Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,099,890
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,202,944
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,571,285
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,376,380
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Прямые чартерные рейсы в Шарм-эль-Шейх из Шымкента
от UZS 7,741,557
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Тур в Баку «Welcome to Azerbaijan»
от UZS 3,577,355
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Эксклюзивные лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,476,270
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Райские пляжи Пхукета
от UZS 6,929,618
ПОДРОБНЕЕ

31-08-2017 14:00

«PUERA», «CAVERN CLUB» ВА «HAPPY SUMMER» АСОСЧИЛАРИ ҚАЕРГА БОРГАНЛИКЛАРИ, ШУНИНГДЕК, НЕГА ДИСНЕЙЛЕНД ВА ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯГА БОРИШНИ ХОҲЛАШЛАРИ ҲАҚИДА

484

0

Биз юртимизнинг ёш тадбиркорлари билан уюштирилаётган интервьюларимиз сериясини давом эттирамиз. Ва бугун биз «Cavern Club»да ака-ука Тохиржон Одилов ва Маъруфхон Султоновлар билан суҳбатлашамиз.

«Puera» чой уйи, «Cavern Club» ва «Happy Summer» болалар оромгоҳи тез-тез саёҳат қилувчи ака-ука тадбиркорларнинг энг омадли лойиҳаларидан. Ишга доир масалалардан ташқари, Тохиржон ва Маъруфхон уйларига кўплаб ижобий таассуротларни олиб келишга улгуришади. Бугун улар Tatil.uz ўқувчилари билан шулар ҳақида ўртоқлашишади.

Бизнесингиз қандай қилиб бошлангани ва умуман, лойиҳалар борасидаги ғоялар қандай қилиб келиши ҳақида сўзлаб берсангиз.

Тохиржон: – Бошиданоқ ўз бизнесимга эга бўлишни хоҳлагандим, шу сабабли кейинчалик менга асқотиши мумкин бўлган соҳаларда таълим олдим. Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида «Савдо-сотиқ ҳуқуқи» йўналишини битирдим, чунки ҳар бир тадбиркор, биринчи навбатда, қонунни билиши керак.

Сўнгра, ўз ишимни очганимдан сўнг молиявий муаммолар ва ходимларни бошқариш борасидаги муаммоларга дуч келдим, шу туфайли ушбу соҳада Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг магистратурасини танладим. Стратегик бошқариш ва стратегик менежмент эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академиясида менинг докторлик диссертациямнинг асосий йўналишлари бўлган.

Бизнинг Маъруф билан бизнесимиз 19–20 ёшлик пайтларимизда «туғилган». Бу 2010 йилда бўлган бўлиб, биз Вестминстерда ўқиётган эдик. Ўша пайтда ҳам ҳозиргидек «Work and Travel» дастури жуда ҳам оммалашган, ота-оналар болаларини хорижга таътилга жўнатишар, Америка, Европа ва Осиёдаги турли ёзги мактабларга талаб катта эди. Шундай дастурни юртимизда ҳам татбиқ қилсак-чи, деган фикр уйғонди. Лойиҳанинг мазмун-моҳиятини қолдириб, нархини сезиларли даражада камайтириш имкони бор эди. Масалан, Европадаги Summer School га бориш учун ота-оналар тахминан $ 2000 тўлашлари керак бўлган бўлса, Ўзбекистонда биз буни 10 баравар арзон қилишга эришдик!

Шундай қилиб «Happy Summer» оромгоҳи пайдо бўлди.

Дастлабки йили бизда дам олган болалар сони 500 тага етди. Ҳозирда эса бир мавсумда уларнинг сони икки мингдан ортади. Бугун бу ер болалар инглиз тилини ўргатувчи, ижодий камолга етказувчи, интеллектуал ривожлантирувчи оромгоҳ. Секин-аста янги тўгарак ва мастер-класслар – робот техникаси, ракетасозлик, рассомлик, бисер тўқиш, мусиқа, рақс, актёрлик маҳорати ва бошқалар қўшила бошлади.

