Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,082,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

03-03-2018 17:30

Pera Palace: 100 йиллик сирни ўзида сақловчи Истанбулдаги ноёб меҳмонхона

1670

0

Истанбул марказида, машҳур Истиқлол кўчасидан беш дақиқалик йўл олислигида бир меҳмонхона бор. Камтарингина «Pera Palace Hotel» ёзувли меҳмонхонада мижозларни нафақат юқори сифатли хизмат кўрсатиш, балки солномаси 123 йил аввал бошланган тарихга саёҳат кутмоқда...

- Меҳмонхона машҳур Шарқий экспресс – ўтмишда бадавлат ва нуфузли кишилар Париждан Шарққа саёҳат қилган поезд туфайли пайдо бўлган. Истанбул меҳмонларнинг тўхтаб, дам олишлари учун қулай шаҳар ҳисобланган, бироқ юқори савияли меҳмонхоналар ўша даврда бу ерда мавжуд бўлмаган. Шу тарзда 1895 йилда биринчи лакшери-меҳмонхона дунёга келган, – дейди Pera Palace Hotel меҳмонхонасининг савдо менежери Мерал Тосун.

- Бунинг учун «Кичик» Европанинг» Олтин шох районидан жой танланган.

Туркиянинг илк «европача» меҳмонхонаси ўзининг бетакрорлиги ва замонавийлиги билан барчани лол қолдирди: бу ерда Усмонли саройдан сўнг биринчи марта электр чироқлари ўтказилди, меҳмонлар иссиқ сув ва Истанбулдаги дастлабки электр лифтидан фойдалана бошлашди. Айтганча, ўша лифтдан ҳозир ҳам бошқа замонавий лифтлар қатори фойдаланилади. Меҳмонларимизнинг сўзларига кўра, улар қадимий лифтда қаватдан қаватга ўтишганида унутилмас таассуротларга эга бўлишар экан.

Меҳмонхонадаги исталган буюм – бу тарих. Меҳмонхона Усмонлилар империяси даври, Турк республикаси вужудга келиши, иккита Жаҳон урушининг бевосита «гувоҳи бўлган». Қандиллар, мебель, деворда осилган суратлар, вазалар – буларнинг бари ноёб антиквар буюмлардир.

- Меҳмонхонамизнинг машҳур меҳмонлари қаторида – қирол Эдвард VIII, қиролича Елизавета II, император Франц Йозеф, Сара Бернард, Альфред Хичкок, Пьер Лоти, Жаклин Кеннеди, Эрнест Хэмингуэй, Грета Гарбо, Агата Кристи. Бугун меҳмонхонамизда ушбу шахсларнинг номи билан аталувчи хоналар бор бўлиб, у ерда бемалол истиқомат қилиш мумкин, дейди Pera Palace Hotel нинг савдо ва маркетинг бўйича менежери Илгаз Шашмаз.

- 1917 йили бу ерда замонавий Туркия давлати асосчиси Мустафо Камол Отатурк тўхтаган. У 101-рақамли хонада жойлашишни яхши кўрган, шу сабабли унинг 100 йиллик юбилейига биз ушбу хонани музейга айлантирдик.

Айни вақтда ушбу музейда буюк давлат арбобининг номи билан боғлиқ бўлган ноёб китоблар, газета ва журналлар, откриткалар, медаль ва бошқа буюмлар жамланган.

Шу ернинг ўзида Отатуркка ҳинд шаҳзодаси томонидан совға қилинган сирли гиламлар бор. Айнан ушбу гиламларда замонавий турк давлатини асосчисининг ҳаёти ва ўлими сири акс этган.

...Pera Palace меҳмонхонасида ҳаёт ўз зайлида давом этмоқда. Меҳмонлар уйғонишиб, «Agatha restaurant» ресторанида нонушта қилишади.

Бўш вақтларини Patesserie de Pera да ўтказишади.

Тушликдаги чой вақтида эса – ушбу анъанани Истанбулнинг қадимий нуфузли шахслари урфга киритишган – Kubbeli Saloon да йиғилишади. Улар чой ичишади, китоб ва газета ўқишади. Машҳур пианиночи ва қўшиқчи Илҳом Генчердан фортепианода куйлар тинглашади.

Pera Palace даги ҳар бир лаҳза – бу ҳар бир инсон ўзи учун яратувчи алоҳида тарих.

9 йил олдин ҳаётини ушбу меҳмонхона билан боғлаган меҳмонхона бошлиғи ёрдамчиси Мурод Эти бир нечта саволимизга жавоб беришга рози бўлди. У бундай лакшери-меҳмонхонанинг менежери бўлиш ниҳоятда масъулиятли эканлигини таъкидлайди. «Меҳмонхона, – дейди у, – бу сен кунига 24 соат ва ҳафтасига 7 кунингни бахшида қилишинг керак бўлган жой». У ўз ишини севади ва ҳар бир меҳмонхонанинг ўз руҳияти бор, деб ҳисоблайди.

