Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,284,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Лечение и отдых в Карловых Варах для родителей
от UZS 5,090,400
ПОДРОБНЕЕ

Индонезия

Отдых в Сингапуре + о.Бали + Куала-Лумпур
от UZS 8,316,000
ПОДРОБНЕЕ

Франция

Комби тур «Париж, Барселона и Рим»
от UZS 11,046,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На отдых в Дубай — по выгодным ценам через Алматы
от UZS 3,780,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Новогодние праздники на Пхукете (вылеты из Ташкента)
от UZS 10,248,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Рождество в Европе
от UZS 6,720,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

VIP-отели Шарм-эль-Шейха
от UZS 10,206,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Новогодние праздники с пользой для здоровья в Боржоми
от UZS 8,274,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок + Куала-Лумпур
от UZS 6,972,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодний тур «Баку + Нафталан»
от UZS 6,300,000
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

На Новый год в Дубай через Шымкент
от UZS 6,686,400
ПОДРОБНЕЕ

09-10-2017 14:50

Наргис Қосимованинг Хитойдаги унутилмас етти куни

811

0

Бугунги блогимизнинг меҳмони EXPO-2017 тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашган журналист Наргис Қосимова! Яқинда у Хитойда бўлиб қайтди ва энди сафари ҳақида бизга ҳикоя қилмоқчи.

Хитой – дунё цивилизациясининг энг қадимий ўчоқларидан бири бўлиб, унинг тарихи 5 минг йилдан ортиқдир. Милоддан аввалги 221 йилда Циньшихуан Цинь давлатини тузди. Бирин-кетин сулолалар ҳукмронлиги ўзгарди, улар орасида энг йириклари Хань, Тан, Сун, Юань, Мин ва Цин сулолалари бўлган. Бу вақтда Хитой маданияти ўзининг энг юқори чўққисига кўтарилди. Қуйма бронза буюмлари бўйича Қадимги Хитой усталарининг юқори маҳорати, кулолчилик ва чинни  ишлаб чиқариш, Буюк Хитой девори, бугунги кунда ҳам инсонлар ҳайратига сазовор бўлиб келаётган ажойиб император саройлари ансамблини ёдга олишнинг ўзи кифоя. Хитой 1949 йилнинг 1 октябрида Хитой Халқ Республикаси деб эълон қилинди, бу эса мамлакатнинг янги ривожланиш босқичига ўтаётганлигидан дарак берарди. Бугун Хитой дунёнинг энг тез ривожланаётган давлатларидан биридир.

 

Яқинда мамлакат билан танишиш ва албатта, Хитой оммавий ахборот воситалари фаолиятини кўздан кечириш мақсадида бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар ушбу давлатга ташриф буюрдилар. Улар қаторида мен ҳам бор эдим.

 

Юқорида – Хитойнинг энг йирик халқаро аэропорти «Шоуду»га келиб қўнганимиздан сўнг олинган сурат.

«Шоуду» аэропорти 1958 йил 2 мартда очилган бўлиб, Хитойдаги энг биринчи аэропорт ҳисобланади. Бугунги кунда у майдони жиҳатидан энг йирик терминаллардан бири ва Хитой пойтахтининг муҳим тимсолидир.

 

Меҳмонхонага жойлашганимиздан сўнг биз пойтахтнинг энг сирли ва ноёб масканларидан бири – Пекиннинг қоқ марказида жойлашган Тақиқланган шаҳарга боришга қарор қилдик. Тақиқланган шаҳар (хитойликлар уни Тўқ қизил шаҳар деб ҳам аташади) – дунёдаги энг йирик сарой комплекси (961 х 753 метр, 720 минг м2, 980 та бино). У Пекин марказида, Тяньаньмэннинг асосий майдонидан шимолроқда, кўл кварталидан шарқда (ҳозирги давлат бошлиқлари қароргоҳи) жойлашган. У Мин сулоласидан бошлаб Цин сулоласигача, яъни 1420 йилдан то 1912 йилга қадар Хитой императорларининг асосий сарой комплекси бўлган. Ушбу вақт мобайнида у ҳам императорлар ва уларнинг оила аъзоларининг яшаш жойи сифатида, ҳам Хитой ҳукуматининг тантаналар ва сиёсий маркази сифатида хизмат қилди. Мин ва Цин сулолаларининг 24 императори айнан ушбу шаҳардан туриб Хитойни бошқарганлар.

