Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

28-06-2018 17:00

Нега Tatil.uz блогери яна Туркияга йўл олмоқда ва у Чаноққалъада нималар билан банд бўлади?

462

0

Туркия – меҳмондўст, қизиқарли, энг асосийси эса – ранг-баранг! Сиз Истанбул, Анталия, Бодрум ва бошқа машҳур йўналишлар ҳақида етарлича маълумотга эга бўлдингиз, деб ўйлаймиз. Энди эса янги марраларни забт этиш вақти келди! Бизнинг турк ҳамкорларимиз Leisure business travel таклифига кўра, Tatil.uz кўплаб қизиқарли ва тадқиқ қилинмаган жойларни ўзида мужассам этган Чаноққалъани ўрганиш учун йўл олмоқда!

1-мақсад


Эгей ва Мармар денгизлари айнан шу ерда кесишади, бу эса ҳудуддаги жойларни янада манзарали, иқлимини майин қилади. Демак, биринчи навбатда, Эгей денгизидан эсаётган шамол туфайли Чаноққалъада иссиқ ҳаво деярли кузатилмайди ва ёзги оилавий дам олиш учун қулай шароит яратилади!

2-мақсад


Чаноққалъа – бу икки қитъа – Европа ва Осиё кесишуви. Провинция ривожланган инфратузилма ва қулай транспорт қатнов йўлига эга. Айтишларича, минтақа меҳмонхоналари ранг-баранг, жумладан, оилавий бўлиб, болалар билан бориш қулай. Иккинчи вазифа – Сизга бу ҳақда маълумот бериш ва барчасини батафсил тушунтириш!

3-мақсад


Чаноққалъа – барча тарафдан қизиқарли тарихий жойлар билан ўралган провинция. Шу номдаги шаҳар, провинциянинг маъмурий маркази тимсоли «Троя» фильмининг суратга олиш гуруҳи томонидан совға қилинган Троя оти ҳисобланади!

Қадимий Троя шаҳрининг ўзи ҳам шу провинциядан жой олган.

4-мақсад


Чаноққалъадан 73 километр олисда антик Ассос ва шинам Баҳромқалъа жойлашган. Ассосда албатта томоша қилиш лозим бўлган кўплаб қадимий обидалар сақланиб қолган.

Баҳромқалъа эса Мовий ранг байроқли мусаффо пляжлари, ажойиб муҳитга эга шинам меҳмонхоналари ва совғалар сотилувчи кўплаб дўконлари билан ажралиб туради.

5-мақсад


Туркиянинг ушбу минтақасидаги таомлар ниҳоятда мазали, балиқ ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Бу ерга бир марта бўлса ҳам келганлар дўлмали сардина ва пишлоқли холвани татиб кўришни маслаҳат беришади! Қизиқарли туюляптими? Албатта, татиб кўринг!

Tatil.uz билан Чаноққалъани забт этишга тайёрмисиз? Ундай бўлса бизни кузатишда давом этинг! Келаётган шанба, 30 июнда блогеримиз Александра Терёхина ушбу ўлкани тадқиқ этишга киришади! Унинг саёҳатини Facebook, Instagram ва Telegram-каналимизда кузатиб боринг ва, албатта, блогимизни ўқинг! Барчаси ҳали олдинда! Сафаргача ҳали вақт бор, шу сабабли Чаноққалъа курорт минтақаси, Баҳромқалъа ва Ассос ҳақида нималарни билмоқчилигингизни ёзинг, биз эса имкон қадар саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top