Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Вьетнам

Комби тур «Нячанг и Куала-Лумпур»
от UZS 5,142,500
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

На отдых в Паттайю
от UZS 2,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,080,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Анталия: раннее бронирование на лето-2019 (через Шымкент)
от UZS 6,145,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,695,500
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,375,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,097,000
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Каникулы на сказочном Бали
от UZS 6,035,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

Халяльный отдых в Дубае (вылеты из Ташкента)
от UZS 3,757,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

29-10-2018 17:19

Пхукетга фарзандларимиз билан борсак бўладими?

264

0

Таиланднинг энг машҳур ороли Пхукет ҳақли равишда сайёҳларнинг энг севимли дам олиш масканларидан бири ҳисобланади. Бундан 200 йил аввал у ерда чакалакзордан бошқа ҳеч нима бўлмаганлигини бугун тасаввур этиш қийин. Ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлабгина бу ерга дастлабки сайёҳларнинг қадами ета бошлаган. Бугунги кунда орол ривожланган инфратузилма ва юқори даражадаги меҳмонхоналарга эга. Пхукетда дам олувчилар ҳақиқий жаннатга тушиб қолишади: ишбилармон ва шиддатли Бангкокдан сўнг бу ерда биринчи қадамданоқ эркинлик ва илиқликни ҳис қиласан.

Кўплаб оилалар, жумладан ўзбекистонлик оилалар ҳам, Таиланд ёки Малайзиядан қайси бирини танлашни билмай иккиланишади. Афсуски, кўнгилочар Паттайяни ёдларига олиб, биринчи вариантдан дарҳол воз кечишади, сабаби Таиланд болалар дам оладиган жой эмас, деб ҳисоблайдилар. Бироқ бу нотўғри фикр, боиси Пхукет – фарзандлар билан дам олиш учун ажойиб орол. Бугун биз бутун оила бўлиб ҳордиқ чиқариш учун Пхукетда мавжуд бўлган пляж ва кўнгилочар жойлар ҳақида сўз юритамиз.

Кўпчилик оналар форумларда ҳам катталар, ҳам кичик ёшдаги сайёҳлар дам олиши мумкин бўлган учта пляжни тавсия қилишади – Патонг (болаларингиз каттароқ ёшда бўлса), Ката ва Карон. Хўш, улар билан яқинроқ танишамизми?
Демак, Патонг – Пхукетнинг энг машҳур ва энг сергавжум пляжи. Баъзилар уни айнан сергавжумлиги ва сершовқинлиги учун койишади. Ҳа, шундай. Аммо сиз айнан шу пляжни кўришни ва болангизни ўзингиз билан бирга олишни боришни хоҳласангиз, қайғуришга асло ҳожат йўқ: марказда эмас, шимолий қисмдаги сокинроқ жойни танлаш мумкин. У ерда одатда одамлар у қадар кўп эмас. Мисол учун, Sawatdirak кўчасидан сўнг жуда ҳам сокин ва тинч парк бор. Патонг энг мақбул нархларга эга ва бу ердаги нархлар бошқаларига нисбатан анча арзон.

Оилавий дам олиш учун яна бир яхши вариант – кенг ва равон, денгизга чиқиш имкониятига эга Карон пляжи.

Пляж бўйлаб кўплаб болалар майдончалари жойлашган, кичик ёшдагиларга «Дино-парк» ёқиши шубҳасиз.

Каронда кўплаб кафе ва ресторанлар бор (Патонгдан бироз қимматроқ бўлса ҳам).


Ката пляжи ҳам хотиржамлиги ва сокинлиги билан ота-оналарни ўзига жалб этади. Яқин-атрофда ҳеч қандай клуб, бар ва транспортлар йўқ, ҳаммаёқда манзарали кўрфаз ва ороллар. Бу ернинг суви шаффоф, денгизга қиялама тушилади, тош ва сув ўтлари йўқ, қуми эса кристалл доналаридек майда ва тоза.

Биз шунингдек Патонгдан 20 километр узоқликда жойлашган Най-Харн кўрфазини тавсия қилмоқчи эдик. Бу ерда сайёҳлар учун барча шароит яратилган бўлиб, тайликларнинг ўзлари ҳам бу ерда дам олишни хуш кўришади! Най-Харнни болалар пляжи дейишади. Эҳтимол, бунга сабаб болалар хурсандчилик билан чўмилишадиган кичик кўлдир.

