Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,078,955
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,670,034
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,198,668
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,510,588
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,902,487
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,396,823
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,549,809
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,517,304
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,093,925
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,511,356
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 5,462,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 11,804,974
ПОДРОБНЕЕ

08-11-2017 15:10

Озарбайжон тиббий сайёҳлиги уюшмаси бош координатори ҳикоя қилиб берган Нафталанда даволанишнинг 4 сири

377

0

Яқиндагина Тошкентдаги намойишларнинг бирида мен Озарбайжон тиббий сайёҳлиги Уюшмасининг бош координатори Мироға Сайидов билан танишдим.

 

Мироға менга Нафталан нефтининг мўъжизавий таъсири ва Озарбайжоннинг энг асосий соғломлаштириш маркази ҳақида сўзлаб берди. Бу жой чиндан-да машҳур бўлиб, кўплаб сайёҳлар у ерни излаб боришади. Демак, меҳмонимиздан ушбу жойнинг сирларини билиб олишга ҳаракат қилдик.

 

Нафталан – ўз йўналишида ягона

Нафталаннинг ўзига хослиги – дунёнинг ҳеч қайси бир жойида 70 дан ортиқ касалликни даволай оладиган бундай шифобахш нефтнинг йўқлигидир! Даволанишнинг самараси 92–95 % ни ташкил этади. Шунингдек, нефтнинг ранги қанчалик тўқ бўлса, шунчалик яхши, – таъкидлайди М.Сайидов.

 

Озарбайжонлик меҳмон у ерда айнан қандай касалликлар даволаниши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Биз қуйида Сизларга қисқартирилган рўйхатни ҳавола этамиз:

  • Бўғим ва таянч-ҳаракат аппарати касалликлари (жумладан, ревматоид полиартрит, артрит, остеохондроз ва бошқ.)
  • Хирургик ва периферик томир касалликлари (атеросклероз, томирларнинг варикоз кенгайиши, флебит ва трофик яраларни қўшган ҳолда)
  • Периферик асаб тизими касалликлари (энг кенг тарқалган радикулит ва радикулоневритлар)
  • Тери касалликлари (хусусан, псориаз, экзема, дерматит, эшак еми ва ҳ.к.)
  • Гинекологик ва урологик касалликлар
  • Қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари

 

Агар Сиз оила аъзоларингиз ёки яқинларингиздан бирида юқоридаги касалликлар борлигини билсангиз, уларни қўрқмасдан Нафталанга юборишингиз мумкин! Бу ерда уларга албатта ёрдам беришади. Бироқ ёдда тутинг: болалар фақат 11 ёшдан бошлаб қабул қилинади ва муолажаларга бир қатор ёши катталар учун ҳам чекловлар бор.

 

  • Мисол учун, онкологик касалликлар, юрак-қон томир ва марказий асаб тизими касалликлари, туберкулёз, анемия, буйрак ва жигар етишмовчилиги касалликлари бор кишиларнинг даволаниши тавсия қилинмайди. Бироқ барчаси индивидуал, шу сабабли даволанишни истовчиларга олдиндан даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш, анализлар топширишни маслаҳат берамиз. Шунингдек, бизнинг e-mail имизга ёзишингиз мумкин, шифокорларимиз айнан Сизнинг ҳолатингизда даволаниш шарт ёки шарт эмаслиги ва айнан қандай касалликни даволаш лозимлигини айтишади, – дейди Мироға.

 

Нефть билан қандай даволанилади

Одатда, Нафталан ванналари 37–38 даража ҳароратда ҳафтасига 4–5 марта 8–10 дақиқа давомида қабул қилинади. Сўнг совун ва 34–36 даража ҳароратдаги қудуқ ишқор суви ёрдамида нефть бадандан ювиб туширилади. Кейин беморни бир-икки соатга дам олиш учун юборилади.

 

  • Баъзан уч кунга келган беморларимиз уларни ревматизм ёки псориаздан даволашимизни сўрашади. Афсуски, бундай қисқа фурсат ичида бунинг иложи йўқ. Мутахассис-шифокорларимиз тавсия қилинувчи маълум даволаниш курсини ишлаб чиқишган. Сиз, албатта, Нафталаннинг исталган меҳмонхонасига уч кунга келишингиз мумкин, бироқ бундай ҳолда Сиз учун даволаниш ўтказилмайди, – дейди Мироға. Айтганча, даволаниш доирасида дам олувчилар деярли барча тиббий хизматлардан бепул фойдаланишади, меҳмонхоналар энг янги аппаратура ва тиббий техникалар билан жиҳозланган.

