сочимизни йиғиб юрамиз. Барчаси ипидан-игнасигача саранжом-саришта бўлиши лозим. Кийимда ортиқча нарсалар бўлмаслиги керак. Кийимимиз дазмолланган, оҳорланган, жиддий ва ёпиқ. Макияжимиз пушти ранг тусда. Ва сен ишга тайёрсан.


Эрталабдан рейсга чиқамиз. Парвозлар ҳар хил бўлади, учишдан олдин ўтказилувчи мажлисда учувчи таркиб билан йўловчилар ва борилаётган мамлакатдан тортиб бортдаги таомгача барча тафсилотларни муҳокама қилиб олиш керак. Йўловчиларни кутиб олиш. Саломлашиш. «Экипаж диққатига, бошқаришга тайёрланинг» – ва биз учишга тайёрмиз. Парвоз пайтида йўловчилар ўзларини яхши ҳис қилишлари учун барча шароитни яратишимиз керак. Таомлар ҳар сафар турлича тортиқ қилинади. Агар парвоз давомли бўлса, уч мартагача. Акс ҳолда, бир марта. Парвозда вақт тез ўтади, боиси ҳар бир инсонга алоҳида эътибор қаратилади. Йўловчи – бу энг асосий шахс, шу сабабли биз уларнинг ҳар бирини ҳурмат қилмоғимиз ва максимал даражада эътибор бермоғимиз лозим. Қўполлик қилиш ярамайди, масофа сақлаш ва йўловчилар билан муомалада табассум қилиш керак.

Ўз ишингни бажараётиб, бир қитъадан бошқа қитъага қандай қилиб бориб қолганингни сезмай ҳам қоласан. Йўловчининг «раҳмати» – яхши бажарилган ишинг учун ажойиб мукофот. Йўловчиларни кузатиб қўямиз, сўнг ўзимиз ҳам самолётни тарк этамиз.
Ишимиз шундайки, уйингга боришни қанчалик хоҳламагин, ўз рейсингни кутишинг шарт. Дам олиш учун меҳмонхонага йўл оламиз. Одатда, у ерда бир ёки кўпи билан икки кун бўламиз. Бордию икки кун қолиш имконияти пайдо бўлса, сайр қиламиз!

Касбим туфайли дунёни кўрдим. Турли мамлакатларда бўлдим. Европа, Жануби-Шарқий Осиё, Америка, Канада, Австралия, Россия шаҳарларига борганман. Ҳар бир шаҳар ўзгача ёдда қолади. Бироқ шундай жойлар бўладики, нафақат ёдингда қолади, балки ўша ерни севиб қоласан.

Мен ҳам Нью-Йорк ва Ванкуверни севиб қолдим. Нью-Йоркни – чунки бу шаҳар доим ҳаракатда, суронли бўлгани учун. Унинг кўчалари доим сергавжум. Кундузи ҳам, тунда ҳам у ерда ҳаёт қайнайди. Осмонўпар бинолар, парклар ниҳоятда кўп... Кўчада хоҳ тонгда, хоҳ кечаси бемалол сайр қилишинг мумкин.

Менга Нью-Йоркда шопинг ёқди. Биз чегирмалар мавсумига тушиб қолдик, шу сабабли кўплаб нарсаларни арзон нархларда харид қилдик. Эсимда, машҳур косметика брендлари сотилувчи Sefora дўконига кирдик. Машҳур Apple нинг расмий дўконида ҳам бўлдик. У ерда навбат узун эди.

Манхэттен бўйлаб пиёда сайр қилдим, боиси барчасини диққат билан кўришни хоҳладим.
Марказий парк (Central Park)да бўлдим. У ниҳоятда оилавий, майин майсали. Одамлар у ерда ўтириб дам олишади, нимадир ўқишади, ноутбукда ишлашади. АҚШ – машҳур информацион технологиялар мамлакатида инсонлар ҳали ҳам кўп ўқишидан ҳайратга тушдим. Айнан китоб ўқишидан!

Машҳур Бруклин кўприги (Brooklyn Bridge)га ҳам бордим. Кўприк ўртасига боргач, бутун бошли Нью-Йоркни, барча машҳур бинолар ва ҳаттоки Озодлик ҳайкалини кўрасан... Бу таърифлаб бўлмас туйғу. Мен у ерга яна кўп марта боришни хоҳлайман.

