Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Португалия

Экскурсионные туры в Португалию и Испанию
от UZS 7,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Малайзия

Загадочное Борнео
от UZS 5,100,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Туры в Анталию из Шымкента
от UZS 5,924,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Халяльный тур в Турцию сразу после священного месяца Рамазан
от UZS 8,160,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Прямые чартерные рейсы в Карловы Вары из Ташкента
от UZS 15,878,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,213,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 8,338,500
ПОДРОБНЕЕ

ОАЭ

В Эмираты из Ташкента с Fly Dubai
от UZS 4,411,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 4,675,000
ПОДРОБНЕЕ

Россия

Романтика белых ночей (Санкт-Петербург)
от UZS 3,102,500
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 4,972,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Такая разная Европа: Рим + Коста-Маресме + Париж
от UZS 6,528,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 4,887,500
ПОДРОБНЕЕ

07-06-2019 17:20

Нафталан ва Garabag Resort & Spa ҳақида очиқ-ойдин

17

0

Дўстлар, бугун сиз учун янги, қизиқарли суҳбатни тайёрлаб қўйдик! Бу сафар биз Озарбайжондаги энг яхши курортлардан бири бўлмиш Нафталанда жойлашган Garabag Resort & Spa меҳмонхонасининг савдо ва маркетинг бўлими директори Эльнора Фарзали билан боғландик. У билан барчаси ҳақида очиқ-ойдин, дилдан суҳбатлашдик ва бу сиз азизлар учун қизиқарли бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдик!

 

Айтинг-чи, ҳар йили ўртача қанча сайёҳ меҳмонхонага ташриф буюради ва уларнинг неча фоизи яна қайтиб келади?

Йилига ўртача 60 000 дан ортиқ меҳмон келади. Қайтиб келувчи сайёҳлар сони бугунги кунда 16% ни ташкил қилади ва бу яхши кўрсаткич ҳисобланади. Камтарона туюлмаса-да, айтишим мумкинки, ушбу кўрсаткич бу ерда даволаниш ва сервис хизматининг қанчалик юқори савияда эканлигини билдиради!

 

 

 

Эльнора, ҳар йили Ўзбекистондан келувчи дам олувчилар сони ҳам кўпчиликни ташкил этадими?

Йиллик статистикага кўра ўзбекистонлик меҳмонлар хорижий сайёҳлар сони бўйича 3-ўринда туради. Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлар алмашинуви борасидаги ҳамкорлик яқинда йўлга қўйилганлигини ҳисобга олсак, бу яхши кўрсаткич. Меҳмонларимизнинг яхши дам олиб ва даволаниб қайтганлари Ўзбекистонда катта шуҳрат қозонишимизга туртки бўлди, деб ўйлайман.

Сайёҳларимиз, айниқса, Нафталан ҳақида кўп эшитган юртдошларимиз курортда юқори сервис хизматига эга кўплаб меҳмонхоналар борлигини билишади. Улар нега айнан Garabag Resort & Spa ни танлашлари керак, деб ҳисоблайсиз? 3 та сабабни келтириб ўтсангиз.

Меҳмонхонамиз доим ўзининг меҳмондўстлиги, шинамлиги ва самарали даволаши билан машҳур бўлган – бу бизни бошқа меҳмонхоналардан ажратиб турадиган учта жиҳат, деб ўйлайман. Ходимларимизнинг юқори малакаси ушбу уйғунликни тўлдириб туради.

 

Болалар ва катталар учун мўлжалланган кўплаб кўнгилочар машғулотлар борлигини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Бу ажойиб байрамона муҳитни яратади. Шу боис бизнинг меҳмонхонамизга келган дам олувчи кейинги сафар оиласи билан қайтиб келади, чунки у Garabag Resort & Spa да болалар ҳам, катталар ҳам даволанишдан бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказишларини билади.

 

Бизда аэробика, мини-гольф, волейбол ва баскетбол майдончалари, теннис корти, сув аэробикаси, очиқ осмон остидаги болалар ва катталар бассейни, степ-аэробика, йога, пилатес, спорт ва лотин рақслари дарслари, ўйин аппаратлари, караоке, катталар ва болалар дискотекаси, анимацион дастурга эга болалар клуби ва бошқалар бор.

 

Garabag Resort & Spa да ҳамма жойлар банд ва бўш хоналарни топиш қийин бўлган пайтлар ҳам бўлганми?

Бундай ҳолатлар тез-тез бўлиб туради. Мартдан октябргача бизда юқори мавсум бўлади, халқаро ва миллий байрамлар пайтида меҳмонхона 100 % маҳаллий сайёҳлар билан тўлади.

 

Қайси пайтда ва нима учун меҳмонхонангизга келишни тавсия қиласиз?

Garabag Resort & Spa йил бўйи ишлайди. Меҳмонхонанинг неча фоизга тўлишидан қатъи назар барча хизматлар тўлиқ равишда амалга оширилади. Янги йил ва Наврўз каби байрам кунларини ажратиб кўрсатишим мумкин. Бундай вақтда биз катталар ва болалар учун кенг кўнгилочар дастурга эга қизиқарли тадбирларни уюштирамиз ва айнан шу ерда меҳмонлар озарбайжон фольклори, театр ва пазандачилик санъатидан тўла-тўкис баҳра олишлари мумкин.

