Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 9,709,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 6,488,500
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Швейцария

Швейцария + Италия
от UZS 5,557,500
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Замки Баварии и Чехии
от UZS 5,462,500
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

Незабываемые каникулы в Грузии
от UZS 5,225,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 12,920,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Экзотика Нячанга
от UZS 12,350,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 9,044,000
ПОДРОБНЕЕ

25-07-2018 16:45

Нафталан: 70 хил касалликни даволовчи ва оғир касалларни оёққа турғизувчи курорт

970

0

Мана бир неча ойдирки, кўпчилик Tatil.uz сайёҳлари офисимизга келиб: «Нега Нафталанга турларингиз йўқ?» деб сўрашади. «Нега йўқ бўлар экан, албатта бор, лекин Сизни у ёққа юбормаймиз». Ҳа, ҳурматли сайёҳларимиз Нафталанга боришни қанчалик хоҳлашмасин, уларни сафардан қайтаришга уринамиз. Йўқ, сайёҳларимизга у ердаги сервис сифати ва тиббий хизматлар пастлиги учун эмас, аксинча. Шунчаки нефть билан даволаш (у «илиқ» даражада ўтказилади)ни жазирама иссиқда олиб бориш мумкин эмас ва ҳар кимнинг ҳам организми буни кўтара олмайди. Бироқ эндиликда биз Сизларни ушбу мўъжаз сиҳатгоҳга таклиф этишга тайёрмиз ва Нафталанга бугуноқ сафарингизни режалаштиришингиз учун 10 та сабабни келтириб ўтамиз!

Масофа


Бугунги кунда Нафталан – 70 хил касалликни даволовчи, асосий бойлиги нефть ҳисобланган меҳмонхоналарга эга замонавий курорт. Айнан шунинг учун бу ерга Европа, АҚШ, Россия ва Украинадан кўплаб инсонлар ташриф буюришади. Тошкентдан Бакугача уч минг километр, бу уч соатлик парвоз дегани.

Кейин машинада Нафталангача уч соатлик йўл. Энди эса одамлар фақат даволаниш учунгина океанни кечиб ўтишини бир тасаввур қилинг!


Виза


У бизга керак эмас. Бу ҳужжатларни расмийлаштиришда юзага келувчи муаммоларнинг олдини олади. Асосийси – ОВИР стикери билан паспортингиз бўлса кифоя.


Нефть


Собиқ Иттифоқ пайтида катталардаги аллергиядан тортиб болалардаги диатезни даволовчи «100 хил касалликка даво сеҳрли восита» бўлганлигини ота-оналаримиз, бува ва бувиларимиз тасдиқлашлари мумкин. Бу – нафталан малҳами. Бироқ у пайтлари бу ерда фақатгина «танланган», «сараланган» одамлар даволанишган, «Кавказорти Баден-Бадени» деб ном олган курортнинг сеҳрли кучи ҳақида ҳамма ҳам билмаган. Ҳозирги шароитлар у пайтда бўлмаган. 30-40 йил муқаддам Нафталанда бўлганлар «тоза дала», оддий шифохоналардаги ванналар (уйимиздагига ўхшаш)ни эслашади. Даволанишга келганлар айнан шундай ванналарга шўнғишган. На нефтли ваннада бўлиш вақти, на кейинги муолажалар ҳақида умуман тасаввурга эга бўлишмаган. Ҳар бир даволанувчи нафталанли ваннада қанча чидаса, шунча вақт ўтирган. Шундай камчиликларга қарамай, Нафталан энг асосий сиҳатгоҳлардан бири сифатида машҳур бўлган.

Бугунги кунда, албатта, аҳвол тамомила ўзгарган. Нафталан энг замонавий меҳмонхоналарга эга жаҳон миқёсидаги курорт саналади.

Энди эса нефть ҳақида. Биринчи навбатда шуни таъкидлаш керакки, бундай нефть кони дунёда ягона. Нафталан нефти тери касалликларини даволаши билан довруғ қозонган. Псориазни даволашга ихтисослашган меҳмонхоналарга ташриф буюрувчилар орасида 20-30 ва ҳатто 40 йилдан бери ушбу хасталик билан касалланганлар бор. Уларнинг баъзилари шифобахш сув билан даволаниш мақсадида Исроилга ҳам боришган. Бироқ бари бесамар. Кейин эса улар Нафталанга келишган... «Даволаш курси, албатта, дарҳол самара бермади, бироқ икки ой ўтгач биз псориазнинг аста-секин ғойиб бўлишини кузатдик! Бу мўъжиза эмасми?!»

Нафталан нефтидан таянч-ҳаракат аппарати касалликлари – артрит, артроз, ревматизмни даволашда муваффақиятли фойдаланишади.
Сурункали ринит, синусит, риносинусит каби отоларингологик касалликлар ҳам нафталан аппликациялари ёрдамида муваффақиятли даволанмоқда.
Санаторийларда, шунингдек, марказий ва периферик асаб тизими касалликлари, периферик томирлар патологияси билан боғлиқ юрак-қон томир, артериялар атеросклерози касалликларини ҳам даволашади.
Нафталан, ҳаттоки, бепуштлик ва бошқа кўплаб касалликларда ёрдам беради. Тўлиқ рўйхатни бу ерда кўришингиз мумкин.


Шифобахш нафталан муолажалари
Юқорида айтганимиздек, бу ердаги энг асосий саломатлик манбаи нефть билан даволаш, хусусан, нафталан ванналари ҳисобланади. Бундай ванналарда нефть ҳарорати 37-38 градусгача боради. Унинг ичида 10-15, кўпи билан 20 дақиқа туриш мумкин. Бир курс давомида камида 12 та ванна қабул қилиш керак. Муолажалар тиббиёт ходимларининг назорати остида ўтказилади.