 

Мин Хитой императорларининг саройи сифатида 1406–1420 йиллар орасида қурилган комплекс ўша даврдан буён кўплаб ўзгаришларга учради. Анъанавий Хитой сарой архитектурасининг намунаси ҳисобланувчи комплекс нафақат Шарқий Осиё, балки бошқа ҳудудларнинг маданий ва архитектура ривожланишига ўз таъсирини ўтказди. 1925 йилдан буён Тақиқланган шаҳар Сарой музейи тасарруфида бўлиб, унинг кенг кўламли коллекцияси Мин ва Цин сулолаларининг императорлик коллекциялари базасида яратилган. 1987 йилда Тақиқланган шаҳар Хитой ёдгорликларидан биринчи бўлиб ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шунингдек, ЮНЕСКО томонидан дунёдаги қадимий ёғоч иморатлари энг кўп сақланган шаҳар сифатида ҳам рўйхатдан жой олган.

 

Тақиқланган шаҳар дизайни умумий лойиҳасидан бошлаб майда деталларгача фалсафий ва диний тамойилларни намойиш қилиши, шунингдек, император ҳокимиятини ифодалаши мақсадида ишлаб чиқилган. Кўзга кўринувчи мисоллар сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин:

  • Сариқ ранг – император ранги. Шу сабабли Тақиқланган шаҳардаги барча томлар сирланган сариқ черепица билан ёпилган. Фақат икки ҳолат бундан мустасно. Адабиёт чуқурлиги павильонидаги кутубхона томи қора черепица билан ёпилган, сабаби қора ранг сувни, бинобарин ёнғиннинг олдини олишни ифодалаган. Худди шунингдек, тахт вориси қароргоҳи яшил черепица билан қопланган, чунки яшил ранг дарахтга қиёсланган, яъни юскалишни, ривожланишни англатган.
  • Ички ва Ташқи саройларнинг барча асосий заллари Осмонни ифодаловчи Циань триграммаси шаклида уч гуруҳдан ташкил топган. Бошқа томондан, Ички сарой қароргоҳлари Ерни ифодаловчи Кун триграммаси шаклида олтитадан гуруҳга тартиблаштирилган.
  • Бино томларининг қия нишаблари феникс устида ўтирган инсон томонидан бошқарилаётган ҳайкалчалар қатори билан безатилган, феникснинг ортидан эса император аждаҳоси жойлашган. Ҳайкалчалар сони бино нуфузини билдирган. Аҳамиятсиз иморат 3 ёки 5 та ҳайкалчага эга бўлган; Олий Уйғунлик зали 10 та ҳайкалчага эга бўлиб, империя даврида ушбу мақомга эга бўлган ягона бино ҳисобланади. Унинг «Хангши» («ўнинчи даражага эга») номли 10-ҳайкалчаси Тақиқланган шаҳар учун ҳам ноёб ҳисобланади.
  • Иморатларнинг лойиҳаланиши Ли цзяда акс этган қадимий анъаналарга мос келади. Жумладан, аждодлар ибодатхоналари сарой рўпарасида; омборлар сарой комплексининг олдинги қисмида, турар-жойлар эса орқа томонда жойлашган.

 

Тақиқланган шаҳар уч тарафдан император боғлари билан ўралган. Ундан шимолда «Манзарали тепалик» номи билан машҳур Цзиншань боғи жойлашган. Ғарбда эса Чжуннаньхай – собиқ подшоҳ боғи ўрин олган. Шимоли-ғарбда Бэйхай – икки жанубий кўл билан уланган бошқа бир кўл атрофида ташкил қилинган машҳур подшоҳ парки жойлашган. Қизиғи шундаки, сарой ҳудудида биронта ҳам дарахтни учратмайсиз. Императорлар ёвуз ниятли кишилар дарахтлар ортига беркинишидан хавфсирашган, шунинг учун барча боғлар сарой деворлари ортида барпо этилган. Боғда кўп асрлик дарахтлар сақланиб қолган. Ҳатто қуриган дарахтлар ҳам буюк тарих хотираси сифатида муҳофаза қилинади.

 

Пекиннинг ўзи эса тезкор суръатларда ривожланиб бормоқда. Пулли кенг автострадалар, миллий услубда бунёд этилган иморатлар билан ёндош антиқа шаклга эга осмонўпар бинолар ва жуда ҳам кўп ўсимликлар бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этмоқда.

 

Пекин («Шимолий пойтахт») – пойтахт ва Хитой Халқ Республикаси марказий тобелигидаги шаҳарлардан бири. Пекин уч томондан Хэбэй провинцияси билан ўралган ва жануби-шарқда Тяньцзинь билан чегарадош. У энг йирик темир ва автомобиль йўли тугуни ҳамда мамлакатнинг асосий авиатугунларидан бири. Бундан ташқари, Пекин ХХРнинг сиёсий, илмий ва маданий марказидир. У Хитойнинг тўрт қадимий пойтахтидан бири ҳисобланади.

