Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 13,054,850
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия + Лихтенштейн
от UZS 5,109,250
ПОДРОБНЕЕ

Португалия

Португалия + Испания = поэма о любви
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,505,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 10,438,150
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане + Баку (Азербайджан)
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

На недельку в Тбилиси и Баку
от UZS 8,002,900
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Жемчужины Грузии
от UZS 8,547,250
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 3,753,150
ПОДРОБНЕЕ

28-01-2020 17:43

«Қора денгизли Сингапур» бўйлаб Алишер Мирахмедов билан сайр

158

0

Дўстлар, бугун биз Tatil.uz менежери Алишер Мирахмедов билан Грузия бўйлаб сайр қилишни давом эттирамиз. «Трилогия»мизнинг учинчи, якуний қисмида Тбилисидан 380 километр узоқликда жойлашган Батуми курорти ҳақидаги таассуротлар билан ўртоқлашамиз.

Саирмеда дам олиш ва даволаниш (бу ҳақда мана бу ерда ўқишингиз мумкин) жуда ёқимли ва фойдали бўлди, Грузиянинг ушбу бурчагидан умуман кетишни хоҳламас эдим. Бироқ белгиланган куни ҳайдовчимиз Тариэль шинам мерседесда бизни олиб кетгани келди. Ва биз Батумига йўл олиб, у ерда ажойиб Tapis Rouge VIP Boutique Hotel 5* да жойлашдик.

 

Умуман олганда, Батумидаги меҳмонхона бозори ва ушбу шаҳардаги сайёҳлик инфратузилмаси ҳақида сўз очишни хоҳлардим. Совет Иттифоқи даврида Грузия курортлари ниҳоятда машҳур бўлган. Бу ерга Сочи ва Қримга бўлгани каби тез-тез келиб туришган. 90-йилларга келиб эса турғунлик даври бошланди, сайёҳлар бу ерга келмай қўйди, нимасини айтасиз, ҳордиқ чиқариш учун ҳеч қандай шароит йўқ эди. Лекин 2000-йилларга келиб вазият тубдан ўзгарди ва Батумини Грузиянинг Қора денгиз соҳилидаги янги курорт сифатида қайтадан барпо эта бошлашди.

 

Бугунги кунда Батуми – бу эртаклар ва байрамлар шаҳри. Бу ерда осмонўпар бинолар кўп, транспорт инфратузилмаси ҳам ажойиб, халқаро аэропорт ишлаб турибди (бироқ қишда фақат Тбилиси ва Истанбулга парвозлар амалга оширилади). Шунингдек, бу ердаги аҳоли жуда ҳам меҳмондўст ва хушмуомала. Айтганча, эҳтимол сиз ҳам мен каби Батумини «Қора денгиз Сингапури» дея аташларини билмаган бўлсангиз керак.

 

Батуми технологик университетини қандай оригинал тарзда қуришганига бир қаранг: унинг таълим муассасаси эканлигига ишонгинг ҳам келмайди!

 

Хорижий сармоялар боис (бу ерда Туркия, Озарбайжон ва Буюк Британиянинг ҳиссаси катта) Батумида равон йўллар, кўнгилочар масканлар пайдо бўлди, Соҳилбўйи хиёбони қурилди, жаҳоннинг машҳур брендлари ўз меҳмонхоналарини очди. Шаҳар кўчаларидан юрар эканмиз, биз Radisson, Hilton, Sheraton, Wyndham, Divan, Colosseum каби дунё тан олган меҳмонхона тармоқларини кўрдик.

 

Батумининг ўзига хос жиҳатларидан бири шаҳарнинг деярли барча йирик меҳмонхоналарида казино мавжудлигидир. Шу боис бу ерга қўшни Туркия, Россия, Марказий Осиё давлатларидан казино ишқибозлари ташриф буюришади. Кузатишларимга кўра, бу ерда қишда казино сабабли кўплаб эрпкаклар келишар экан (жумладан, туркияликларни кўп учратдим). Батумида масжид ва бир қатор турк кафе ва ресторанларига эга алоҳида турк квартали бор эмиш.

 

Ёзда курортда кўплаб оилалар дам олишади, улар Батумига ажойиб пляжда дам олиш учун келишади. Грузияда сайёҳлик ҳар жабҳада тобора ривожланмоқда, шу боис Батумида вино турлари ҳам, театр, саргузашт турлари ҳам бор.