Нафталандан, шунингдек, ўраш, суртиш мақсадида фойдаланишади, қўшимчасига махсус – тампон ва ванначалар кўринишидаги тозаланган нафталанни милк, бурун, томоқнинг шиллиқ пардасига сурилади. Махсус мойли ингаляциялар ҳам қўлланилади.

Даволаш жараёнида энг янги усуллардан ҳам фойдаланилади: қатронсизланган нафталан, иссиқ ва ультрабинафша нурланиши уйғунлигидаги нафталан фракциялари ва углеводородлари.

Даволаш самараси – 90 % дан кам эмас


Бундай самарага эришиш учун нафақат нефтнинг шифобахш хусусиятлари, балки юқори малакали шифокорлар ҳам талаб этилади. Нафталан санаторийларида бир неча йиллардан буён жиддий касалликларни даволаб келаётган ўз ишининг моҳир усталари ишлашади. Фақат даставвал қайси муолажалар тўғри келишини аниқлаб берувчи тиббий кўрикдан ўтиш лозим бўлади.

Бу ерда энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва даволаш сифатини оширувчи қўшимча методикалар, жисмоний ва медикаментоз даволашлардан фойдаланилади. Бунга даволаш уқалашининг турли кўринишлари, жисмоний тарбия машқлари киради. Склерозда, мисол учун, бальнеотерапия, гидротерапия яхши самара беради.
Комплекс даволанишга, шунингдек, даволовчи душ, махсус аппаратлар ёрдамида физиотерапевтик муолажалар, магнит-лазерли терапия, СМТ-терапия, диетотерапия, даволаш машқлари киради. Заруратга қараб шифокорлар томонидан тўқималар алмашинувига сезиларли таъсир кўрсатувчи йод-бром ванналари буюрилади.

Ҳайратомуз натижалар


Мана Сизга бир исбот. Нафталанга паст бўйли, бироқ оғир вазнли бир эркакни коляскада олиб келишди, сабаби у юролмас эди. Даволаш ваннасини қабул қилиши учун уни дастлабки уч кун давомида санаторий ходимлари олиб боришди. Тўртинчи куни эса мўъжиза рўй бериб, у коляскадан ўзи туриб юра бошлади! Ҳасса билан бўлса ҳам, юра бошлади! Ва бу ягона ҳолат эмас.

Қўшимчасига, Нафталанда дунёдаги ягона Ҳассалар музейи бор. Бу кўп нарсадан далолат беради!
Яна бир мисол. 2017 йили Scyscanner етакчи халқаро сайёҳлик қидирув портали мутахассислари томонидан МДҲ ва Россия давлатларининг энг яхши санаторийлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра Нафталан санаторийларидан бири CINAR HOTEL&SPA энг яхши санаторий дея эътироф этилди!

 Юқори сифатли меҳмонхона


Дарҳақиқат, Нафталанда Tatil.uz тавсия қилувчи меҳмонхоналар бор. Уларнинг барчаси юқори сервис хизмати кўрсатади ва даволаниш, дам олиш ва ҳаётдан завқланиш учун барча имкониятларни яратади.


QASHALTI RESORT 5*

CINAR HOTEL&SPA 5*

CARABAG RESORT&SPA 5*

Овқатланиш


Нафталанга келувчи кўплаб меҳмонлар бу ердаги таомлар Анталиядаги энг яхши меҳмонхоналарнинг таомларидан асло кам эмаслигини таъкидлашади! Бу ерда мазали ва фойдали таомлар тайёрланади! Шифо масканида уч маҳал овқатланилади.

Бўш вақтни фойдали ўтказиш


Аслини олганда, замонавий меҳмонхоналар олдингилари билан ер ва осмонча фарқ қилади. Улар дам олиш учун ажойиб имкониятларни тақдим этади! Мисол учун, CINAR HOTEL&SPA меҳмонхонасида ҳар оқшом жонли мусиқа тинглаш мумкин.
Бўш вақтда эса Ганжу тарихий шаҳрига экскурсия уюштирилади.

Об-ҳаво


Энди эса об-ҳаво ҳақида. Агар Сиз Нафталанга куз, қиш ёки баҳорда борсангиз, энг катта самарага эришасиз. Ҳозир бизга куз фасли энг яқинидир. Сентябрда ҳавонинг ўртача ҳарорати 27 градус, октябрда – 19, ноябрда – 12. Бундай об-ҳавода дам олишни юқорида тилга олинган меҳмонхоналар ҳудудидаги сайр билан бирга олиб борсангиз мукаммал бўлади.

Шу сабабли ҳаволага ўтинг ва Tatil.uz дан Нафталанга тур билан танишинг. Ҳозирнинг ўзидаёқ Сизни янада соғломроқ, чиройлироқ ва бахтлироқ қилишга ёрдам берувчи меҳмонхоналарни бронлаштиринг!

Айтганча, бизнинг телефон рақамимиз: +99871 200 55 44. Facebook даги саҳифамиз – бу ерда. Энг яхши таклифларга эга Telegram-каналимиз эса – мана бу ерда. Соғлик-саломатлик Сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

Ташкент, Узбекистан
Проспект Бунёдкор 6А, 100027

Тел: (+998 71) 200 55 44

Факс: (+998 71) 245 47 73

E-mail: info@tatil.uz

Top