 

Нега ўзбекистонлик сайёҳлар Нафталанга боришади

Кўпчилик инсонлар, шу жумладан ўзбекистонликлар, айниқса, кекса авлод вакиллари Нафталанга ҳар йили ташриф буюришади. Ва тўғри қилишади! Чунки улар соғлиққа доим эътиборли бўлган ҳолдагина энг яхши самарага эришиш мумкинлигини тушунишади. Сайёҳларимиз даволаш-сайёҳлик марказимизнинг яна қуйидаги афзалликларини таъкидлашади:

  • Озарбайжон билан диний ва маданий жиҳатдан ўзаро яқинлик.
  • Мамлакатимизга яқин жойлашганлиги. Тошкентдан Бакугача ҳеч қандай транзитларсиз икки соатлик парвоз.
  • Бакудаги Ҳайдар Алиев номли Халқаро аэропортдан Нафталангача бориш ҳам қийин эмас, бу айниқса, ёши катталар учун қулайлик туғдиради. Бунга машинада 4 соат вақт кетади. Бунинг устига, Нафталан ўз меҳмонлари учун транспорт хизматини йўлга қўйган.

 

 Даволаниш вақтида беморларни мақбул таомлар билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Ва бундай имкониятлар Нафталанда яратилган.

 

Мисол учун, бу ерда Сизга ҳалол таомларнинг кенг ассортименти ҳавола этилади.

Даволаниш вақтида Сизга ҳеч қандай ёғли ва қовурилган таомлар таклиф қилинмайди. Мироғанинг таъкидлашича, масалан, Naftalan Hotel Qashalti да таом жуда ҳам мазали ва парҳезбоп. Ва ҳаттоки Сизга қаҳва таклиф этилса ҳам, фақат декофеинли, десертлар эса асал асосидаги ёки шакар ўрнини босувчилар билан тайёрланган бўлади.

 

 

  • Нафталан ҳавоси ниҳоятда мусаффо. Сайёҳларимиз, айниқса, ёши катталар ушбу курортнинг иқлим шароитини доим мақташади. Ва бу бекорга эмас. Нафталан Кичик Кавказ тоғ ва тепаликлари кесишмасида жойлашган. Шу сабабли бу ернинг ҳавоси тоза ва бу қисқа муддатда соғайиш учун замин яратади.

 

Нафталан меҳмонхоналари: қандай қилиб энг яхшисини танлаш мумкин

Мироғанинг айтишича, Нафталанда айни вақтда даволаниш учун барча шароитлар муҳайё этилган учта беш юлдузли меҳмонхона фаолият юритмоқда.

Булар Naftalan Hotel Qashalti

 

Chinar Hotel & Spa Naftalan

 

Garabag Resort & Spa Naftalan

 

  • Ҳар бир меҳмонхонанинг ўз устунликлари бор. Мисол учун, Garabag Resort & Spa Naftalan да кўплаб турли-туман SPA-муолажалар мавжуд, Chinar Hotel & Spa Naftalan эса – бетакрор ҳудуд ва ажойиб манзарага эга. Naftalan Hotel Qashalti бўлса йўлланмага киритилган кўплаб бепул соғломлаштириш муолажаларини таклиф этади, – дейди Мироға. Шу сабабли ҳар бир дам олувчи қаерга боришни ўзи ҳал қилади. Асосийси – у Нафталанни, демакки, соғлиқ ва ажойиб кайфиятни танлайди!

 

Агар Сиз Мироға Сайидовнинг маслаҳатларини ўқиб Нафталанга бориш ёки ота-онангиз, бува ва бувингизга у ердаги ажойиб дам олишни тақдим этишни хоҳласангиз, бизнинг туримиз билан танишишингиз мумкин. Биз уни Сизлар учун махсус тайёрладик. У билан бу ерда танишинг ёки туроператорларимизга +99871 200 55 44 рақамларига қўнғироқ қилинг.

 Соғлик-саломатлик ва аъло кайфият Сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top