Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,172,351
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,330,248
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Отдых в Сингапуре + о.Бали + Куала-Лумпур
от UZS 8,099,269
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,758,120
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 3,436,054
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Эксклюзивные лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,608,404
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 4,556,862
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Новогодние праздники на Пхукете (вылеты из Ташкента)
от UZS 9,980,918
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Рождество в Европе
от UZS 6,544,864
ПОДРОБНЕЕ

03-11-2017 14:00

Қор, пингвинлар, ўзбек ошхонаси, жарималар ва Дубай ҳақида яна бошқа қизиқарли маълумотлар – тошкентлик Фотима Махсимованинг мақоласида

666

0

Бугун Tatil.uz блогида ҳозирда БААда бўлиб турган ва сайёҳларга ўзининг қимматли маслаҳатларини беришга рози бўлган тошкентлик Фотима Махсимованинг мақоласи. Шунингдек, у бизга қизиқарли эксклюзив суратларни ҳам жўнатди!

Бу менинг Дубайга иккинчи марта келишим. Биринчи марта мен осмонўпар бинолар мамлакати БААга сайёҳ сифатида уч йил олдин келганман ва бу ерда бир ой истиқомат қилганман. Энди эса бу ерда узоқроқ муддатга қолишни режалаштиряпман. Ва бугун Сизларга Дубай ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.

Транспорт ҳақида

Дубайдаги энг қулай транспорт тури – бу машинистсиз автоматик бошқариладиган юқори тезликда ҳаракатланувчи метро.

Бу сурат метро бекатида тасвирга олинган.

 

Албатта, бу ердаги кўпчиликда ўзининг ажойиб спорткарлари, қимматбаҳо миникуперлари ва бошқа машҳур маркадаги автомобиллари бор, бироқ тиғиз вақтда кўзланган манзилга боришда тирбандликда уч соатлаб туриб қолувчи ҳашаматли машинангиздан кўра метрода тезроқ етиб борасиз.


Дубайда жамоат транспорти қиммат эмас. Одатда, шаҳарликлар метро ва автобусга ойлик йўл чиптасини харид қилишади. Баъзи автобус бекатларида йўл кира ҳақи бепул, аммо бу ҳар доим қандайдир улкан қурилиш иншоотлари билан боғлиқ. Мисол учун, кўпчилик ЭКСПО-2020 Бутунжаҳон кўргазмаси айнан Дубайда ўтказилишидан хабардор бўлса керак. Ҳукумат Дубайда янги шаҳарча барпо этиш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда ва ҳозирда унинг қурилиши жадал суръатлар билан кетмоқда.
Дубайда трамвайлар бор. Улар ҳам автоматик равишда бошқарилади ва машинистсиз ҳаракатланади. Мактаб ўқувчилари учун алоҳида автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган. Кўплаб компаниялар ўз ходимларини мини-автобусларда манзилга элтиб қўяди.

Жарималар ҳақида
Сайёҳлар машиналарни ижарага олишлари мумкин. Бироқ йўл ҳаракати қоидаларини яхши билишингиз керак бўлади, чунки БАА ва хусусан Дубайда жарималар ниҳоятда қиммат. Мисол учун, мактаб автобусларини ҳеч қайси тарафдан айланиб ўтиш мумкин эмас. Бордию мактаб автобуси тўхтаган бўлса, демак унинг ортида келаётган машина ҳайдовчиси ҳам тўхташи зарур. Болалар мактаб автобусининг ҳамма эшикларидан чиқишлари мумкин. Агар ҳайдовчи автобусни ҳатто 5 км/соат тезликда ўзиб ўтган бўлса ҳам у нафақат 273 доллар жаримага тортилади, балки унга 10–12 black points – «қора очколар» ёзилади. Мабодо Сизда йил давомида бундай жарима балларидан 24 та йиғилса, ҳайдовчилик гувоҳномангиз ва машинангиздан ҳам айриласиз.