 

Байрамлар бўлгани яхши, бироқ, мисол учун, қишда сизларда совуқ эмасми? Умуман, йил давомида бу ерда об-ҳаво қандай?

Нафталан шаҳри Кичик Кавказ тоғ этагида жойлашган бўлиб, бу ерда мўътадил иқлим ҳукмрон. Қишда ҳаво ҳарорати ўртача 4-5 °С, баҳор ва кузда – 13-16 °С атрофида. Ёзда эса 25-30 °С. Юқори ҳарорат билан бир қаторда нисбатан паст намлик ёз ойларида ҳукмронлик қилади ва бу терининг куйишига тўсқинлик қилиб, аксинча, унга шифобахш таъсир кўрсатади. Бир сўз билан айтганда, курортнинг иқлим шароити йилнинг исталган фаслида тиббий хизмат кўрсатишга ёрдам беради ва юқори терапевтик самарага эга.

 

Бизнинг сайёҳларимиз учун Нафталанга бориш бироз қийинроқ. Ганжадан Бакуга рейслар сони ортишидан хабарингиз борми? Тошкентдан Ганжага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилишидан-чи?

Биласизми, жорий йилнинг январидан бошлаб Озарбайжон темир йўллари «Баку – Ганжа» йўналиши бўйлаб рейсларни очди. Бор-йўғи 3,5 соатда Нафталангача шинам тезюрар поездда етиб олиш мумкин. Яқинда ўзим ҳам Нафталангача шу йўл билан боришга қарор қилдим ва сафар менда илиқ таассурот қолдирди!

Чипта нархи бор-йўғи 10 AZN, яъни 6 АҚШ доллари. Нафталан шаҳри темир йўл вокзалидан санаторийгача трансферни биз бепул амалга оширамиз. Айтганча, бу самолётнинг ўрнини босувчи қулай восита!

«Тошкент – Ганжа» рейсларининг очилишига келсак, ўйлашимча, талабга қараб Озарбайжон ҳаво йўллари бундай рейсни хурсандчилик билан очган бўларди. Бироқ ҳозирда бундай режа ҳақида хабарим йўқ.

Келинг, таомлар ҳақида гаплашсак. Меҳмонхона ошхонасида нечта ошпаз ишлайди?

40 га яқин.

 

Меҳмонларга қандай овқатланиш тури ва миллий таомлар таклиф этилади?

Санаторий «All inclusive» тизими бўйича ишлайди, табиийки, спиртли ичимликлардан ташқари. Меҳмонларга европа ва албатта, озарбайжон миллий таомлари таклиф қилинади. Шунингдек, парҳезбоп ресторан ҳам бор. Таом шинавандалари учун санаторийда итальян ва миллий таомлар тортиқ қилинувчи иккита қўшимча ресторан ҳам хизмат кўрсатади. Бизда тайёрланувчи «стейк» бутун мамлакатга довруғ қозонган.

 

Кўпчилик сайёҳларимиз ҳалол таомларни танлашади. Уларга шундай таомлар таклиф қила оласизми?

Шубҳасиз! Меҳмонлар бу ерда ҳеч бир муаммосиз ҳалол овқатланишади.

 

Энди даволаниш ҳақида ҳам икки оғиз. Garabag Resort & Spa га даволаниш учун кетаётган бўлсак, курорт карталари, шифокор йўлланмаси ва ҳужжатлар пакетини кўтариб бориш керакми?

Карта ва йўлланмаларга эҳтиёж йўқ. Бироқ агар улар бор бўлса, ўзингиз билан олишингиз мумкин.

Гап шундаки, даволаниш пакетини харид қилсангиз, барча зарур текширувлар биз томонимиздан зарурий тартибда ўтказилади ва бу қўшимча ҳақ талаб қилмайди. Даволаш пакети меҳмонхонада камида етти кун қолишни назарда тутишини айтиб ўтишим керак. Энг яхши самара учун биз 10 дан 21 кунгача даволанишга келишни маслаҳат берамиз.

 

Қайси касалликлар билан даволаниш учун келиш мумкин?

Меҳмонхонамизда даволаниш учун кўрсатмалар қаторида таянч-ҳаракат аппарати, ЛОР-аъзолар, асаб тизими, периферик томирлар, тери, урологик, гинекологик касалликлар бор.

 

Тўлиқ даволаниш учун касалликнинг қайси босқичида келиш керак?

Иложи борича бошланғич босқич ёки ремиссия даврида. Касалликнинг ўткир даврида даволаниш тақиқланади.