- Pera Palace ни учта сўз билан таърифлаб беринг.


- Муҳит, тарих ва тарих. Биз шундай тарихий масканда ишлаётганимизни ҳақиқий совға деб биламиз ва шу сабабли ўз меҳмонларимизни бу ер билан жон деб таништирамиз.

- Меҳмонхонанинг қайси жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлар эдингиз?


- Қулай ерда жойлашгани. Биздан пиёда беш дақиқа йўл масофасида Истиқлол кўчаси, кўплаб ресторан, қаҳвахона, бар, дўконлар жойлашган. Шу сабабли харид қилиш ёки овқатланиш учун такси чақириш шарт эмас.

20 дақиқа ичида пиёда юриб Истанбулнинг тарихий қисмига етиб олишингиз мумкин. Жумладан Галата кўприги ва Галата минораси, Эминёню районига.

- Меҳмонхонангизда рояль ўрнатилган катта апартаментлар ҳам бор. Бу ахир меҳмонхона учун янгилик-ку! Бундай хонани тузиш ғояси қандай қилиб пайдо бўлди?


- Ҳа, дарҳақиқат, юқори қаватда кўпроқ пентхаусга ўхшаш хона бор. 2010 йилги реконструкция пайтида биз меҳмонхона концепциясига янгилик киритиш мумкинлиги ҳақида ўйлай бошладик. Бизда Мустафо Камол Отатурк истиқомат қилган эксклюзив хона бор ва ушбу хона ҳозирда мижозлар орасида катта шуҳрат қозонган. Биз мусиқа ва санъат вакиллари учун махсус хоналар тузиш керак деган хулосага келдик. Бу соҳа намояндалари бизга кўп мурожаат этишади. Хона шундай жиҳозланганки, меҳмонимизнинг мусиқа асбобини чалиши бошқа мижозларимизга асло халақит қилмайди.

- Меҳмонларингиз асосан қаердан ташриф буюришади?


- Меҳмонхонамизни Европа, Америка фуқаролари хуш кўришади, сўнгги вақтларда Хитой ва Шарқий Осиё давлатларидан сайёҳлар оқими ҳам ортган.


- Нима учун Pera Palace ўзбекистонликлар орасида шуҳрат қозонади, деб ўйлайсиз?


- Халқларимиз бир-бирига яқин. Менимча, ўзбекистонликлар ўзларини бу ерда уйларидагидек ҳис қилишлари мумкин.

- Ўзбекистон бозорини ўзингиз учун истиқболли деб ҳисоблайсизми?


- Шубҳасиз, чунки кўпчилик ҳамюртларингиз Туркияга ташриф буюришини биламан. Уларнинг кўпчилиги курорт минтақаларни афзал билишади. Бироқ Туркия – бу фақатгина Анталия соҳиллари ёки Каппадокия эмас. Туркия – бу доимо ўзингиз учун кашф этиб боришингиз керак бўлган жой. Учта империя пойтахти Истанбул ватандошларингиз учун қизиқарли бўлиши табиий. Яқин вақтларда Ўзбекистонга бориш ниятидамиз, боиси давлатингиз билан алоқаларни янада кенгайтириш режамизда бор.

- Ўзингиз Ўзбекистонда ҳеч бўлганмисиз?


- Афсуски, йўқ, бироқ эндиликда бунинг учун сабаблар бор.


- Саёҳат қилишни ёқтирасизми?


- Албатта! Мен Норвегиядан ташқари Европанинг барча давлатларида, АҚШда бўлганман. Бироқ Узоқ Шарқ ва МДҲ мамлакатларига бормаганман. Ўйлашимча, яқинда бундай имконият ҳам пайдо бўлади. Ҳозирча эса шу ердаман ва Сиз ўзбекистонликларни, айниқса, Tatil.uz ўқувчиларини юртимизда кутиб қоламан! Истанбулга келсангиз, меҳмонхонамиз Сизга мунтазир! Шахсан ўзим Сизни кутиб олишга ва меҳмонхонамизда вақтингизнинг чоғ ўтишига ваъда бераман!

Мен ҳам ушбу меҳмонхонада яшаб, уни севиб қолмаслик мумкин эмас, деган хулосага келдим. Меҳмонхона билан боғлиқ яхши хотиралар ва эсдаликларни унутмайман. Бордию Сиз ҳам Истанбулга боришга қарор қилсангиз, Сизга Pera Palace ни тавсия қиламан! Бизга +99871 200 55 44 рақамларига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Tatil.uz жамоаси Сизга Туркия марказида унутилмас дам олишни ташкиллаштириб беради!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top