Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,078,955
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 7,670,034
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Недельный тур в Париж
от UZS 5,198,668
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Испания+Лазурный берег
от UZS 5,510,588
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 5,902,487
ПОДРОБНЕЕ

Испания

Европейские каникулы из Барселоны
от UZS 12,396,823
ПОДРОБНЕЕ

Египет

На отдых в Хургаду — через Алматы
от UZS 8,549,809
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 10,517,304
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 8,093,925
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Пляжные отели в Сочи
от UZS 2,511,356
ПОДРОБНЕЕ

Турция

В Анталию — с вылетом из Шымкента
от UZS 5,462,600
ПОДРОБНЕЕ

Турция

VIP-отели Анталии — с вылетом из Ташкента
от UZS 11,804,974
ПОДРОБНЕЕ

13-11-2017 16:15

Нима учун Миср таомлари ўзбекистонлик сайёҳларни ўзига жалб этади?

576

0

Бугунги кунда ойнаи жаҳон орқали овқат тайёрлаш борасидаги юзлаб турли-туман кўрсатувлар намойиш этилмоқда. Баъзилар Туркия, Италия, Франция ва Таиландда қандай таом еганликлари ва нима ичганликларини сўзласа, бошқалар у ёки бу давлатнинг таомини уй шароитида қандай қилиб тайёрлаш мумкинлигини кўрсатишади. Интернетда ҳам шундай ҳолат. Бироқ саёҳат қилган ва турли мамлакатларнинг таомларини татиб кўрганлар ҳақиқий турк Искандар-кабобини фақатгина Туркиядан топиш мумкинлигини билишади! Бугун эса биз Сизларга Мисрда қайси 10 та таомни татиб кўриш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қиламиз.

Миср ошхонаси ҳақида қисқача
Мисрликлар, табиийки, чўчқа гўштини емайдилар. Улар барча таомларга саримсоқ, зира, кашнич каби бизга таниш бўлган ҳар хил зираворларни кам-камдан бўлса-да қўшишади. Булар билан таомнинг мазали чиқиши шубҳасиз.

Барча миллий таомларнинг ажралмас қисми тахини соуси ҳисобланади. У ёнғоқ, зайтун мойи, лимон шарбати ва қирғичдан ўтказилган кунжутдан тайёрланади. Мисрликлар унинг рецептини ҳеч кимдан яширмайдилар, аммо шу билан бирга соус ҳеч кимда уларники каби чиқмайди. Энди эса таомлар ҳақида.
Миср ошхонаси, умуман олганда, тўйимли ва мазали. Бизда ҳам барча таомлар ширин, албатта. Биз ҳам гўштли, гуручли таомларни севиб истеъмол қиламиз, ширинликларга меъёрида ружу қўйганмиз. Жумладан, мисрликлар ҳам!


Кускусея
Мисрга ушбу буғдой ёрмасидан тайёрланган таом Мағриб мамлакатлари – Марокаш, Тунис, Жазоир ва Ливиядан келган. Ушбу давлатларда мазкур таом асосий ҳисобланади. Кускусея буғда пиширилади ва димланган гўшт, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотлар билан бирга дастурхонга тортилади.

Фатит Лаҳма би-л-Ҳол ва ал-Тум
Ушбу узун номга эга бўлган таомнинг маъноси «саримсоқ ва сирка қўшилган гўштли фатта». Мисрликлар томонидан севиб истеъмол қилинадиган машҳур таомлардан бири. У ҳам бегим кунлари, ҳам байрамларда тайёрланади. Фатта гўштли шўрва ва сиркали саримсоқ пиёз билан қуйилувчи гуруч ва қовурилган нон қатламидан иборат. Мол гўштининг йирик бўлаклари ва яхшилаб қовурилган тухум ҳам гуруч ва нонли асос билан биргаликда тортиқ қилинади.

Дақақ муҳаммар
Ёки оддий қилиб айтганда, духовкада пиширилган товуқ. Айтишларича, унга такрорланмас мазани сариёғ, мастиқа – Миср зиравори, қора қалампирдан тайёрланган ноёб соус бахшида этар эмиш. Балки гап ҳил ўтсимон ўсимлиги ва лавр япроғидадир. Нима бўлганда ҳам мисрликлар сирларини ўзгаларга очишмайди. Бироқ улар бизни ўзларининг мазали таомлари билан ҳеч иккиланмай меҳмон қилишга шай.

Кофта Машуйя
Бу кўмирда тайёрланган лўли-кабобга ўхшаш гўштли таом. У мол ва қўй қиймасидан турли зираворлар қўшилган ҳолда тайёрланади. Кўмирда пиширилиш пайтида унга маккажўхори ёғи сепилади.

Фаҳда Дони бил-Батотос
Бизга тушунарли тилда айтганда, қўйнинг қовурилган сон гўшти ва картошкадан тайёрланган таом. Мисрликлар уни саримсоқ ва қора қалампир билан аралаштиришади ва манқалда пиширишади. Сўнг сариёғ ва олдиндан тайёрланган қайнатма шўрва билан суркашади.

Колоказили шўрва (таро)
Ҳадеб иккинчи таомларни мақтайверамизми? Шўрвалар ҳақида ҳам сўз очиш вақти келди. Мана, мисол учун, колоказия – Мисрга Жануби-Шарқий Осиёдан олиб келинган ўсимлик бўлиб, бугунги кунда мисрликларнинг севимли шўрваси учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу ўсимликнинг тугунаги тозаланади ва гўштли шўрвага солиниб қайнатилади. Саримсоқ ва кашнич ҳам албатта қўшилади. Таом тайёр бўлганда, у нон билан дастурхонга тортиқ қилинади.

Худор бил-мавосир
Майдаланган суякларни қўшиб тайёрланган шўрва. Умуман олганда эса, бу помидор, сабзи, кабачки, картошка, нўхат ва сельдерейлар қўшилган ноёб сабзавотли шўрва.

Фосиқ
Ушбу анъанавий таом фиръавнлар давридан бери маълум. Унинг асосийни тузланган ва қуритилган кефаль балиғи ташкил этади. Балиқ аввал қуёшда қуритилиб, сўнгра тузланади. Оддий ошпаз уни тайёрлай олмайди, боиси у хатога йўл қўйса, балиқ билан заҳарланиш ҳам мумкин. Шу сабабли ушбу тотли таомни махсус ошпазлар тайёрлайдилар.

Кунафа
Энди ширинликлар ҳақида! Кунафа кадаиф номли юпқа хамирдан тайёрланади. Ушбу егулик қандай қилиб пайдо бўлганлигини ҳеч ким билмайди. Билса ҳам, буни сир тутади. Қовурилган юпқа хамирни ёғ билан аралаштирилади, сўнг унга ёнғоқ, қаймоқли масаллиқ қўшилади ва пиширилиб, мевали сироп билан тортиқ қилинади.

Умм-Али (Омм-Али)
Ушбу таом тирамисуни ёдга солади. Масаллиғи қирғичдан ўтказилган кокос, бодом ва майиздан иборат кичик қатлама торт. Маҳсулотга қайнатилган сут қуйилади ва сопол идишда духовкада пиширилади. Пишиб бўлгандан сўнг Умм-Али қаймоқ ва резавор мевали сироп билан безатилади.

Миср ошхонаси мана шундай. Шу сабабли, агар юқоридаги бир-биридан мазали таомларни татиб кўришни истасангиз, бизнинг Шарм ал-Шайх туримизга марҳамат!

Саёҳатингиз мазали бўлсин!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top