Энди Пхукетда болаларнинг кўнглидан жой олиши мумкин бўлган бир нечта ўйин-кулги ва кўнгилочар томошаларни келтириб ўтамиз.


Siam Safari


Филлар билан танишиш – болалар учун энг қизиқарли экскурсиялардан бири. Пхукетда эко-саёҳатларни ташкиллаштириш бўйича ишончли компаниялардан бири бўлган Siam Safari Као Сок миллий боғи ҳудудидаги Чалонг районида жойлашган. Малакали гидлар сизга нафақат филлар билан суҳбатлашишга ва уларда учишга, балки тайликларнинг урф-одат ва турмушлари билан яқинроқ танишишга имкон беради!

Ағдарилган уй


У Ban Teelanka ёки Upside Down House деб номланади. Бу мутлақо хавфсиз ва қувноқ аттракцион. Шифтда юриш ёки бошингиз тепасида каравотни кўриш қандай эканлигини тасаввур қиляпсизми?! Уй ёнида эса доимо яшил бутазорлардан иборат лабиринт ва кафе бор.

Phuket Aquarium


Эҳтимол, у Таиланддаги энг қизиқарли океанариумлардан бири бўлса керак. Чунки у ерда ғаройиб тур ва номдаги балиқлар ниҳоятда кўп! Мисол учун, сигирбалиқ, мушукбалиқ, жарроҳбалиқ, шербалиқ, барбуслар, групперлар, лаққабалиқлар, наҳанглар, скатлар ва ҳ.к. Болалар учун бу қизиқарли, ёқимли ва билим олувчи экскурсия бўлади.

Маймунлар тоғи


Monkey Hill – Пхукет Тауннинг энг баланд қояларидан бири. Бу ерда ажойиб кузатиш майдончаси мавжуд бўлиб, ундан бутун шаҳарни томоша қилишингиз мумкин. Бироқ тоғнинг энг диққатга сазовор жиҳати – бу ерда яшовчи маймунлардир! Макакалар аллақачон сайёҳларга ўрганиб бўлишган ва уларни бирор-бир егулик билан меҳмон қилишларини кутишади. Бироқ эҳтиёт бўлинг ва хавфсизлик қоидаларини ёддан чиқарманг. Болаларингизга кескин ҳаракат қилмасликни ва 32 та тишингизни кўрсатиб кулмаслик кераклигини тушунтиринг (маймунлар буни ёввойи ҳайвоннинг иржайиши деб тушунишади).

Ҳайвонот боғи


Пхукет ҳайвонот боғи 5 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда турли жониворлар: йўлбарслар, маймунлар, тропик қушлар, тимсоҳлар, страуслар ва ҳатто туялар ҳам яшашади. Бироқ энг қизиқарлиси – бу ерда бир кунда бир неча марта намойиш этилувчи маймунлар, филлар ва тимсоҳлар билан ўтказилувчи ҳаяжонли шоу!

Phuket FantaSea


Бу Диснейлендни эслатувчи, бироқ ўзгача ранг-барангликдаги кўнгилочар парк. Бу паркни энг «оилавий» деб ҳисоблашади, чунки бу ерда кўплаб аттракционлар, каруселлар, дўкон ва ресторанлар бор.


Болалар (яшириб нима қиламиз, катталар ҳам) цирк, халқ ижодиёти, рақслар, акробатика, фокуслар, кўзбоғловчиликни ўз ичига олувчи FantaSea анъанавий шоусидан бир олам завқ-шавққа тўлишади!

Splash Jungle


Бу тематик ҳудудлар: Осиё, Африка, Америка, Антарктида, қадимий цивилизацияларга бўлинган замонавий аквапарк. Шунингдек, бу ерда кўплаб горкалар, аттракционлар, бассейн, кафе ва ресторанлар бор. Болангизга ёқиши аниқ!

Фарзандларингиз билан кўнгилли ҳордиқ чиқаришни истасангиз, Tatil.uz билан Пхукетга йўл олинг! Бизда «Пхукетнинг жаннатмакон пляжлари» тури бор, у билан сайтимизда танишишингиз мумкин. Агар саволларингиз туғилса, +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Бизни Facebook, Instagram ва Telegram да топишингиз мумкин. Фарзандларингиз доим қувноқ, соғлом ва бахтиёр бўлишсин, юзларидан эса табассум ҳеч қачон аримасин!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top