Айтганча, БААда бошқа давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари амал қилмайди (Буюк Британия, Германия сингари йирик давлатлардан ташқари). Қолганлар агар Амирликда транспортда бемалол юришни хоҳласалар, мажбурий тартибда имтиҳон топширишлари лозим бўлади.
Дубайда нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар учун ҳам жарималар юқори. Осиёлик сайёҳлар, одатда, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтадилар. Бу нотўғри. Ҳаттоки йўлни пиёдалар ўтиш жойидан икки метр наридан кесиб ўтган киши ҳам 123 доллар жаримага тортилади. Айнан шундай юқори жарималар туфайли Дубай йўлларида доим тартиб-интизом юқори даражада.

Таом ҳақида
Дубай – бу кўпмиллатли шаҳар бўлиб, бу ерда кўплаб ресторан ва қаҳвахоналар фаолият юритади. Мен ўзим турган туманнинг ўзида бешта ўзбек ресторани бор. Ресторан эгаларидан аниқлашимча, ош тайёрлаш учун масаллиқларни бизнинг қуёшли Ўзбекистонимиздан олиб келинар экан!

Ҳа, айтганча, бизнинг ўзбек ошхонаси европалик сайёҳларни ҳам бефарқ қолдирмаётганини ва ресторанлар ҳар доим одамлар билан гавжум эканлигини сездим.

Томошалар

Ўйин-кулги ва сайр-томошалар ҳақида
Агар Сиз бунинг учун қайси шаҳарни танлашни билмай қийналаётган бўлсангиз, Сизга шак-шубҳасиз Дубайни маслаҳат бераман. Умуман олганда, Бирлашган Араб Амирликларини ҳам.

Бу сон-саноқсиз кўнгилочар масканларга эга улкан мегаполис! Кунги ва тунги сафарилар, бутун Форс кўрфази бўйлаб денгиз саёҳатлари, ҳаво шарида парвоз қилиш, сэндбординг, саҳрода туяда сайр қилиш, дельфинлар билан сузиш, геликоптерда учиш, Гиннесснинг рекордлар китобига кирган биринчи даражали жойлар – дунёдаги энг баланд Бурж-Халифа минораси, машҳур Бурж ал-Араб меҳмонхонаси, Miracle Garden гул боғи, Абу Дабидаги Ferrari Worl паркини томоша қилиш ва ҳ.к.

Амирликларнинг бирида ҳаттоки тоғ аттракциони ҳам фаолият кўрсатади. Ҳа-ҳа, Сиз бўлса у ер фақат чўлу саҳролардан иборат деб ўйлаганмидингиз? Йўқ, Уммон ва БАА чегарасида Ҳожар тоғи қад кўтарган. Сиз бу ерда тоғ комплексидаги сунъий қорда чанғи учишингиз ва қутб пингвинларини томоша қилишингиз мумкин.

Бепул масканларга келсак, Сиз исталган вақтда Форс кўрфази соҳилида дам олишингиз ёки Ҳинд океанида чўмилишингиз мумкин.

Нима учун Дубайни ёқтиришади?
Мен учун Дубай – имкониятлар шаҳри. Менга у эркинлик ҳис-туйғусини тақдим этиши билан жуда ёқади: бу ерда ривожланиш, қулай ва шинам яшаш, вақтни тежаш мақсадида тезкор ҳаракатланиш, он-лайн ҳал қилинадиган уй-рўзғор масалаларига чалғимасдан севимли машғулот билан шуғулланиш учун барча имкониятлар мужассам. Бу ерда, мисол учун, ўз туманингиздаги қўшниларингиз билан танишишингиз мумкин бўлган My Small Community дастури бор. БАА субтропик иқлимли мамлакат эканлигини ва ёздаги жазирама иссиқ сабабли бу ердаги аҳоли биздаги каби кечалари сайр қилиб юрмаслигини инобатга олинг.