 

Шунингдек, даволанишга қарши бир қатор кўрсатмалар ҳам мавжуд. Агар юрак-қон томир тизими ҳақида гап кетганда, булар аорто-коронар шунтлаш, 3-босқичдаги гипертония касаллиги, кардиостимуляторлар, турли генезисдаги аритмия, бошдан ўтказилган миокард инфаркти (юз берган пайти ва электрокардиографик текширувларни инобатга олган ҳолда). Паркинсон касаллиги, ишемик ёки геморрагик инсультга чалинган беморларга ҳам даволаниш тавсия этилмайди. Гинекологик касалликлар – киста, полип, миома, янги пайдо бўлган хавфли шишлар, фиброз-кистоз мастопатия касаллиги борларга ҳам нафталан билан даволаниш мумкин эмас.

Шунингдек, бронхиал астма, очиқ яллиғланиш жараёнлари, асаб касалликлари, тез-тез қайталанувчи қон кетишлар, ўт пуфаги ва буйрагида тоши борлар, ҳомиладор аёллар ва эмизикли аёлларга, 8 ёшгача бўлган болаларга ҳам даволаш буюрилмайди.

Асосий даволаш – бу, албатта, шифобахш нафталан. Айтинг-чи, ундан қандай қилиб ва қайси муолажалар кўринишида фойдаланилади?

Нафталан нефти дунёдаги ноёб тиббий омил ҳисобланади. Нафталан – бу ўзига хос ҳидга, қора-жигарранг рангга эга бўлган қуюқ суюқлик. Нафталан нефтининг асосий таъсир этиш воситаси оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши, томирларни кенгайтирувчи, аллергияга қарши хоссаларга эга нафтен углеводородлари ҳисобланади. Нафталан сабабли трофик функцияларнинг жадаллиги ва жараёнлар алмашинуви фаоллашади, сперматогенез жараёнлари, овуляция ва овогенез тезлашади. Ушбу барча хоссалар туфайли тиббиётнинг кўплаб соҳаларида нафталанотерапия алмаштириб бўлмас даволаш усули дея тан олинган.

Санаторийимизда нафталан ванналари учта шўнғиш тури кўринишида қўлланилади: касаллик турига қараб тўлиқ, қисман (бел ёки белдан пастгача), тўрт камерали (қўл, оёқлар). Муолажа 37-38 даражали ҳароратда ва 10 дақиқадан ортиқ бўлмаган вақт давомида ўтказилади. Тозалик талабларига қатъий риоя қилинади.

 

Меҳмонларимизга даволаш самарасини ушлаб туриш учун Нафталандан нимани ўзлари билан олиб келишларини тавсия қилган бўлар эдингиз?

Нафталан нефти асосида тайёрланган кўплаб маҳсулотлар бор, мисол учун кремлар, малҳамлар ва ҳоказо. Биз уларни ҳар бир меҳмонимизга индивидуал тарзда таклиф қиламиз.

 

Шанба ва якшанба куни даволаш муолажалари ўтказиладими?

Якшанбадан ташқари ҳар куни муолажалар ўтказилади.

Бўш вақтни ўтказиш ҳақида ҳам бир нечта саволимиз бор. Garabag Resort & Spa даги бир кечани таърифлаб берсангиз. Меҳмонлар асосан нималар билан машғул бўлишади?

Кечки овқатдан сўнг аниматорлар жамоаси меҳмонларни зериктириб қўймаслик учун қўлларидан келган барча ишни қилишади. Даставвал кичик меҳмонларимиз учун мини-дискотека уюштирилади. Концерт дастурлари, караоке, жонли мусиқа ҳам бўлади, дам олувчилар турли ўйинлар ўйнашлари мумкин. Ҳаво очиқ бўлса теннис, гольф, баскетбол, волейбол ўйнаймиз. Cinema-залда ҳар кеча дастур бўйича кино, эрталаб эса – болалар учун мультфильмлар намойиш этилади.

 

Билишимизча, Garabag Resort & Spa да телекўрсатувлар пакетида ўзбек каналлари йўқ. Уларни улаш режада борми?

ТВ-пакетда бизда кўплаб давлатларнинг каналлари бор. Ўзбекистонлик сайёҳларнинг ўсиб бораётган қизиқишини ҳисобга олсак, яқин кунлар ичида ўзбек каналларини ҳам қўшишни режалаштиряпмиз.

Даволанишдан бўш вақтларда қаерларга боришни маслаҳат берган бўлардингиз?

Санаторийда мамлакатимизнинг энг чиройли жойлари бўйлаб экскурсияни ташкиллаштириш билан шуғулланувчи бўлим бор. Биз меҳмонларга қулай бўлиши учун Нафталанга яқин йўналишларни танладик. Экскурсиялар қаторида Ганжа, Гёйгёл, Шеки шаҳарлари бор. Энг машҳур йўналишлардан бири – бу Грузияга сафар. Тбилиси бўйлаб экскурсия 1 кун давом этади.

Ўзбекистонлик бўлажак меҳмонларингизга ва блогимиз ўқувчиларига тилакларингиз.

Биз сайёҳларимизга ҳеч қачон касал бўлмасликларини ва бизга фақатгина профилактика учун келишларини тилаймиз.

Эльнора, қизиқарли суҳбатингиз учун раҳмат!

 

Интервьюни ташкиллаштиришда берган ёрдами учун Tatil.uz Илимдар Риза бошчилигидаги Leisure Business Travel компаниясидаги ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдиради.

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top