Ўйлашимча, қишда Батумига бориш, сайр қилиш, ҳордиқ чиқариш мумкин ва зарур. Бу ерда ҳарорат январда 12-15 даража илиқ. Ёмғирлар ҳам ёғиб туради.

 

Замонавий меҳмонхоналардан ташқари бу ерда шинам ресторанлар ҳам бор. Мана бу, мисол учун, «умбалоқ ошган» оригинал Кирамала ресторани (бу шаҳарнинг тимсолларидан бири, дейиш мумкин).

 

Алифбо минораси ресторани ёки Clouds Restaurant and Bar. Ёки қачонлардир Чехов ва Горькийлар яшаган уйда жойлашган Bern ресторани.

 

Грузияда маркетингга ўзига хос тарзда ёндашишларига гувоҳ бўлдим. Ҳеч бўлмаса мана бу ёзув тахтачасига бир қаранг.

 

Бундан ташқари, батумида «Саёз денгиз» бекатида жойлашган балиқ бозори бор. У ерга албатта боришимизни маслаҳат беришди, чунки у ердаги балиқлар ниҳоятда мазали эмиш. У ерда балиқ ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланган овқатларни танлаш мумкин, сўнг уларни қўшни кафелардан бирида тайёрлаб беришади. Биз айнан шундай қилдик! Дастурхонимизга бир қаранг!

 

Айтганча, нархлар борасида. Улар арзонлиги билан сизни ҳайратда қолдиради. Мисол учун, юқоридаги сурадаги тўкин-сочинлик (қўшимчасига биз икки шиша грузин виносини буюртма қилдик)ка уч кишига ҳаммаси бўлиб 60 доллар тўладик. Батумида бошқа таомлар ҳам жуда-жуда мазали!

Қизиқарли факт: Батумида бир квадрат метри 300 дан 1000 долларгача бўлган турар-жой сотиб олишингиз мумкин.

 

Эҳ, у ерда мен ҳам кичик бир уй сотиб олсам ва соатлаб қирғоқ бўйича сайр қилсам эди!

 

Пляжлар шағалли. Агар сиз хотиржамлик ва сокинликни хоҳласангиз, шаҳардан бироз узоқроққа бориш керак. Батумидан 20-60 дақиқа масофада Яшил бурун пляжи, Сарпи, Квариати, Гониода пляжлар ва Урекидаги оҳанрабодек қумлар бор.

Бу ердаги бетимсол ҳайкалларга бир қаранг – оилавий суратга тушиш учун ажойиб жой.

 

Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ҳақида икки оғиз сўз. Бу ерда зерикиб қолмайсиз! Биз «Арго» арқон йўли орқали Батуми ва атрофга ажойиб манзара очилувчи Ферия тоғида катта қизиқиш билан чиқдик.

 

Батуми хиёбони – ҳар бир сайёҳ учун бориш мажбурий бўлган жой. У 16 километрга чўзилиб, деярли бутун шаҳарни қамраб олади. Бу ер жуда чиройли, алоҳида велосипед йўлакчаси, дам олиш учун скамейкалар бор. Хиёбонлар бўйлаб пальмалар экилган. Нақадар гўзал!

 

Бу ерда, шунингдек, Алифбо номли ноёб минора бор. Бу ерга тунда, минора ёруғ нур соча бошлаганда келган маъқул.

 

Ёки шунчаки шаҳар айланишнинг ўзи бетакрор таассурот бағишлайди. Бу ерда чамбарак, Батуми Пьяцца майдони, Медея ҳайкалига эга Европа майдони, Чачи фаввораси ва яна кўплаб қизиқарли нарсалар бор!

 

Мен ўзим учун қатъий хулоса чиқардим: Батуми – ўзбекистонлик сайёҳлар албатта ўзлари учун кашф этишлари лозим бўлган жой! Бу ерда Антальядаги All inclusive шинамлигига ўрганганларга осон бўлади, чунки Батуми меҳмонхоналари айнан шу тизим бўйича ишлайди. Янгиликни хоҳлаганлар ҳам зерикиб қолишмайди. Оилавий сафарлар, ишбилармон учрашувлар, дўстлар даврасидаги саёҳат – Батуми исталган шароитда ажойиб танловга айланади!

Турни ташкиллаштиришда ёрдам бергани учун LBT Georgia компаниясига, шунингдек, Илимдар Риза ва Нино Жожишвилиларга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим.

Автор статьи: Алишер Мирахмедов

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top