Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

16-03-2018 13:00

Нега ўзбекистонликлар Афьонга боришлари керак?

870

0

Афьонқораҳисор курорт региони – аллақачон мамлакат термал сайёҳлиги пойтахти деган номга сазовор бўлган Туркиянинг энг ноёб масканларидан бири. Сўнгги саёҳатим вақтида мен Афьондаги энг яхши меҳмонхоналардан бири – Budan Termal Spa Hotel да ажойиб беш кунимни ўтказдим. Шунингдек, ушбу меҳмонхона бош директори Ваҳоббей Каядан бизни қизиқтирган саволларга жавоб беришга рози бўлди. Ушбу интервьюдан Tatil.uz ўқувчилари ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.

- Жаноб Каядан, Budan Termal Spa Hotel ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.


- Меҳмонхонамиз беш юлдузли ҳисобланади. У 2013 йил 10 ноябрда очилган бўлиб, нисбатан ёш бўлса-да, кўпчиликнинг кўнглидан жой олишга улгурди. Унинг ҳудудида термал булоқ, SPA, конференц- ва кўнгилочар марказлар жойлашган. Биз Афьондан беш километр узоқликда жойлашганмиз, халқаро автовокзал ҳам бизга яқин.

Кўпчилик инсонлар учун бизнинг Кожатепа университети қайта тикланиш ва физиотерапия марказига яқин эканлигимиз муҳим саналади. Меҳмонлар хоҳишига кўра, агар улар ушбу клиникада даволаниш курсини ўтсалар, бепул трансферлар ташкиллаштирамиз.

Фаолиятимизнинг дастлабки йилида биз тахминан 50 000 сайёҳни қабул қилдик, уларнинг барчаси туркияликлар эди. Бугунги кунда эса бизга дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар ташриф буюришмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, ўзбекистонликларни Афьонда айнан бизнинг меҳмонхона қарши олган!


- Жуда қизиқарли. Бу қачон содир бўлган эди?


- 2015 йилда. Ўша вақтда бизда 500 нафар ўзбекистонлик сайёҳ тўхтаган.


- Budan Termal Spa Hotel қандай соғломлаштириш ва ёшартириш муолажалари билан бизни хурсанд қилиши мумкин?


- Энг машҳур муолажаларимиздан бири уқалаш ҳисобланади. Барча мутахассисларимиз бунинг учун алоҳида курсларда ўқиб келишган ва уқалашнинг турли усулларини ўзлаштиришган. Бир қарашда нозик кўринсалар-да, меҳмонларимиз уларнинг моҳир қўлларига бемалол суянсалар бўлади. Шу пайтгача ҳали ҳеч ким шикоят қилмади! Детокс-муолажа вақтида шлаклардан халос бўлиш ва организмни ортиқча моддалардан тозалаш мумкин.

 

Махсус шифокор-балиқлар пилинг қилишга шайлар.

Юқори нафас йўллари касалликлари ва аллергияни даволаш ҳамда профилактика қилишда бизнинг тузли ғоримиз ёрдамга келади.

Оддий ва фин ҳаммомлари, шунингдек, озонотерапия яллиғланиш жараёнларига қарши курашишда энг самарали восита ҳисобланади.

Фойдали муолажалардан сўнг турк ҳаммомига ҳам боришингиз мумкин!

Юқоридагилардан ташқари, меҳмонхонамизда яна бошқа бир қатор даволаш тадбирлари мавжуд. Бунга лойли ванналар, балчиқ ғори, лойли бассейн, парафин ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

- Бироқ энг асосийси термал булоқли бассейнлар ҳисобланади, шундай эмасми?


- Албатта! Айнан шунинг учун бу ерга ташриф буюраётган инсонлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бизнинг термал булоқли очиқ ва ёпиқ бассейнларимиз доим одамларга гавжум. Чунки бундай муолажанинг самараси беқиёс! Термал булоқ сувлари инсон организми учун фойдали бўлган кальций, натрий ва темир моддаларига бой. Улар юзлаб касалликларга даво ҳисобланади! Бежизга буюк Гиппократ ва Абу Али ибн Синолар термал сувлар билан ревматизм, шамоллаш ва ҳатто бепуштликни даволашмаган.

Айтганча, бундай иссиқ ванналар ва ўзингизнинг жисмоний ҳолатингиз билан боғлиқ барча саволларга бизнинг шифокорларимиз жавоб беришади.


- Кожатепа Университети қайта тикланиш ва физиотерапия марказида даволанишни уюштириш имкони борми?


- Ҳа, биз буни меҳмонимизнинг хоҳишига кўра ташкиллаштиришимиз мумкин, бироқ бу клиниканинг ўзига алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади.


- Таомнома борасида нима дея оласиз?


- Бизнинг меҳмонхонамизда анъанавий турк, европача ва ҳаттоки парҳезбоп таомлар ҳам бор. Меҳмонхонамиз оилавий бўлганлиги боис, болалар таомномаси ҳам мавжуд. Меҳмонларимизни нонушта, тушлик ва кечки овқат билан узлуксиз таъминлаб туриш мақсадида соҳасининг энг етакчи ошпазларини таклиф қилганмиз!

- Қайси мавсумда меҳмонларимизга Budan Termal Spa Hotel га ташриф буюришни маслаҳат берган бўлар эдингиз?


- Афьон доим ажойиб ва бетакрор! Ва биз Сизни йилнинг исталган фаслида кутиб қоламиз!


- Нечи кунга борган маъқул?


- Кўпчилик туркияликлар бизда бир ёки икки кунга тўхташади. Бироқ Сиз мусаффо Афьон ҳавосининг шифобахшлигини ҳис қилишни хоҳласангиз, 7-14 ёки 21 кунга келишингизни тавсия қиламан.

- Афьоннинг ўзига экскурсия уюштирасизми?


- Хорижий меҳмонлар учун албатта! Боиси Афьон қизиқарли ва эътиборли жой. Уни кўриш, ҳис қилиш ва тушуниш керак. Афьонни севиб қолиш қийин эмас!

- Ўзбекистонда бўлганмисиз?


- Ҳа ва юртингизни севиб қолганман, десам ҳам бўлади.


- Сизга Ўзбекистон айнан нимаси билан ёқди?


- Юртингиз аҳолиси, улар билан дўст бўлиб қолдик. Шунингдек, таомларингиз – сомса ва палов таъмини таърифлашга тил ожиз!


- Яна Ўзбекистонга келишни режалаштиряпсизми?


- Шубҳасиз! Яқин кунлар ичида Тошкентга бориш режамда бор.


- Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

- Доим соғ-саломат, ёш ва гўзал бўлиб қолишингизни тилайман! Budan Termal Spa Hotel га келинг, биз ўзбекистонлик биродарларимизни жон деб кутиб оламиз!


Табиатнинг буюк мўъжизаси ва шифобахш самарасини ўз вужудингизда ҳис қилиш учун Афьонга боришни истасангиз, +99871 200 55 44 рақамларига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг.

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top