Нафақат Нью-Йорк, балки мен борган бошқа штатларда ҳам инсонлар очиқкўнгил ва меҳрибон. Бу кишини қувонтиради. Бироқ АҚШда таомлар ниҳоятда қиммат. Ёдимда, исталган ўртаҳол ресторанда тушлик қилиш учун камида 50 доллар сарфлаш керак эди. Албатта, арзонроқ фаст-фудни топиш мумкин, бироқ у менга ёқмайди. Шу сабабли, балки, мен АҚШда умрбод яшай олмасдим.
Таймс-Сквер майдони (Times Square)да кўплаб қизиқарли, ностандарт севенирлар бор эди, лекин, айтишларича, у ердаги нархлар нисбатан баланд. Аммо танлов кенг.
Канада ҳам менга ниҳоятда ёқди.

Ванкувер – озода, мусаффо ҳаволи ва кўкаламзорлаштирилган ажойиб шаҳар.

У ерда туб аҳолини деярли учратмайсиз. Асосан, бошқа мамлакатлардан келганлар истиқомат қилишади, шу боис уларда бу ерга келганларга нисбатан хайрихоҳлик ва бағрикенглик мавжуд.

Бир воқеа умрбод ёдимда қолди. Биз қизлар билан Ванкувернинг энг машҳур паркларидан бири – Капилано (Capilano Suspension Bridge Park)га бордик. Метрога ўтириб, адашиб бир бекат аввал тушиб қолган эканмиз. Кўзланган манзилга автобусда боришга қарор қилдик. Бироқ қайси автобусга чиқишни билмай бошимиз қотган эди. Улкан харитани қўлимизда тутиб турганимизда, бир нотаниш эркак ёнимизга келди. У бизни керакли бекатга пиёда олиб бориб қўйди. Бундай ҳолатлар у ерда ноёб ҳолат эмас. Паркнинг ўзи эса ҳақиқатан ҳам чиройли!

Шунингдек, мени Ванкувер табиати ўзига ром этди. Мен у ерга ёзда, гулларнинг гуллаши пайтида ва кузда, барглар тўкилиши мавсумида борганман.

Европа ҳам ўзича мафтункор. Уни тарихдек ўрганиш керак. Айтганча, умрингизда ҳеч йўғи бир марта бўлса ҳам Эйфель минораси ва бошқа диққатга сазовор жойларни кўриш учун Парижга бориш керак, деб ҳисоблайман.

Лос-Анжелес кўчаларида ўзига хос жозиба бор!

Жануби-Шарқий Осиё, Пхукет, Филиппин, Бали ёки Жакартадаги бир неча иссиқ кун илиқ қумда тобланиш ва денгиз ҳидини туйиш учун улкан масофаларни учиб ўтишга арзийди!

Австралиянинг ранглар уйғунлиги ҳам ўзгача...

 Ҳатто сершовқин ва жонли Кореяда ўзига хослик мавжуд...

Сафар ажойиботларига қарамай, доим уйга шошиласан. Яқинларингни соғинасан.

Ортга парвоз доим тез ўтади: ота-онанг экзотик совғаларга қанчалик хурсанд бўлишини, жиянларинг сувенирларни талашишини, яқинларингни қучоқлашингни ўйлайсан.
Осмон – албатта, ноёб, у ўзига мафтун қилади, забт этади. Парвозлар, сафарлар, таассуротлар – буларнинг ҳаммаси жуда муҳим.

Бироқ... қайсидир пайтда сен энг асосийси – яқинларинг билан бирга бўлиш энг муҳими эканлигини тушунасан. Бугун мен илгариги жойимда ишламайман. Бизни янада бахтиёр қилувчи тассуротлар, хотиралар, янги шаҳарлар ва саёҳатлар учун эса аввалги ишимдан миннатдорман!

Дўстлар, Сиз Гулзабиранинг касбини – эҳтимол энг романтик, бироқ мураккаб ва масъулиятли касбни топиб улгурганингиз аниқ. Tatil.uz ажойиб, мазмунли, самимий мақола учун бугунги қаҳрамонимизга ташаккур билдиради ва унга яна кўплаб янги таассуротлар, саёҳатлар ва кашфиётлар тилайди!

 

Автор статьи: Гулзабира Ғаниева

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top