2015 йилда бизда «Cavern Club»ни тузиш ғояси пайдо бўлди.

Бунга сабаб ўзимиз ҳам талаба бўлган пайтларимизда ўқишдан сўнг машғулот ўтказиш ва биргаликда дам олиш учун яхши жойлар йўқлигидан қийналганмиз. Ўша пайтда бизнинг бозоримизда алоҳида караоке, қаҳвахона, Play Station учун жойлар бор эди. Биз эса «Cavern Club»ни ёш талабалар биргаликда диплом лойиҳалари ёки гуруҳ бўлиб ишлашлари учун жой сифатида ўйлаб топдик. Бора-бора бошқа хизматлар ҳам қўшила борди, бугунга келиб бу ерда ҳам имтиҳонларга тайёрланиш, ҳам дўстлар билан мароқли вақт ўтказиш мумкин.

Саёҳатдан сўнг олган таассуротларингиздан бизнес-ғоя пайдо бўлган вақтлар ҳам бўлганми?

Тохиржон: – Ҳа, албатта. Энг ёрқин мисол – «Puera» чой уйи.

2013 йилда мен акам билан «International Youth Forum Seliger» ўқув оромгоҳида бўлдик, у ерга дунёнинг 170 мамлакатидан вакиллар тўпланишди. Кунлардан бир кун Маъруфхон маҳаллий чой дўконларида ишловчи йигитлар билан танишиб қолганлигини айтди. Ушбу дўконда турли навдаги чойлар йиғилган эди, Маъруф улардан бирини ичиб кўргач, ушбу чой бошқаларига умуман ўхшамаслигини сезди. Шунда биз бундай чой уйлари ҳаттоки 40 даража иссиқда ҳам қайноқ чой ичилувчи Ўзбекистонимизда оммалашиши мумкинлиги ҳақида ўйладик. Ўз олдимизга ҳар хил чой турларини ўрганишни мақсад қилиб қўйдик, бунинг учун Ҳиндистон ва Хитойни айландик, Дубайга ҳам бордик. «Puera»ни 2016 йилда очдик ва тўғриси, омадсизликка учраймиз деб ўйладик.

Бироқ, аксинча, лойиҳамиз яхши кетмоқда. Яқинда биз чой уйини янги жойга кўчирдик ва ҳозир бу катта чой бутиги ҳисобланади. Ҳозирги вақтда биз янги лойиҳа устида ишламоқдамиз – пойтахт аҳолисига Янги йил совғасини ҳозирламоқдамиз; шунингдек, бизда нафақат Хитой, Ҳиндистон ва Аргентинадан келтирилган чойлар, балки юртимизда кўп бўлган шифобахш ўтлар аралашмасидан тайёрланган чойлар ҳам бўлади.

Қайси давлатларга боришга улгурдингиз?

Тохиржон: –  Бу, биринчи навбатда, биз ҳамкорлик қилувчи МДҲнинг кўпгина давлатлари. Акам билан деярли бутун Ҳиндистонни айланиб чиқдик, Хитойнинг бир қанча провинцияларида бўлганмиз, Дубай, АҚШ, Европа мамлакатлари – Австрия, Германия, Италия ва бошқалар.

Одатда, буларнинг барчаси бизнес-саёҳатлардир, бироқ бўш вақтларимизда биз кўпинча ўзимизнинг юртимиз билан солиштириш учун шаҳар айланамиз: нима бор, нима йўқ, нималарни юртимизда қўллаш мумкин ва ҳ.к.

Қаер Сизга кўпроқ ёқди?

Тохиржон: – Менга кўпроқ Германия ёқди: иқлими ва об-ҳавоси, одамлари, ошхонаси. Мюнхен архитектураси жуда қизиқарли. У ердаги эски шаҳар бизнинг Бухородагидек қадимий иморатлар ва қизиқарли ёдгорликларга эга. Бир сафар гуруҳдан қолиб кетганлигим ҳам эсимда, чунки ҳамма харид қилиш учун кетган эди, мен бўлсам бу ишни ёқтирмайман. Натижада биз дўстим билан шаҳарни узоқ айландик ва кўп жойларни суратга олдик, мен учун бундай дам олиш энг афзали бўлса керак.