 

Пекин яқинида кўплаб саноат зоналари, жумладан, электромобиллар ишлаб чиқарувчи «Beijing Automotive Industry Holding Co., Ltd.» компанияси жойлашган. Завод 1988 йилда ташкил этилган. Айни вақтда бу ерда хэтчбэклар, кроссоверлар, микроавтобуслар ва бошқа моделлар ишлаб чиқарилади.

 

Ҳавонинг ифлосланиши туфайли ҳукумат электрокарлар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватламоқда. Ҳозирда Хитойда электромобилларни қувватлаш (зарядлаш) учун мўлжалланган жамоат станциялари, май сўнггидаги маълумотларга кўра, 161 000 тага етган. Энергиянинг янги манбалари (ички ёнув муқобил двигатели)да ҳаракатланувчи автомобиллар паркининг сони мамлакатда 1,004 миллионтани ёки умумжаҳон кўрсаткичининг 50 % ини ташкил этади. Жорий йилнинг январь – июнь ойларида Хитойда экологик тоза энергия манбаларида ҳаракатланувчи 195 000 дан ортиқ автомобиль сотилди. Тахмин қилинишича, яқин уч йилда сотиш ҳажми 35–40% атрофида сақланиб қолади ва 2020 йилга бориб йилига 1,5 миллион дона автомобиль сотила бошлайди. Айни вақтда электрокарларнинг тезлиги соатига 300 км га етади. Машинани қувватлантириш эса жуда ҳам осон: бордию кутишни истамасангиз, 1,5 дақиқада бўш батареяларни зарядланганига алмаштириш мумкин.

 

Бугунги кунда Хитойда жамоат транспорти тўлиқ электр транспортига ўтиб бўлган.

 

Шуни таъкидлаш керакки, Хитойнинг барча шаҳарларида аҳолининг асосий қисми мопед ёки велосипедлардан фойдаланишади. Уларнинг ҳаракатланиши учун алоҳида йўлакчалар ажратилган. Бу ҳам қулай, ҳам тежамли ва албатта, шаҳар ҳавосининг тозалигини сақлашга катта ҳисса қўшади!

 

Хитойдаги энг диққатга сазовор жой – бу албатта, Буюк Хитой девори. Хитойликлар шундай дейишади: агар сен Буюк Хитой деворига бормаган бўлсанг, демак сен хитойлик эмассан.

Биз Пекиндан унча узоқ бўлмаган ва гўёки аждаҳо думидек мафтункор тоғларга томон чўзилган Буюк Хитой деворининг кичик бир жойига борганимизда, ёмғир майдалаб ёғаётган эди. Бироқ барчамиз хурсанд эдик: ниҳоят орзуимиз ушалди ва биз Буюк Хитой деворини ўз кўзимиз билан кўрдик!

 

Буюк Хитой девори Хитой шимолида 8851,9 км га чўзилган, Бадалин қисмида эса бевосита Пекин яқинидан ўтади. Деворнинг умумий узунлиги барча тармоқлари билан қўшиб ҳисоблаганда 21 196 км га тенг. Йўғонлиги асосан 5–8 метр, баландлиги эса кўп жойларида 6–7 метр (баъзи жойларида 10 метрга ҳам етади). Девор барча тизма тоғ тармоқларини айланиб, баланд дўнглик ва катта жарликларни «енгиб» ўтган ҳолда Иньшань тоғ тизмаси бўйлаб чўзилган.

Юзлаб йиллар давомида девор ўз номини бир неча бор ўзгартирган. У даставвал «Тўсиқ», «Қалъа» деб номланган, кейинчалик эса «Тўқ қизил чегара» ёки «Аждарҳо ери» каби бадиий номлар билан аталган. XIX асрга келибгина у ўзининг ҳозирги номини олган. Деворнинг дастлабки қисмларини қуриш мамлакатни хуннуларда ҳимоя қилиш мақсадида эрамиздан аввалги III асрда бошланган. Ўша вақтларда мамлакатда яшаган аҳолининг бешдан бир қисми, яъни тахминан бир миллион киши қурилишга сафарбар этилган. Девор Хитой цивилизациясининг чегараларини аниқ-равшан белгилаши ва ягона империянинг бирлашувига ёрдам бериши керак бўлган. Девор 2 минг йил давомида қурилган ва ҳар бир сулола унинг қурилишига ўз ҳиссасини қўшган.

 

Бу ерда анъанавий Хитой сувенирларини харид қилиш мумкин.

 

Бу ерда эса Хитой миллий кийимида суратга тушиш мумкин (афсуски, вақтимиз чегараланганлиги сабабли суратга туша олмадик)...

 

Шунингдек, бу ерда сайёрамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган инсонларни учратиш мумкин.

 

Наргис Қосимова ҳикоясининг давомини яқин вақт ичида блогимизда ўқинг!

Автор статьи: Наргис Косимова

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top