Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

19-06-2018 17:30

Рим, Римини ва Болонья: Талуас Абдалиеванинг итальян таътили

579

0

Дўстлар, ўтган йили тошкентлик Талуас Абдалиева бизга ўзининг Сингапурга қилган саёҳати ҳақида сўзлаб бергани эсингиздами? Шу йили у ўзи учун Европани кашф қилди ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга қарор қилди!
Яқинда мен Италияга сафар қилдим. Сафарим асосан иш юзасидан Болонья ва Римини шаҳарларига бўлди. Асосий мақсадим Macfrut–2018 кўргазмасида иштирок этиш бўлиб, у ерда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини намойишга қўйишди ва кўплаб олқишларга сазовор бўлишди.

Биз ҳамкорларимиз, мева ва қуруқ мева ишлаб чиқарувчилар билан учрашиб, бир нечта заводларга ташриф буюрдик.

Италиянинг ўзи ҳам улкан таассурот қолдирди!
Афсуски, Болоньяни тўлиқ томоша қилиш насиб этмади: у ерга биз йўл-йўлакай кириб ўтдик ва шаҳарни айланишга шунчаки вақтимиз етмади.

Бироқ у ерда бўлганларнинг гапларидан хулоса қиладиган бўлсак, Болонья ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди: томлар ранги, услуб, кўргазма ва намойишлар, тўқ сариқ рангли уйлар, фавворалар, таомлар...

Адриатика денгизидаги тоза пляжли ажойиб курорт Риминини эса ёқтириб қолишга улгурдим!

Римини – бу шинам кичик кўчалар, гўзал бинолар ва кўплаб дўконлар, денгиз, сокинлик. Иш кунидан сўнг дам олиш учун ажойиб маскан! Таомлари ҳам мазали!

Риминида Италияни севиб қолиш учун барча нарса бор. Жумладан, бетакрор табиат, денгиз, курорт муҳити, Уйғониш даври ҳайкаллари ва Рим архитектураси.

Бир машҳур итальян қўшиқчиси Риминини блюзга қиёслаган. Аслида ҳам шундай. Асосийси, Римини сокинлик ва хотиржамлик ҳадя этади...

Сўнг биз абадий ва буюк Римни забт этишга киришдик! Ахир, барча йўллар Римга олиб боради!

Рим – бу бир шаҳарнинг ўзидаги кўплаб диққатга сазовор обидалар. Шу сабабли уларни мустақил томоша қилиш мушкул. Биз ҳам таваккал қилмасликка қарор қилдик ва барчасига улгуриш учун City sightseeing bus га чипта харид қилиб, сафарга отландик!

Рим – бу қадимий иморатлар ва кўплаб сайёҳлар! Бунга қаергадир шошаётган римликларни ҳам қўшинг. Албатта, Колизейнинг буюклиги, Ватикан, тор кўчалар ва қадимий иморатлардан руҳланмаслик мумкин эмас.

Кўплаб дўконлар, қаҳвахона, ресторан ва умуман олганда, биз тушиб қолган гастрономик жаннат!

Италияда кўп вақт давомида бўлмаган бўлсам-да, у ерга боришни хоҳловчилар учун бир нечта маслаҳатлар бермоқчиман!
Дўконлар, жумладан, озиқ-овқат дўконлари ҳам 20:00 дан кейин ишламаслигига тайёр туринг. Биз бундай муаммога Римини ва Болоньяга дуч келдик. Римда эса нархлар баланд эканлигини эътиборга олинг.
Қаҳвахона танлашда адашманг. Кўпчилик кираётган қаҳвахонага киришга шошилманг. Таомлар сотилувчи жой хўжайинлари ўзлари жойлашган ерни инобатга олишади ва нарх юқори сифатга доим ҳам мос келавермайди. Яхшиси Интернетда билдирилган фикрларга қулоқ тутинг ва нархларни ўрганиб чиқинг.
Таътилингизни бузиб қўювчи ҳар қандай ҳолатлардан холи бўлинг!
Италияга борувчилар учун ажойиб Рим таътилини тилаймиз! Италия ўз меҳмонлари билан улашувчи бахтдан бебаҳра қолманг!

Сиз ҳам тошкентлик Талуас Абдалиева каби ўз хотираларингиз билан ўртоқлашинг! Нима ёққани ва нималарни кўрганингиз ҳақида бизга сўзлаб беринг! Ўз фикр-мулоҳазаларингиз, тавсия ва суратларингизни editor@tatil.uz манзилига юборинг ёки бизга Facebook га ёзинг! Биз Сизни Telegram-каналимизда ҳам кутамиз!

 

Автор статьи: Талуас Абдалиева

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top