Қизиғи, Нью-Йорк менга унчалик ёқмади. Шаҳар, албатта, чиройли. The Times Square да биз дўстларимиз билан Янги йилни нишонладик. У ерда, айтганча, байрам руҳияти яққол сезилади. Инсонларининг деярли барчаси эса пул топишни ўйлашади, улар учун бизга, ўзбекларга хос бўлган суҳбат ва самимий мулоқот бегона. Филадельфияда эса, аксинча, ўзимни худди ўз шаҳримдагидек ҳис қилдим. Менга Филадельфия Тошкентга ўхшашдек туюлди, ҳаттоки одамлари ҳам бизникидек.

Шоппингни умуман ёқтирмайсиз ва харидлар қилмайсиз, деган хулосага келиш мумкин?

Тохиржон (кулади): – Нега энди? Қиламиз. Кетишдан олдин энг яқин савдо марказида!

Сафарларда уйингизни соғинасизми?

Тохиржон: – Баъзан уч, беш, ўн кун ва ҳатто ойлаб уйда бўлмаймиз. Ишлаётганингда Ватанингни кучли соғинмаслигинг мумкин. Лекин қайтиб келганингда паловнинг биринчи қошиғиданоқ она юртингни қанчалик соғинганингни ҳис қиласан.

Агар Сизга «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг исталган рейсини танлаб, харажат ва ишларни ўйламай учиб кетиш имкони берилганда қаерга борган бўлар эдингиз?

Тохиржон: – Мен балки Италияга кетган бўлар эдим, чунки Венеция ва Флоренцияни кўришни истайман.

Маъруфхон: – Мен эса Янги Зеландияга – у ернинг табиати, об-ҳавоси, манзараси ўзгача.

Тохиржон (кулади): – Мен эса яна Флоридадаги Диснейлендга боришни хоҳлардим.

Маъруфхон: – Битта саёҳат бизга аниқ камлик қилади!

Агар лотереяга 1 миллион доллар ютиб олганингизда, пулни нимага ишлатган бўлар эдингиз?

Тохиржон: – Агар тасаввур қиладиган бўлсак, акам билан бизнес-мактаб яратиш ғоямиз бор, чунки бозорда тайёр кадрлар йўқ ва мутахассисларга тоифасини оширишда кўмаклашиш ва инсонларни назарияга эмас, амалиётга ўргатиш керак. Ва балки, пулнинг маълум қисмини ушбу лойиҳани амалга ошириш учун сарфлаган бўлар эдик. Умуман олганда, биз бу ишни ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб бажаряпмиз. Пулнинг катта қисмини эса хайрияга берган бўлардик.

Агар сеҳрли чироқни топиб олганингизда, жиндан нимани сўраган бўлар эдингиз?

Маъруфхон (кулади): – Барча истакларимиз амалга ошишини! (ҳазиллашиб)

Тохиржон: – Аслини олганда, биринчидан – ота-онамиз ва оиламизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаган бўлар эдик.

Маъруфхон: – Чунки, қанча пулингиз ва баланд мавқеингиз бўлмасин, яқинларингиз ва уларнинг эсон-омонлиги, хотиржамлигидан муҳим нарса йўқ!

Тохиржон: – Иккинчидан, бутун дунёда тинчлик бўлсин. Ва учинчидан – орзу-истакларимиз имкониятларимизга тўғри келсин!

Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Тохиржон ва Маъруфхон: – Қаерга борсангиз ҳам, ўша давлат анъаналари билан танишишга ҳаракат қилинг, ҳаммасини яхшилаб кўриш учун кўпроқ пиёда юринг! Саёҳат қилинг, чунки бу Сизнинг дунёқарашингизни кенгайтиради.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top