Ҳа, Дубайда болалар ва катталар учун уйда қолишга йўл қўймайдиган кўплаб кўнгилочар масканлар бор. Қишки мавсумда эса, албатта, майдончаларда спорт билан шуғулланаётган ёки шунчаки дам олаётган кўплаб ёшларни учратасиз.
Бу ерда исталган маҳсулот ёки хизматнинг сотилишига ижодий ёндашилишининг гувоҳи бўлдим. Дарҳақиқат, Дубайдаги маркетологлар – энг истеъдодлиларидан. Бир-бирига ўхшаш ёки оддий нарсаларни асло учратмайсиз. Бу ердаги бозор замонавийликни талаб қилади. Дубай – бу ҳар бир инсон ўзининг имконият ва қулайлик даражасини тўлиғича ҳис қила олишига имконият берувчи ажойиб маскан, шу сабабли бу ерга бутун дунёдан сайёҳлар ташриф буюрадилар.

Менга айниқса ёққан жойлар ҳақида
Улар жуда кўп. Умуман олганда, Дубайдаги исталган жой Сиз учун энг яхшиси бўлиши мумкин. Мен экстримни афзал кўраман, шунинг учун менга тоғ саёҳатлари, ғор ва даралар яқин. Тезликни ҳам ёқтираман, шу сабабли Абу Дабидаги Формула-1 трассасини алоҳида таъкидлашим мумкин.
Одатий кунлар ҳақида
Кўп ҳолларда мен уй ишлари билан машғул бўламан. Мен яшаётган уйдаги бошқа одамлар каби, тренажёр залига бораман. Айтганча, бундай заллар ҳар бир уйнинг ёнида бор. Шунингдек, бизда бассейн, ҳаммом, жакузилар мавжуд ва буларнинг ҳаммаси мутлақо бепул. Одатда, улар 40–50 қаватли уйларнинг энг баландида жойлашган. 40–50 қаватли уйлар бу ерда ўртача ҳисобланади, ҳаттоки 100 қаватли уйларни ҳам учратиш мумкин. Бўш вақтимни дўстларим билан ўтказаман. Пляж ёки клубларга борамиз ёки шунчаки қаҳвахонада суҳбатлашиб ўтиришимиз мумкин.

Шопинг ҳақида
Дубай янги ва эски шаҳарга бўлинади. Эски шаҳарда бозорларни топишингиз мумкин, улар бизнинг ўзбек бозорларига ўхшаш. Арзон нархлардаги озиқ-овқат расталари ҳам айнан шу ерда. Янги шаҳар эса супермаркет, машҳур брендларнинг дўконлари, шунингдек, ўйин заллари бор йирик савдо-кўнгилочар марказлари билан тўлиб-тошган. Dubai Mall да, мисол учун, дунёдаги энг йирик ёпиқ аквариум бор. Ibn Battuta Mall Ҳиндистон, Хитой, Миср, Андалусия ва ҳ.к.ларнинг маданият ва санъатини ўзида ифода этувчи дизайн ва архитектураси билан ўзига жалб қилади.

Сайёҳлар учун бир нечта маслаҳатлар

Эски шаҳарда жойлашган бозорга боришга қарор қилган бўлсангиз, узун кўйлак кийиб олинг. Елкаларингиз албатта ёпиқ бўлсин. Юзингизни ёпишингиз мажбурий эмас, бироқ мақсадга мувофиқ.
Сайёҳлик Дубайига келсак, қандай хоҳласангиз, шундай кийининг: шортилар, майкалар ва ҳ.к.
Албатта, тежаш истагида бўлганлар учун арзонроқ масканларни қидиришни маслаҳат бераман. Озиқ-овқат, буюмлар, кўнгилочар томошаларга келсак, чегирмага харид қилинг.

Бурж-Халифа фонидаги куйловчи фавворалардан бепул баҳра олишингиз мумкин. Бундай томошалар кечки пайт ҳар ярим соатда уюштирилади. Кўнгилочар томошалар бўйича барча маълумотни расмий сайтлардан олишингиз мумкин.

Дубайда аъло кайфият ва унутилмас дам олиш онлари Сизга ҳамроҳ бўлсин

 

Автор статьи: Фотима Махсимова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top